Иброҳимий динларда эсхатология тушунчаси. Режа: Кириш. Асосий қисм


Download 167 Kb.
bet1/7
Sana13.12.2022
Hajmi167 Kb.
#999235
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Esxotologiya


ИБРОҲИМИЙ ДИНЛАРДА ЭСХАТОЛОГИЯ ТУШУНЧАСИ.

Режа:
Кириш.
Асосий қисм.
1.Якка худолик динларида ўлим вақти;
2.Ўлимдан кейинги хаёт ва хисоб-китоб масалалари.
3.Якка худолик динларида рух мавзуси.
Хулоса.

К И Р И Ш
Ўзбекистон Республикаси жаҳон ҳамжамиятига кириб бораётган бир шароитда турли дин вакиллари билан мулоқот қилишнинг юксак маданиятига эришиш катта аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам диншунослик фанининг асосий вазифаларидан бири кишиларни турли динларнинг келиб чиқиши, тараққиёти тарихи, таълимоти, асосий манбалари, ҳозирги даврдаги ҳолати, халқ ҳаётида тутган ўрни ҳақида умумий маълумотлар асосида ҳар томонлама чуқур билимлар билан қуроллантиришдан иборат. Бундай билимларни ҳосил қилишда эса турлича ёндашувлар бўлиб, уларни атрофлича таҳлил қилиш катта илмий аҳамиятга эга.
Шунинг учун ҳам юртимизда ўрта ва олий ўқув муассасаларида Диншунослик фани ўқитилишининг узлуксиз таълим тизими жорий қилинмоқда. Ушбу фан бўйича дарслик ва ўқув қўлланмаларини яратиш, бунинг учун чуқур илмий тадқиқотлар олиб бориш, чет эллик мутахассислар билан илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш мазкур мақсадни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Дунёдаги ҳар бир дин ўзининг эътиқодчиларига эга бўлиб, у инсонлар ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб қолган. Чунки дунё яралган илк даврларда содда кўринишда бўлган диний эътиқодлар аста-секин тараққий этиб, ривожланган. Шунинг учун ҳам дин инсон ва жамият ҳаётида муҳим функцияларни бажаради ва одамларни фақат яхшиликка, эзгуликларга чорлайди. Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек: “Дин азалдан инсон маънавиятининг таркибий қисми сифатида одамзотнинг юксак идеаллари, ҳақ ва ҳақиқат, инсоф ва адолат тўғрисидаги орзу-армонларини ўзида мужассам этган, уларни барқарор қоидалар шаклида мустаҳкамлаб келаётган ғоя ва қарашларнинг яхлит бир тизимидир1.

Якка худолик динларида ўлим вақти.
Инсон зоти бор экан, албатта, у ўлим шарбатини тотгувчидир. Ўлим ҳақида кўплаб мутафаккир олимлар, файласуфлар ўзларининг қарашларини билдирганлар. Дунёда шундай тушунчалар борки, уларга ақл ёки билим билан етиб бўлмайди. Уларга фақатгина ишониш, имон келтириш воситасида эътиқод қилинади. Бундай масалалардан бири эсхатологиядир.
Яҳудийлик таълимотида, инсон вафот этиши билан боғлиқ масалаларни бир неча босқичларга бўлиб ўрганилади. Яҳудий динининг муқаддас манбаларида шундай дейилади: “ўлим башариятнинг барчасига салом беради ва инсон турпоққа қайтади”2. Яҳудий мутафаккирлари ушбу матнни қўйидагича шарҳлайдилар: “Худо инсонларни бир лаҳзага тарк қилса, инсон турпоққа қайтади. Демак, инсоннинг ҳаётлиги Худонинг инсонда мавжудлиги орқали бўлади”. Яъни, Худонинг инсонларда мавжудлиги, унинг ҳаёт бўлиши учун кўрсатилган иноят экани таъкидланмоқда. Агар Худо башариятга иноят қилмас экан, уларнинг барчаси ҳалок бўлувчидир. Забурда эса шундай дейилади: “Сен инсонни тупроққа қайтарасан, “Эй одам ўғиллари, қайтинглар!”, - дейсан”3.
Юқоридаги матнлардан, барча инсонлар бир кун келиб вафот этади, ҳеч бир жон ўлимдан омонда қолмайди, деган хулоса чиқариш мумкин.

Download 167 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling