Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)


Ҳокимиятнинг институтлашуви ва давлатчиликнинг


Download 1 Mb.
bet45/57
Sana22.02.2023
Hajmi1 Mb.
#1220168
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   57
Bog'liq
I J T kitob

4. Ҳокимиятнинг институтлашуви ва давлатчиликнинг
вужудга келиши
Ижтимоий табақаланиш ижтимоий қарама-қаршиликни келтириб чиқарди. Коҳинларга берилган имтиёз ва бойликлар камбағаллар ва бошқа бузғунчилардан, қуллардан ҳимоя қилиш учун талаб қилинарди. Дастлабки вақтларда уруғ-қабила ташкилотлари ибтидоий жамиятнинг анъаналари руҳияти билан суғорилганлиги туфайли бу ишни уддалай олмасди. Буларнинг барчаси ўз жойини янги шакл бўлган ҳокимият ташкилотчисига бўшатиб берилиши талаб қилинарди. Дастлаб шундай ташкилот яширинча иттифоқ эди. Бундай ташкилотга, аввало, бой кишилар, натурал тарздаги маҳсулотлар ва пул бадалини тўлаб туришга қодир, турли зиёфату оммавий байрамларни ўтказишга қурби етадиган бадавлат кишилар аъзо бўлиши мумкин эди. Ана шу талаб асосида қабиланинг яширинча ташкилоти юзага келди. Тушган пулларга, аввало, иттифоқнинг жамоатчилик раҳбарини тайинлаш ва боқиш керак эди. Масалан, Меланезиянинг айрим қабилаларида иттифоқ мансабдорларига пул тўлаб туриларди. Бунинг эвазига яширинча иттифоқ уруғ-жамоасининг обрўйини ҳимоя қилар, ҳар хил кишилар томонидан билдирилган норозилик чиқишларни бостирар, бойларнинг мулкини ҳимоя қиларди. Масалан, Ғарбий Африка қабилаларида ташкил қилинган яширинча иттифоқ уруғ-жамоалари ташкилотини тўла равишда рад қилиб, қабила ва қабилалараро бирлашган кучли иттифоқ ташкилотини тузиб, оммавий тартибсизликлар, суд устидан уруш ва тинчлик сулҳларини тузиш каби масалаларни ҳал қилиш масъулиятини зиммаларига олган эди. Бу ҳодиса катта аҳамиятга эга бўлиб, бу руҳият ҳатто ибтидоий жамиятнинг емирилиш арафасида ҳам ўз кучига эга эди. Аслида бу ташкилот илк синфий жамият ҳаётида содир бўлиши лозим бўлган сиёсий ташкилотнинг дастлабки дебочаси эди. (Расм-97)
Талончилик урушларнинг бўлиб туриши, босқинчилик ҳаракатларни бостириш учун қабиланинг бирлиги талаб қилинарди. Шу асосдаги қабилавий бирлашмаларнинг қизғин ҳаракати туфайли кучлироқ ташкилотни бунёд этиш талаб қилинарди. Шундай ўзига хос ташкилот иттифоқи ҳарбий демократия шаклида вужудга келди ва ундан сўнг ҳарбий иархия ташкил топиб, бу жараён синфий диктатурани келтириб чиқарди. Ҳарбий бошлиқнинг ҳокимияти дастлабки вақтларда ўзининг шахсий мавқеларини ошириш, бутун бойликлар, қуллар ва камбағаллар устидан ҳукмронлик қилиш, ижтимоий томондан ўз таъсирини жамоатчиликка ўтказиш каби вазифаларнинг ижросини таъминлашга ҳаракат қилиши лозим эди. Бу ишларни бажаришда ҳарбий дружиналардан фойдаланилди. Ҳарбий демократия иттифоқига ҳукмдор ўзининг қабиладошларини, туғишганларини, ҳатто бегона бўлган кишилардан ҳам, қуллардан ҳам аъзо қилиб оларди. Бу ташкилот аъзоларининг барчаси талончилик урушлари вақтида ҳамжиҳатликни ташкил қилиб, йўлбошчиси обрўсини янада оширишга ҳаракат қилиши талаб қилинарди. Ҳарбий бошлиқлар айрим ҳолатларда кун сайин кучайиб боради. Талончилик оқибатида йиғилган бойликдан ўзининг уруғ-қабилавий жамоаларига ҳам тортиқ қилишдан йироқлашиб боради. Шу асосда ўз ҳукмронлигини ошириб боради. Уруғ-қабила мансабдорлари аста-секин ўзларининг яқин қариндошлари доҳийсининг катта дружиналарига тобе бўлиб, ўзларининг мулкларини ҳам кўпайтириш ва қўриқлашдан манфаатдор эдилар.
Шундай қилиб, аста-секин ҳарбий демократия ҳокимиятнинг таянч ташкилотига айланди. Олий ҳокимиятнинг ҳарбий бошлиқлардан иборат бўлган кенгашнинг ихтиёри олий ҳарбий бошлиқ ва унинг яқин туғишганлари ихтиёрига ўтиши натижасида якка ҳокимият сифатида ибтидоий халқ ҳокимиятчилигидан йироқлашди ва ҳарбий иархия асосида ҳукумат бошқариладиган бўлди. Юқори сатрларда қисқача айтиб ўтганимиздек, Полинезиянинг баъзи оролларида яшаган айрим жамиятда ҳарбий демократиядан ҳарбий иархия ўсиб чиққан бўлса-да, барибир муайян тараққиётга эришилади. Бу ерда эски уруғ-қабилавий бошлиқлар ўз ихтиёри билан бутун ҳокимият устидан ҳукмронлик қиларди ва халқдан барча ташкилотчилик ихтиёрини тортиб олиб, ўз қўлларида ушлаб турарди. Ҳокимиятни институтлаштиришнинг яна бир йўли жамоаларнинг диний раҳбарларини юқори мансабларга олиб чиқишдан иборат эди. Уруғ-қабила бошлиқларининг диндорлардан бўлиши эътироф қилинарди. Шундай ҳолатни тропик Африка ва айрим бошқа халқларда ҳам кузатиш мумкин эди. Айрим тадқиқотчилар бу йўлни маъқуллаб, уни универсал тарзда ёқлаб, ҳокимиятни институтлаштиришнинг бирдан бир йўли ана шундай бўлиши мумкин, деган мулоҳазаларни ҳам билдиришганлар.
Умумий тарзда сўз борганда шуни айтиш ўринлики, давлатчиликнинг ташкил бўлиши механизми ҳар хил бўлиши мумкин, бироқ ҳар қандай муҳит ва вазиятда ҳам ҳокимият ташкилоти аста-секин уруғ-қабилавий ташкилотдан ажрала бориб, мустақил давлат органи вужудга келди ва у ҳукмрон ташкилот бўлиб, ўз халқига қарши йўналтирилган сиёсат эди.
Очиқ синфий диктатуранинг вужудга келиши билан давлатчилик ёки сиёсий тузилманинг ҳокимият тепасига келиши таъминланди. Унинг муҳим белгиларидан бири халқ оммасидан ажралиб, мажбурлаш сиёсатини киргизишдан иборат эди. Бу жараённинг, аввало, ҳарбий иархия органининг трансформацияси билан боғлиқлигини эътироф қилиш мумкин. Аслида бу кўпроқ трансформация қилинган ҳарбий иархиядан иборат эди.
Ҳарбий қабилавий иттифоқнинг кўпгина йўлбошчилари княз, қирол, шоҳ, подшо каби ҳукмронларга айланди. Уларнинг яқинлари маслаҳатчи ва жойлардаги ҳокимларга айланди. Дружиналар ҳарбий жангчилар ҳисобланиб, улар ёрдамида ўзларининг асосий функцияларини амалга оширардилар. Жумладан, эксплуатацияга дучор бўлган аҳолининг норозиликларини, қаршиликларини, қабила урушларини бостириш ёки тинчитишда фойдаланарди. Давлат органларидан асосийларидан бири суд ва турма эди, унинг тўғри ёки нопок қарорлари билан ҳукумат сиёсатига зид ҳаракат қилган кишилар турмага ташланарди. Суд ишлари одатда ҳукмдорнинг ўзи, ёрдамчиси ёки жойлардаги ўринбосари наместниги орқали олиб бориларди. Булардан ташқари, давлат мавкуравий сиёсатини жипслик билан юритиш мақсадда дин, диний ташкилотлар ва улар асосида культ, шахсга сиғиниш ташкил топади. Ўша давр давлат тузумининг яна бир муҳим хусусиятларидан бири аҳолини уруғ-қабилавий эмас, балки ҳудудий бирлашмалар тамойили асосида бўлиб бошқариш эди. Шу тамойил билан округлар, волостлар ташкил қилинган бўлиб, аввалги уруғ-қабилавий бирликлар бекор қилинди. Тўғри, кўп ҳолатларда уларнинг номлари сақлаб қолинган эди. Бу жараён, юқорида айтилганидек, аввал бошланган қон-қардошлик тизими алоқадорлигидан қўшничилик соҳасига ўтишдан иборат эди. Шу билан бир вақтда ҳудудий бирлашмаларнинг ташкил қилиниши билан уруғ-қабилавий – оқсуякларнинг обрўйига, қавм-қариндошлик анъаналарига путур етказилди. Тўғри, бошланғич вақтларда ҳудудий бирлашмалар талаб даражасида жипс ва мустаҳкам бирлашган эмас эди. Масалан, тартибга итоат қилмаган одам суд ишлари томонидан ўрта асрлардагидек қабилавий ақидалар билан жазоланарди. Тарихда маълумки, масалан, тропик Африка жамиятида давлатчилик пайдо бўлгандан кейин ҳам уруғ-қабилавий бўлинмалар сақланиб қолган эди. Умуман қаралганда, ҳудудий ва сиёсий тузум муайян даражада бир-бири билан боғлиқ бўлиб, ҳудудий бўлинмалар давлатчиликнинг ташкил топишида асосий мезонлардан бири эди.
Давлатнинг вужудга келиши аёвсиз синфий қарама-қаршиликлар натижасида юз берди. Бу курашнинг тугаши синфий жамиятнинг вужудга келишига олиб келди.
Хулоса тарзида айтиш лозимки, давлат алоҳида мажбурлаш аппарати сифатида ўша ерда ва маълум даврда ташкил топади, яъни қаерда жамият синфларга, одамлар гуруҳларга бўлинса, улардан бири доимий равишда бошқа меҳнат маҳсулини ўзлаштириши билан банд бўлган бўлса, бири иккинчисини экспулатация қиладиган шароит туғилган бўлса, ўша ерда давлат вужудга келади.
Давлатнинг вужудга келиши ибтидоий қўшничиликнинг ўрнига қабилавий, ҳудудий бирлашмаларни келтириб чиқарди. Эндиликда аввалги ибтидоий қўшничилик ўз мавқеини йўқота бошлади. Тўғри, дастлабки вақтларда қўшни қабилалар ижтимоий ташкилот сифатида ўз мавқеини узоқ сақлаб келган. Давлатнинг вужудга келиши билан ижтимоий ва сиёсий жиҳатдан раҳбарлик давлат ташкилоти ихтиёрига ўтди. Жамиятнинг синфларга бўлиниши билан ҳукмронлик қилувчи верхушка ўзига фойдали ижтимоий нормаларга эгалик қила бошлайди, зарур вақтда бундай ишларнинг ижросини таъминлашда давлат зўровонлик кучидан фойдаланган. Бу эса ҳукмдорларнинг манфаатини ҳимоя қиладиган кунлик нормага айланди. Авваллари агар ҳукмдорларнинг молига зиён етказган жамоатчилар унинг қийматини тўлаш билан кифояланган бўлса, эндиликда бундай қоидабузар одамлар қаттиқ жазоланарди, ҳатто ўлимга ҳам ҳукм чиқариларди. Хуллас, бу каби нормалар эндиликда уруғ-қабилавий томойилда эмас, балки ижтимоий характерга эга эди. Демак, дастлабки давлатчиликни бошқаришда ҳамон ибтидоий нормалар кучли сақланса-да, аммо аста-секин мажбурлаш сиёсати кучга киради ва қўлланила бошлайди.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling