Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)


Қадимги гоминидлар ва уларнинг меҳнат фаолияти


Download 0.99 Mb.
bet10/57
Sana31.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1073641
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   57
Bog'liq
11 Darslik (Ibtidoiy jamiyat tarixi-Djurakulov M)

3. Қадимги гоминидлар ва уларнинг меҳнат фаолияти
Ўрта ва сўнгги плейстоцен даврига келиб, энг қадимги маймунсимон одамларидан кейин ҳозирги замон одам тури – неандертал одамлари шаклланади. Шундай одам қолдиғи биринчи бор 1856 йил Германиянинг Дюсселдорф шаҳри яқинидан оқиб ўтадиган Неандертал дарёси водийсидан топилган эди. Аввалига бу топилма олимлар ўртасида катта мулоҳазага сазовор бўлди. Масалан, айрим олимлар бу топилма потолигик жиҳатдан бошқа индивидумга тааллуқли бўлиши мумкин, деган фикрларни ҳам билдирган. Бироқ 1965 йилда, кейин 1948 йилда Гибралтар туманидан қўлга киритилган топилмалар бундай ортиқча мишмишларга нуқта қўйди. Бундан ташқари, вояга етган неандерталлар ва болаларга тааллуқли неандертал типидаги топилмалар Англия, Белгия, Франция, Чехославакия, Испания, Швейцария, Югославия, Венгерия, Критда, Африканинг турли вилоятларида, Ўрта Осиёда, Фаластин, Эрон, Ироқ, Хитой ва Ява оролларида топилган. Бундай кенг ҳудудлардан айтилган мазмундаги топилмаларнинг қўлга киритилиши ҳозиргача давом этмоқда. Тўғри, бундай топилмаларнинг айримлари фавқулодий, айримлари геологик жиҳатдан тегинилган қатламлардан ҳам қўлга киритилган.
Морфологик жиҳатдан неандерталлар жисмоний томондан энг қадимги гоминидлардан бирмунча фарқ қиларди. Уларнинг ўрганилишига қараганда неандерталлар ўрта бўйли, бақувват ҳамда бошқа хусусиятлари билан ҳозирги замон одамларига яқин турарди. Улар жуда ҳаракатчан, қўл бармоқлари бақувват бўлган. Аммо ҳали улар аранг тик эмас, балки озроқ энкайиб юрар, лекин чаққон ҳаракат қиларди. Неандертал одамларининг бош мияси ҳозирги замон одамларига яқин бўлиб, ҳажми ўртача 1200 м3 дан 1600 м3 ни ташкил қилган. Бу дегани айрим неандерталларнинг мия ҳажми ҳозирги замондаги ўртача тараққий қилган одамларникидан ҳам бироз юқори бўлган. Бироқ уларнинг мия тузилиш таркиби бироз ҳали қолоқ эди. Неандерталларнинг бош чаноқ тузилиши ҳам маймунсимон одамларга яқин турарди. Ияк суяги бўлмаган. Шуни айтиш лозимки, Африка, Осиё, Овропа неандерталлари орасида ўзига хос тараққиёт хусусиятлари бўлиб, бу жараённинг кетма-кет ривожи стадиал тараққиётга олиб келган. Шунинг учун ҳам африкалик ва осиёлик неандерталлар овропаликларга нисбатан қадимийроқ кўринади. Аммо бу топилмаларнинг геологик жиҳатдан ёши Овропа топилмаларига қараганда анча ёш. Шундай қилиб, жанубий ўлкаларда яшаган неандерталлар, шимолликларга қараганда айрим хусусиятлари билан фарқ қилган.
Неандерталлар даври тарихини ўрганишда Фаластинанинг Мугарет эс-Схул ғоридан 1932 йилда қўлга киритилган топилма муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ғордан морфологик жиҳатдан ўзига хос бир неча жасадлар топилган. Бу топилмалар ўз инвентарлари билан бошқа топилган неандерталларга хос эди. Геологик жиҳатдан ҳам Фаластинадаги топилмалар Овропа топилмаларига тўғри келарди. Умуман, неандерталлар ўз тараққиёт йўлида морфологик жиҳатдан ҳозирги замон одамларига яқин турарди. Тўғри, неандертал одамлари доимийлик бўлмасдан ўлароқ бир қатор ўзгаришлар юз берди. Кўпгина олимларнинг фикрига қараганда, Овропа топилмалари икки гуруҳдан: илк ва сўнгги тараққиёт босқичларидан иборат. Илк гуруҳлар мия ҳажмининг бирмунча прогрессивлиги билан характерланиб, ҳозирги замон одамларига яқин турган бўлса, сўнгги гуруҳда уларнинг тузилиши илк ва ўрта палеолит даврларида яшаган гоминидларга яқинлиги кузатилган. Уларнинг бир-биридан ўзаро фарқланиши эволюцион тараққиётда ҳар хил йўлдан ривожланишда бўлганлигини кўрсатади. Тўғри, олимлар орасида неандертал одамларидан ҳозирги замон одамлари етишиб чиқмаганлиги, балки улар ўз тараққиёт йўлида боши берк ҳолатга кириб қолганлиги ҳақида катта мулоҳазалари фанда мавжуд. Аммо қатор олимлар ҳозирги замон одамларининг ўтмишдоши неандерталлар, деган фикрда. Хуллас, олимларнинг катта бир қисми археологик манбаларга таяниб, сўнгги палеолит маданияти неандерталлар эволюциясининг маҳсули демоқдалар. Бу масаланинг қандай ечилиши келажакдаги фанларнинг ривожланишига боғлиқ. Ҳозирги замон авлоди бу масаланинг ечимини кўриб яшашга ҳақли.
Неандертал типлари яшаган давр мустьер, яъни ўрта палеолит тараққиёт босқичига тўғри келади. Мустьер номи Жанубий-Ғарбий Франциянинг Дордань департаменти ҳудудида топиб ўрганилган ва Ле Мустье номи билан аталган ғор макони билан боғлиқ. Мустьер даври аввалги адабиётларда 100-40 минг йилликлар билан саналанган. Аммо ҳозирги вақтда тўпланган янги материалларни ўрганган олимлар мустьер босқичини бирмунча қадимийлаштиришга ҳаракат қилиб, 100-80 минг йиллар билан саналамоқдалар. Меҳнат қуроллар ҳақида сўз борганда мустьер маконларидан кўпинча тош қуролга икки томонлама ишлов бериш анъанаси асосий тамойиллардан бири ҳисобланади.
Неандерталлар ғорларда ҳам, очиқ жойларда ҳам яшаганлар. Уларга тааллуқли cунъий равишда қурилган чайласифат кулбалардан иборат манзилгоҳлар ҳам топилган. Масалан, Украинанинг Молдова 1 маконида мамонт суякларидан айлантириб қаланган кулба топилган. Унинг томи ҳайвон терилари билан ёпилган бўлиши мумкин. Франциянинг Трекасег номли маконидан майдони 50 га тенг қатор кулбалар топилган. Бу кулбаларда овчилар болалари билан яшаган бўлиши мумкин. Маконнинг ҳар қадамида қирғич қуролларнинг кўп учратилишига қараганда, маконда яшовчилар ҳайвон териларини, суякни, ёғочни қайта ишлаш устамонлари бўлишган. Бундан келиб чиқадики, неандерталлар ҳайвон териларидан тикилган кийим-кечакка эга бўлишганлар. Бундай хўжалик тараққиёти совуқ, шимолий ўлкаларни ҳам ишғол қилиб, ўзлаштириб яшашга олиб келган. (Расм-7)
Бундай маконлар бутун Африка бўйлаб, Яқин Шарқ, Ўрта Осиё, Ҳиндистон ҳудудларида ҳам кўплаб топиб ўрганилган. Хусусан, бу борада Овропа ўлкалари бирмунча яхши ўрганилган. Ҳозирги вақтда Африка ва Осиё ҳудудларида ўрганилган бу давр археологик маданиятини бир маромда ривожланган деб бўлмайди. Юқорида эслатилганидек, табиат, экология каби шароитларга нисбатан айтилган ҳудудлардаги археологик маданият маълум даражада бир-бирларидан фарқ қилиши мумкин. Бу жараён эса ҳар бир минтақа маданий эволюциясининг ўзига хос йўлини белгилайди.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling