Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)
Download 0.99 Mb.
|
11 Darslik (Ibtidoiy jamiyat tarixi-Djurakulov M)
Тотемизм сўзи алгонкин қабиласи сўзидан олинган бўлиб, «от-тотем» - унинг уруғи маъносини англатади. Бундай диний қарашларнинг кучли сарқити австралиялик маҳаллий аҳолида кучли сақланиб қолган. Тотемизм муайян уруғ гуруҳи ва унинг тотеми билан боғлиқ ҳолда вужудга келган. Ибтидоий одамлар ўзларининг келиб чиқишини муайян ҳайвон зоти, ўсимлик ёки айрим предметлар билан боғлиқ ҳолда тушунган. Ҳар бир уруғ муайян ҳайвон билан боғлиқ ном билан аталган. Масалан, уруғлардан бири кенгура номи билан аталган. Улар ўз уруғини ва аввалги аждодини қон-қардош ҳолда шу уруғдан келиб чиққан деб тушунган. Тотем ҳисобланган ҳайвонни уриб ўлдириш, ҳақоратлаш, хафа қилиш ман этилган. Унинг гўштини ҳам истеъмол қилиш мумкин эмас эди. Ҳар бир уруғнинг ўз тотемини яширинча сақлайдиган маркази бўлган. Хуллас, тотемга сиғиниш қон-қардошликдан қолган ва эътироф этилган диний тушунча эди. (расм-34, 35, 36, 37)
Тотемизм билан бир вақтда анимистик тушунчалар ҳам пайдо бўлади. Анимизм – лотинчадан олинган бўлиб, жон, руҳ тушунчасидир. Бу қараш ҳам табиатдан ташқари кучларга сиғинишдан иборат. Э.Тейлор бу диний тушунчани энг қадимгилардан бири деб билиб, унинг келиб чиқишини туш кўриш, эсни йўқотиш, ўлим ҳолатлари билан боғлайди. Э.Тейлорнинг бу дунёқарашига нисбатан бошқа олимлар фикр юритиб, улар анимизмнинг келиб чиқишини одамда абстракт тушунчанинг пайдо бўлиши билан боғлашадилар. Бу тушунча ҳам илк уруғ жамоаларида маълум эди. Тасмонийлар, австралиялик ва оловли ерда яшаган қабилаларда ўлим, тирикларнинг жони, зарарли ва фойдали руҳлар ҳақида реал тушунчалар бўлмаган. Ҳар бир жон, руҳ алоҳида яшайди, деган тушунчалар бўлган. Фетишизм – португал сўзидан олинган бўлиб, тумор, талисмон маъноларини англатади. Бу тушунча ҳам табиатдан ташқари қараш бўлиб, нарса, предмет, буюмларга, дарахтларга, фойдаланиладиган нарсаларга, меҳнат қуроллари, ғорларга, кейинчалик махсус тайёрланган культ, яъни предметларга сиғинишдан иборат. Масалан, овда муваффақият келтирган найзага, ўқ-ёйга сиғиниб, уларни муқаддас деб билишганлар. Мевасини еб тўйиб олган одам мевали дарахтни ҳам муқаддас деб билган. Аслида тотемистик, анимистик, фетишистик ва магия тушунчалар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолатда ҳаётда қўлланилган. Магия (юнонча – жодугарлик) деганда, одамларнинг бошқа одамларга, предметларга, ҳайвонларга, ўсимлик ва табиат ҳодисаларига жодугарлик йўли билан таъсир ўтказиши тушунилади. Ибтидоий одамлар табиатда бўладиган кўпгина ҳодисаларнинг асл сирига тушунмаган. Одамлар муайян ҳаракат ва сўзлар билан табиатга, одамга ва бошқа зарур нарсаларга таъсир ўтказиш мумкин деб тушунганлар. Масалан, ҳар хил дуо сўзлари билан шамолни чақириш, ёғингарчиликни келтириб чиқариш, ов пайтида, терим-термачилик вақтида омад келтириш, ўзи ёмон кўрган одамларга ёмонлик келтириш мумкин, деб ўйлаганлар. Айниқса, магия ишлаб чиқариш ёки овчиликда кенг тарқалган. Масалан, австралияликларда бирортаси ов пайтида рақсга тушар ва бу вақтда эса овчи кенгуруга найза отиб, ушлаб олиш мумкин, деб тушунганлар. Рақс вақтида у ёки бу ҳайвоннинг юриш-туришини тасвирлаб рақсга тушиш одатлари бўлган. Масалан, сўнгги палеолит даври ёдгорликларидан топилган ҳайвон қолдиқларида найза билан жароҳатланган белгилар топилган. Зарар келтирувчи магия аввалроқ вужудга келиб, кенг тарқалган сиғиниш ёки диний шакллардан биридир. Хусусан, душманга, уларнинг қўриқловчиларига зарар келтириш, ёмон воқеаларнинг олдини олиш, шунингдек, жодугарлик йўли билан жароҳатларни тузатиш ҳамда аксинча таъсир кўрсатишлар шулар жумласига киради. Шундай қилиб, айниқса, илк уруғ жамоаларида диннинг энг илк турлари вужудга келиб, афсонавий тасаввурлар билан боғлиқ ишонч ва муқаддасона культ – сиғиниш амалиёти пайдо бўлади. Магия кўп ҳолатларда сир сақланмаган. Бироқ сиғинишнинг такомиллаша бориши келажакда муайян «билим»ни, тажрибани ва «бажариш»ни талаб қиларди. Аста-секин, муҳим сиғиниш магияси кексалар, кейинчалик «мутахассислар» томонидан олиб бориладиган бўлди. Масалан, австралияликларда дастлабки вақтларда шундай мутахассислар асосан аёллардан ҳисобланарди. Дин уруғ жамоаси ҳаётида катта рол ўйнаган. Кўпгина этнограф тадқиқотчиларнинг умумлашма хулосаларига қараганда, ибтидоий одамлар жамоасида мистика, яъни тақдирга ишонувчанлик диний қарашлар билан боғлиқ кечган. Аммо ҳамма тараққиёт босқичларда ҳам мутлақо тақдирга ишонувчанликлар реал тушунчаларга боғланиб борган. Масалан, ибтидоий одам жароҳатни даволашда қайси гиёҳлардан фойдаланишни тажрибаларидан билиб олганлар. Найзани тасвири чизилган ҳайвонга санчиб, овчилик машқини ривожлантиришган. Шу билан бирга ёшларни ов қилиш ишларига ўргатган, иккинчидан, найзани расмга санчиш овда омад келтиради, деб тушунилган. Аста-секин ҳаётга кириб бораётган диний қарашлардан маънавий маданият, мафкура, айниқса, санъатнинг юзага келишининг илдизлари ҳам, аввало, диний қарашлар билан боғлиқ ҳолатда юз берган. Қайси босқичда бу тушунчаларнинг вужудга келиши, аввало, ижтимоий турмуш шароити билан боғлиқ эди. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling