Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)


IX БОБ ИБТИДОИЙ ЖАМИЯТНИНГ ЕМИРИЛИШ БОСҚИЧИДА


Download 0.99 Mb.
bet46/57
Sana31.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1073641
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   57
Bog'liq
11 Darslik (Ibtidoiy jamiyat tarixi-Djurakulov M)

IX БОБ
ИБТИДОИЙ ЖАМИЯТНИНГ ЕМИРИЛИШ БОСҚИЧИДА
МАЪНАВИЙ МАДАНИЯТ
1. Ижобий билимлар ва санъатнинг ривожланиши
Ибтидоий жамият тузумининг инқирози арафасида иқтисодий ва ижтимоий тузумнинг жадал ривожланиш жараёни ижобий билимлар ва санъатнинг янада ривожланишига кучли туртки бўлди. Деҳқончиликнинг ва у билан боғлиқ ирригациянинг ташкил топиши экинларни ерга қадаш муддатини, пишиб етишиш вақтини билишни ҳаётнинг ўзи талаб қиларди. Бу ишларни муайян вақт тартибида олиб бориш календарнинг вужудга келишига олиб келди. У билан боғлиқ астраномик кузатувлар пайдо бўлди. Масалан, мелонизияликлар коинот сирларидан бехабар бўлса-да, аммо ой ва унинг атрофидаги юлдузларнинг ҳаракатини билардилар. Айрим маълумотларга қараганда, синфий жамиятга ўтиш арафасида одамлар ҳали жуда оддий бўлган астраномик дастгоҳларни билишган кўринади. Қадимги майялар кузатиладиган нуқтани иккита таёқчани бир-бирига айқаштириб, нуқтани аниқлашни билганлар. Одатда тақвим ой дастлаб кузатишдан бошланган бўлиб, ойнинг ҳаракат фазаси аниқланган. Ой тавқимини 29,5 кечаю кундуз деб билишганлар, ой тавқими қуёшга нисбатан бир йилда 11 кун кам бўлиши аниқланган. Ой билан қуёш тақвимларини бирон бир маромда тўхташ учун математик ҳисоблаш билими қўлланилган. Шу йўналишда даврнинг бошқа жараёнлари ҳам ҳаракатда бўлган. Чорвадорлар ўз ҳайвонларини ҳисоблашни билишни истардилар, айрибошнинг пайдо бўлиши сотиладиган ёки сотиб олинадиган буюмларнинг нарх баҳосини билишга ундаган. Катта сонларни билиб олишда абстракт тушунчанинг ривожланиши талаб қилинарди. Бу ҳодиса ҳисоблашнинг келиб чиқишига муаййян туртки бўлди. Айтишларга қараганда, дастлабки ҳисоблаш бармоқлар билан амалга оширилган, бу бешлик билиб олингандан сўнг оёқ бармоқларини ҳисобга қўшиб ўнлик саноқ тизими пайдо бўлган ва ҳоказо. Хусусий деҳқончиликнинг келиб чиқиш номи русчада ер номи билан боғлиқ. Масалан, геометрия, земледелия сўзи билан боғлиқ. Аста-секин бошқа йўналишлар бўйича ҳам ижобий билимлар тўплана боради. Жумладан, мудофаа деворларини ўлчам орқали қуриш, йирик қурилиш иншоотлари, қуруқлик ва сув транспортлари, ғилдиракли араваларни, кемаларни қуриш жараёнларининг ривожи нафақат математик ҳисоблаш, шунингдек, механикани ҳам билишни талаб қиларди. Ерда ва денгизда йўл юриш, у билан боғлиқ талончилик урушлари астраномик кузатишлар билан бир қаторда географик ва картографик билимларнинг тўпланишига кўмаклашди. Полинизияликлар ўзларининг денгиз бўйлаб ўзоқ юришларида ёғочдан бўлган таёқча ва майда тошлар билан оролларнинг жойланишини ифодалаб, улардан карта сифатида фойдаланганлар. Шунингдек, улар шамолнинг йўналишини ҳисоблашни ҳам билишганлар. Урушлар хирургиянинг пайдо бўлишида муҳим рол ўйнаган.
Қадимги Ҳиндистонда нафақат зарарланган қўл-оёқларни кесиб ташлашни, оғир жароҳатларни даволашни, бош чаноқни очиб кўришни, шунингдек, пластик операция қилишни ҳам билишиб, хирургиянинг тараққиётини таъминлашган. Аҳоли сонининг ўсиши, чорвачиликнинг ривожланиши юқумли касалликлар эпидемиясининг ҳам кўпайиши хавфини тўғдирган. Бу каби касалликлар билан курашишда, масалан, Шарқий Африкада ҳар хил ўсимликлардан тайёрланган дориворлардан кенг фойдаланилган. жамиятшунослик билимлар бирмунча секин ҳолатда ривожланишда бўлди. Бу соҳа аввалгидек кўпинча диний қарашлар билан боғлиқ эди. Диний мифологик тасаввурлар, масалан, табиатдаги ғалати ҳодисалар ва бошқалар хўжалик, ижтимоий ва мафкуравий ҳаётда кенг тарқалган эди. Хусусан, Герадот ўзининг IV жилд асарининг 5-6 саҳифаларида скифларнинг келиб чиқишини, авлодининг генеологиясини мифологиягатақаб, туғилган биринчи одамни Таргитай номи билан боғлайди. Бу афсонада тарихий этнографик элементлар бор. Шунга қарамасдан, скифлар подшосининг келиб чиқишини илоҳиятга боғлаб кўрсатган. Кўп ҳолларда айрим халқлар ўзларининг келиб чиқишини тоза оқсуяклардан иборат эканлигини афсонавий тарзда тасаввур қилиб, подшолар буюк зотлардан бўлганлигини мамнуният билан ҳикоя қилганлар. Масалан, Полинезиянинг Ратонга оролида яшаган одамлар ўзларининг келиб чиқишини 92 авлод билан боғлаганлар. Бундай анъанани скифларда ҳам кўриш мумкин эди. Ана шу тарзда генеологик билимлар ривожланган.
Бу вақтга келиб, диний тасаввурлардан кейинчалик муайян фарқ қиладиган ҳуқуқий билимлар пайдо бўлади. Бу борада ибтидоий денгизчиликда бўлган ҳаракатларни кузатиш мумкин. Кемасозловчилар байроқларини баланд осиб, шамол беришни илоҳиятдан тиз чўкиб, соатлаб ўтиришиб сўрашганлар. Айрим ибтидоий уруғдошларда, айниқса, унинг емирилиш арафасида подшони худо даражасига кўтариб, унга қасамёд келтириб, шафқат қилишни сўраганлар. Кўпинча одамлар «улуғ»ларнинг ҳайкали олдига тиз чўкиб, илтижо қилганлар, айрим халқларда оловни, чироқни муқаддас деб билишганлар. Шунингдек, Ғарбий Африка қабилаларида адолат ўрнатиш мақсадида жиноят содир бўлган жойни обдон текшириб кўриш ва амалда тасдиқлаб беришни афзал кўришганлар.
Бу даврга келиб, санъатнинг ривожланишининг янги шакли пайдо бўлади. Мудофаа иншоотлар, шунингдек, кўп асрларга мўлжалланган монументал дафн иншоотлар, долменлар ва бошқалар архитектурани келтириб чиқарди. Деҳқончиликдан ҳунармандчиликнинг ажралиб чиқиши амалий санъатнинг ривожланишига олиб келди. Уруғ-қабила бошлиқларининг талабларини қондириш мақсадида заргарлик безаклар, қимматбаҳо қуроллар, идишлар, кийим-кечакларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Шу муносабат билан таревтика (чеканка) кенг тарқалади. У билан бирга металлдан турли заргарлик ашёларини ишлаб чиқиш йўлга қўйилди. Бундай буюмларга тотем суратларини ўйиб солиш одат тусига киради. Айниқса, мис, жез пластинкаларга, идишларнинг сиртига одам ва ҳар хил ҳайвонларнинг суратини тушириш кенг тарқалади.
Бу даврнинг ўзига хос санъат турларидан бири талончилик урушлари билан боғлиқ қаҳрамонлар ҳақидаги яратилган достонлардир. Қадимги Бобилнинг Гилгамеш, Бешкитоб ҳақидаги эпик эртаклар, Эллада, Одессия, Эдда, Рамаяна ва Калавела, Антар ҳақида ва Нартлар ҳақидаги эртаклар ва бошқалар, уларнинг барчаси эпоснинг классик намуналари ҳисобланиб, уруғ-жамоалари тузуми емирилиши арафасида пайдо бўлган эди. Булар бизгача ҳар хил эртак ва достонлар, кўпгина ҳолатларда оғзаки мифология сифатида етиб келган. Уларнинг аксариятида талончилик урушлари кўрсатилган қаҳрамонликлар ва асирга тушган қуллар, асирлар ҳамда битмас-туганмас бойлик – хазиналар ҳақида ҳикоя қилинган. Кўпгина шундай оғзаки ҳикоялар кабардин нартлари орасида кенг тарқалган бўлиб, улар халқ оғзаки ижоди ёки классик соҳага айланди. Бу ижодий мифология туфайли уруғ-қабила доҳийлари ҳақида оғзаки, кейинчалик ёзма эртаклар тўқилган, йўлбошчилар, доҳийлар, ҳарбий саркардалар ҳамда уруш туфайли тўпланган мол-мулклар ҳақида жўшиб ҳикоя қилинган достон ва эртаклар юзага келди. (Расм-98)

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling