Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)
X БОБ ИБТИДОИЙ ЖАМИЯТНИНГ ЕМИРИЛИШИ ДАВРИДА ЭТНИК ВА ТИЛ ЖАРАЁНЛАРИ
Download 0.99 Mb.
|
11 Darslik (Ibtidoiy jamiyat tarixi-Djurakulov M)
X БОБ
ИБТИДОИЙ ЖАМИЯТНИНГ ЕМИРИЛИШИ ДАВРИДА ЭТНИК ВА ТИЛ ЖАРАЁНЛАРИ 1. Қабилавий жамоатчиликнинг қулаши ва халқларнинг ташкил топиши Ибтидоийликнинг классик этник бирлашмасининг асосий типи қабила бўлган. Этноснинг бу ёки бошқа тарихий типи қабилавий ититфоқ бўлиб, уларнинг тил ва маданияти, моддий маданияти ишлаб чиқариш хусусиятларининг ривожланиш жараёни билан боғлиқ муайян ҳудудда ташкил топган. Бироқ аввалгиларга қараганда сўнгги вақтларда ташкил топган қабила бирлиги иккита хусусият билан ажралиб туради. Биринчидан, авваллари ташкил топган қабилалар бир-бирлари билан қон-қардош эди. Ибтидоий жамият тузумининг емирилиши билан этноснинг қабилавий ўзига хослигини супуриб ташлади. Синфий тенгсизликнинг келиб чиқиши билан ички табақаланиш жараёни кучаяди, бу ҳолат умумий халқ маданиятининг парчаланишига олиб келади, бу ҳар хил фарқлар, аввало, юқори табақалар ҳамда кенг халқ оммаси орасида муайян даражада тарқалиб боради. Айрим олимлар бу ҳолатни ҳар бир миллий маданиятда икки хил маданиятнинг мавжудлиги деб таҳлиллашади. Шу билан бир вақтда ҳар бир қабиладаги қон-қардошлик механизмига путур етади. Уруғ жамоатчилигидан қўни-қўшничиликка ўтиш қариндошлар орасидаги алоқаларни кескин бўшаштириб юборади. Талончилик урушларнинг тобора кўчайиши билан халқларнинг бир жойдан иккинчисига кўчиш оқибатида уларнинг бири иккинчиси билан аралашуви юз беради. Бу вақтга келиб, уруғлар ва қабилалар аралашуви кўпгина ҳудудларда ўз поёнига етган эди. Этник аралашув жараёни оддий қулчиликнинг бўшашига, яъни уларни оммавий равишда озодликка чиқариш натижасида озод қилинганлар билан қуллар ўртасидаги никоҳга ҳам таъсир қилди ва қул аёллар эндиликда хизматкорга айлантирилди. Қабилавий эндогамия меъёрийлик кучини йўқотади, эндиликда умумий қабилавий қавмлик вужудга келиб, улар орасидан тоза генеологияга эга оқсуяклар пайдо бўлади. Хуллас, социал жиҳатдан бир хил қон-қардош бирлиги бўлган қабила янги этник бирлашмалар билан алмашади. Агар биз бу жараённи Энгелс таъбири билан айтадиган бўлсак, кўрамизки, ҳамма жойларда уруғлар ва қабилалар аралашиб кетади, барча жойларда озод кишилар орасида қуллар яшарди, уларнинг барчасига эндиликда бегона ер ёки мамлакат кишилари хўжайинлик қиларди. Ибтидоий жамият тузумининг қулаши вужудга келганлигини кўпчилик олимлар ҳар хил номлар билан аташган: гуруҳ ёки қабилавий оила, гуруҳлараро ёки қабилалараро бирлашмалар. Бундан ташқари, С.А.Арутюнов томонидан таклиф қилинган «қабиладошлар» номи бирмунча муваффақиятли кўринади. Қабиладошлар тарихан қабила билан синфий жамиятнинг оралиғида ташкил топган этнос – халқчилик ҳисобланади, яъни бу қабиладошликдан халқчиликка ўтишнинг бирдан бир шакли эди. Ҳар бир қабиладош этник бирлашмалар муайян тил, маданият, фикрлаш бирлигига эга бўлиши мумкин. Лекин бу бирлик ҳали анча бўш ва заиф эди. Шунга қарамасдан қабиладош бирлашмалар ўзларининг тил лаҳжасига, моддий ва маънавий маданиятига эга эди, лекин шунинг билан бир қаторда қабилавий анъаналар сарқитлари сақланиб қолган эди. Рус олимларидан Н.Н.Чебаксаров ва В.Ф.Генинг ва бошқалар қабиладошлар ибтидоий жамиятнинг қулаши билан вужудга келган этнос ёки этник бирликдир, деган хулосани берганлар. Хуллас, қабиладошлар этник бирликнинг асосий типи эди. Қабиладошлик бирлашмалари антик давр ва илк ўрта асрга тегишли тарихий хужжатларда ҳам келтирилган. Қабиладошларнинг ташкил топиш жарёни этнографик материалларда ҳам ўз аксини топган. Бунга мисол сифатида Жанубий Африкада яшовчи банту қабиласини айтиш мумкин. XVII-XVIII асрларда улар ҳали уруғ-қабила тузумини бошдан кечирарди. XIX аср бошларида бир қабила доҳийси инглиз талончиларига қарши курашиш учун қўшни қабилани ўзига бирлаштирган. Бу курашнинг тобора кучайиб боришидан хабардор бўлган саркарда Чаке ва унинг сафдошлари бир неча қўшни қабилаларни бирлаштириб, кучли ҳарбий ташкилот тузади. Шунга ўхшаш кучли бирлашмани айтилган мақсадни амалга ошириш учун бошқа бир доҳий Моселекатц ва унинг ўғли Лабенгулалар ҳам ташкил қилишганлар. Қабилалараро ва ички қабилавий курашнинг кучайиши билан ижтимоий дифференциация анча жонланади, эксплуатация ривожланади, оммавий аралашув, алоҳида гуруҳларнинг бири-иккинчиси билан аралашуви кучаяди. Бу аралашув жарёнида иқтисодий ўзаро алоқалар ташкил топади, тил ва маданият интеграцияси жараёни юзага келади. Бу каби тадбир – жараёнлар ташқи душмандан мудофааланиш ишларини тезлаштиради ва мустаҳкамлай боради. XX аср бошларига келиб, мустаҳкам қабилалараро кучли бирлашма ташкил қилинади ва Чаке бу бирлашмани ўз қабиласи номи билан атайди, яъни амазулу ёки зулус (зулуслар). Қабиладошларнинг халқчилик билан алмашуви жамиятнинг антаганист синфларга бўлиниши ва давлатнинг пайдо бўлишига олиб келди. Бу ҳодиса ижтимоий-маданий дифференциянинг кучайишига олиб келди. Худудий чегаралар эгали бўлди. Бу борада давлатнинг ўзи катта рол ўйнаган. Эндиликда қабилавий бўлинмалардан ҳудудий бирлашмаларга ўтилди. Мамлакат ҳудудий жиҳатдан округ – вилоятларга бўлиниб бошқариладиган бўлинди. Бундан ташқари, ҳар бир мамлакат ёки давлат маданий ривожланишга аҳамият бера бошлайди. Давлат чегаралари бир неча қабиладошлар кучи билан қўриқланади. Айрим қабиладошлар эгаллаб турган ҳудудлар муайян номлар билан аталди, вилоят бирлашмалари ташкил топди. Қабиладошларнинг бир давлат миқёсида аралашиб яшаши уларнинг ўз она тили ўрнига йирик бирлашмаларнинг тил лаҳжаси ёки бирлиги ташкил топишига олиб келди. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling