Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)
Тил оилаларининг ташкил топиши
Download 0.99 Mb.
|
11 Darslik (Ibtidoiy jamiyat tarixi-Djurakulov M)
2. Тил оилаларининг ташкил топиши
Қабилавий ва қабила бирлашмаларининг тили халқ тилига айланиш арафасида бир неча тил оилалари ташкил топади. Бу тиллар муайян грамматик тизимда луғат фонди билан бир вақтда уларнинг келиб чиқиши аввалги тил лаҳжалари авлоди билан боғлиқ эди. Тил оилаларининг вужудга келишида С.П.Толстов икки нуқтаи назар борлигини айтиб ўтган. Масалан, тилшунос Д.В.Бубрих таълимотига қараганда, ибтидоий даврдан тил бирлига узлуксиз ривожланиб келган. Унинг фикрича, одамзод дастлабки вақтда бир неча тилда гаплашган. Бу тиллар лаҳжа – шевалари бир-бирига жуда яқин бўлган. Палеолит даврининг охирлари, мезолит даврига келиб, бу тиллар йиғиндисидан бир мунча йирикроқ тил гуруҳи – тилларнинг оиласи ташкил топади. Айрим олимларнинг кузатишига қараганда, австралиялик аборогенларда, янги гвенияликларда ва бошқа кўпгина қабилаларда энеолит даврида ҳам кўп тиллик мавжуд бўлган. Бошқа бир тилшунослар, фикрича, кўпгина тил оилаларининг илдизи мезолит даврига тўғри келади. Рус олимларининг кўпчилиги тил оилалари асосан ибтидоий жамият тузумининг емирилиши арафасида вужудга келганлигини таъкидлашади. Бу ҳодиса ўша даврда содир бўлган оммавий миграция билан боғлиқ бўлиши мумкин. Оммавий миграция оқибати тилларнинг аралаш-қуралаш бўлиб кетишига олиб келган. Тил оилаларининг келиб чиқишида ассимиляция ва диссимиляция жараёнлари ҳам муайян рол ўйнаган. Айрим ҳолатларда ассимиляция туфайли бир неча қабилалар ўз тилининг дастлабки лаҳжаларни йўқотган. Бу таълимотларнинг барчаси бир-бирини кескин инкор қилмайди. Аслида тил оилаларининг ташкил топиши дастлабки ойкуменларнинг кенгайиб бориши билан боғлиқ бўлиб, бу жараён ибтидоий жамият тузумининг жадал равишда емирилиши билан ҳам боғлиқдир. Жумладан, ибтидоий тарихнинг сўнгги ёки илк даврида йирик тил оилалари ҳаракатда бўлган. Шимолий ва Шарқий Африкада ва Олд Осиёда семит – хамит тили ташкил топади ва бунга қадимги семит (аккад, вавилон, оссурия, финикия, қадимги яҳудий, араб ва бошқалар), кушит (самалийликлар, галлар) ва берберлар гурухи киради. Ундан шимолроқда кавказ тил оиласи, ундан жанубда, Африканинг ўрта қисмида банту тил оиласи ташкил топиб, кейинчалик Жанубий Африканинг бутун қитъасига тарқалган. Жанубий Осиёда дравидлар, мунда ва мон-кхемер, жанубий шарқий Осиёда ва Океанияда – австронезия (майлай-поленизия) тил оиласи ташкил топади. Шарқий Осиёда хитой-тибет оиласи юзага келиб, у таи-хитой ва тибет-бирман гуруҳини ташкил қилади. Марказий Осиёда олтой тил оиласи тарқалиб, унга турк, мўғул ва тунгус манчжур халқлари киради ва Осиё минтақасига кенг тарқалган. Жанубий-Ғарбий Сибирда урал оиласи (фин-угор, самадийлар гуруҳи) ташкил топиб, сўнгра Шимолий ва Ғарбий ўлкаларга кенг тарқалади. Шулар билан бир қаторда Болтиқбўйи ва Ўрта Осиё оралиғи минтақаларида ҳинд-европа тил оиласи ташкил топиб, кейинчалик яна кенг ҳудудларга тарқалади. Бундан ташқари, қадимги цивилизацияга оид бўлган қатор ўлик тиллардан ҳозирда славян, болтиқбўйи, герман, келът, роман, эрон, индо-орий ва шунингдек, арман, грек ва алъбан тиллари мавжуд. Ибтидоий ойкумен ҳудудларида яшаган қабилалар тили муайян даражада камроқ ассимиляцияга дуч келган ва дифференция жараёни ҳам секин кечган ва айрим оролларда бу ҳодисалар умуман юз бермаган. Улар узоқ даврларгача, ҳатто XX аср бошларига қадар ҳам ўзларининг тил лаҳжаларини сақлаб келганлар. Масалан, австралияликларда, америкалик ҳиндус (ирокез) ларда, Сибирнинг қатор майда халқларида ҳатто йирик тил оилалари ҳам ташкил топмаган эди. Бироқ кўп ҳолатларда улар етарлича ўрганилмаган. Шунга қарамасдан айтиш мумкинки, улар алоҳида гуруҳларни ташкил қилади. Балки, аслида бу тиллар ўзининг айрим архаик хусусиятларини сақлаб қолганлиги лингвистик тараққиётнинг узликсиз жараён эканлигидан далолат бериши мумкин. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling