Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)


Қолоқ халқларнинг ҳозирги замондаги ривожланиши ҳақида


Download 0.99 Mb.
bet53/57
Sana31.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1073641
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57
Bog'liq
11 Darslik (Ibtidoiy jamiyat tarixi-Djurakulov M)

6. Қолоқ халқларнинг ҳозирги замондаги ривожланиши ҳақида
Маълумки, жаҳоннинг барча ҳудудларида яшаган халқлар турли тараққиёт босқичини бошдан кечирган. XX аср бошларига келиб, халқлар ўртасидаги ўзора иқтисодий ва маданий муносабатлар бир мунча ривожланди. Бу жараён чекка ўлкаларда яшаб, ҳамон турмуш тарзида уруғ қабилавий анъаналарни узоқ сақлаб келган, ҳаётда, маданиятда бир қатор орқада қолиб келган халқларга ҳам ўз таъсир кучини кўрсатди. Айниқса, мамлакатлараро ўрнатилган иқтисодий муносабатлар узоқ чекка ўлкаларда, вилоятларда яшаб келаётган халқлар турмуш тарзига, ижтимоий соҳада ривожланишига муайян даражада таъсир кўрсатди. Масалан, Жанубий Сибир, Шимолий Кавказ, Марказий Осиёда яшаган халқларда патриархал-феодал тузумнинг оқибатлари турмушда узоқ сақланиб келганлиги сир эмас.
ХХ асрнинг иккинчи ярмига келиб, олимлар ҳамон архаик турмуш тарзини ўз бошидан кечириб келаётган халқларнинг тарихини, этнографиясини ўрганишга жиддий киришиб, уларнинг иқтисодий, маданий соҳаларда орқада қолиш сабабларини кенг кўламда, чуқур ўрганишга киришдилар ва аслида барча халқлар ўзларининг келиб чиқиши бир томирдан, яъни улар бир дарахтнинг шахобчаларидан иборат бўлиб, кўп ҳолатда ташқи дунёдан ажралиб қолган ва маданий турмуш тарзи, хўжалиги, меҳнат воситалари шу тарзда ҳамин қадар ривожланганлиги бу борадаги асосий сабаблардан эканлигини асослаб беришдилар. Бундан келиб чиқадиган ягона хулоса шуки, олий табақа ёки паст табақали ирқлар ҳақида гапириш илмий жиҳатдан ноўрин эканлиги исботланди.
Сўнгги йилларда миллий озодлик ҳаракатлар кучайди. Масалан, бу ҳаракатлар Африка, Океания, Осиё, Лотин Америка ва бошқа кўпгина мамлакатларда империализмнинг мустамлакачилик сиёсатига путур етказди. Бу озодликка, мустақилликка эришган халқларда ҳамон иқтисодий ўсиш шунингдек, ишлаб чиқариш кучлари заиф бўлганлиги оқибатида уларнинг турмушида патриархал-уруғчилак, патриархал-феодал хусусиятлар узоқ сақланиб қолган. Кўпгина майда халқларда эса ҳамон майда натурал ва майда товар кўринишидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар кенг сақланган эди. Уларда ибтидоийликнинг катта оила, қўшни-жамоачилик муносабатлари ҳамда уруғдошлик, қабилавий алоқалар сақланиб қолган эди. Жаҳон узра тараққиётнинг таъсири бундай ҳаётда қолоқ халқларга ҳам ўз таъсир кучини кўрсатди. Айрим ҳамон ярим феодал ҳолатида ривожланишда бўлган давлатлар капиталистик тараққиёт йўлига киришган бўлсалар, бошқалари капиталистик йўлни четлаб ўтиб, замонавий ривожланган мамлакатлар қаторидан жой олдилар. Бироқ уларнинг давлатни иқтисодиёт ва маданият соҳалари бўйича ривожланишида ҳамон ибтидоий жамият тузумининг сарқитларига дуч келинди. Айниқса, бундай ҳодисани тропик Африка давлатларида кузатиш мумкин эди. Бу давлатларда, уларнинг ички турмушида уруғ-қабила хайрихоҳлиги ҳукм сурса-да, амалда қабилалараро низолар бисёр эди. Уларда ҳали доҳийларга итоат қилиш, эркакларнинг бирлашган иттифоқи, уруғ-қабилавий диний мафкура ва бошқа уруғ-қабилавий институтлар ва анъаналар сақланиб қолган эди. Бу ҳолатни фанда трибализм (лотин: қабила) деб аталган. Кейинги йилларда тропик Африканинг кўпгина мамлакатларида ривожланишни капиталистик йўлга солишга ҳаракат қилинмоқа, трибализм оқибатларини йўқотишга киришганлиги сабабли давлатлар миқёсида, уларнинг қўшни ва чегара ҳудудларида оммавий норозиликлар ҳам мавжудлигини эслатиб ўтиш лозим кўринади. Бундай ҳаракатлар Қадимги Шарқ мамлакатларида ҳам сақланган. Масалан, Афғонистонда, Ироқда ва бошқа майдароқ мамлакатларда уруғ-қабилавий келишмовчиликларнинг доимий равишда бўлиб туриши айтилган жараёндан гувоҳлик беради.
Айни даврда одамзод олдида бундан ҳам муҳим вазифалар турибди. Шулардан бири мустамлакачилик қолдиқларини таг-томири билан йўқотиш ва ўзларининг турмуш тараққиётида ҳамон синфий жамиятгача ва илк синфий жамиятнинг сарқитларини тубдан ўзгартириш, замон ва давр тараққиёти даражасидаги ривожланишга кўтариш вазифалари турибди. Энг муҳими, халқлар ўртасида иқтисодий ва маданий ўзаро алоқаларни доимий равишда кучайтириб бориш ва жаҳонда тинчликни сақлаш каби глобал вазифалар турибди.



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling