Ичак инфекциялари (вабо, cholera, холера)


Download 37.8 Kb.
bet5/6
Sana13.12.2022
Hajmi37.8 Kb.
#999198
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
vabo

ҚИЁСИЙ ТАШҲИСОТИ
Вабони салмонеллёзнинг гастроинтестинал шаккли, уткир дизентерия Зоне туридан, уткир ичак таёқчалари чақирган гастроэнтеритлар, стафилококкли овқатдан заҳарланиш, ротавирусли гастроэнтеритлардан қиёсий ташҳислаш керак. Вабо гастрит ва энтерит ривожланмасдан кечиши мумкин, шунинг учун вабони шартли инфекцион гастроэнтеритларга киритиш мумкин. Асосий фарқи вабода тана ҳарорати кутарилмайди ва қоринда оғриқ кузатилмайди. Энг муҳими қусиш ва ич кетишнинг кетма кетлигини аниқлаш лозим. Уткир бактериал гастроэнтерит ва токсик гастритларда олдин клиникада қусиш, кейин бир неча соатдан кейин диарея кузатилади. Вабонинг клиникасида олдин диарея кейин қусиш гастрит белгиларисиз кузатилади. Вабода суюқлик йуқотиш асосан ич кетиш ва қусиш ҳисобига йуқотилади, йуқотилган суюқлик миқдори қисқа вақт ичида маълум ҳажмни ташкил қилади, бу ҳолат бошқа этиологияли диареяларда оғир ҳолатларда кузатилади.


ДАВОЛАШ
Диарея билан хасталанган беморларни даволаш принциплари
ОРТ Диета
 Антибактериал препаратлар?
 Пре- , Про- Сим- биотиклар?
Вабо ута хавфли инфекция гуруҳига мансуб булиб, бундай ҳолат кузатилганда беморни касалхонага ётқизилиши лозим.

Ўткир ичак инфекцияларида шифокор тактикаси


 Зарарли микробларга қарши курашиш - деконтаминация;
 Сувсизланишнинг профилактикаси ва у билан курашиш;
 ОИТ нормал фаолиятини сақлаб туриш;
 Ичакнинг нормал микрофлорасини сақлаб туриш ва уни тиклаш;
 Зарарли микроблар ишлаб чиқарадиган токсинларни организмдан чиқариш, уларнинг салбий таъсирини камайтириш;
 Симптоматик терапия
Касалхонагача булган босқичда даволаш асосан енгил ва урта оғир ҳолатда (дегидратация I ва II даражасида) суюқлик ичириш, тузли регидрантларни қабул қилишни уз ичига олади. Шу мақсадда қуйидаги глюкоза-тузли эритмалардан орал регидратация мақсадидада фойдаланиш мумкин «Цитроглюкосолан», «Глюкосолан», «Регидрон», «Оралит». Даволашни бошлашдан олдин йуқотилган суюқлик миқдорини 2-4 соат ичида тулдириш лозим, агар қусиш кучли булса суюқликни назогастрал зонд билан юбориш мақсадга мувофиқ. Препаратларни қабул қилиш беморда тулиқ диарея йуқотилгандан сунг тухтатилади. Уй шароитида ОРТ учун суюқликлар тайёрлаш усуллари
1 л сувга эритилади
• 5 г (1 чой қошиқ) ош тузи,
• 5 г (1 чой қошиқ) ичимлик содаси,
• 20 г (4 чой қошиқ) шакар

III-IV даражали дегидратацияда биринчи 1,5-2 соат ичида тана массасини 10%ни ташкил қиладиган ҳажмда изотоник полиионли кристаллоидли эритмаларни 38-40С гача иситилган ҳолатда вена ичига юборилади. Организмда суюқлик миқдорини тулдириш учун биринчи 20-30 мин ичида инфузион эритмани оқим билан 100-200мл/мин тезлигида юборилиб, кейин 50-70мл/мин тезликда юборилади. Энг таниқли эритмалардан «Квартасаль» ва «Хлосоль» лардан фойдаланилади.


«Квартасоль» эритмасининг 1 л апироген дистилланган стерил сув таркибида: 75 г натрий хлорид, 2,6 г натрий ацетат, 1 г натрий гидрокарбонат, 1,5 г калий хлорид булади.
Хлосоль» эритмасида худди шундай ҳажмида сув булиб, натрий хлорид 4,75 г, натрий ацетат 3,6 г, калий хлорид 1,5 г ташкил этади. «Трисоль» эритмасининг таркибий қисми (1 л да): натрий хлорид 5 г, натрий гидрокарбонат 4 г, калий хлорид 1 г. «Ацесоль» эритмасининг таркибий қисми: натрий хлорид 5 г, натрий ацетат 2 г, калий хлорид 1 г. «Трисоль» ва «Ацесоль» эритмалари калий иони етишмовчилигида ва «Трисоль» эритмаси таркибидаги натрий гидрокарбонат булгани учун метаболик алкалозда қуллаш мақсадга мувофиқ. «Дисоль» эритмаси таркибида (натрий хлорид 6 г, натрий ацетат 2 г) калий ионлари сақланмаслиги учун бу эритмани гиперкалиемияда қуллаш мумкин. Қусуқ массалари ва ич кетиш ривожланиб бориши билан суюқлик йуқотиш кучайишини эътиборга олган ҳолда парентерал регидратацион терапияни давом эттириш лозим. Бунда суюқликни 40-60мл/мин тезликда юбориш мақсадга мувофиқ булиб, бунда ҳар 2 соат давомида йуқотилаётган суюқлик миқдорини назорат қилиш лозим. Агар бу усул билан гипокалиемияни бартараф қилинмаса, лаборатор КИМ ва электролит, гемотакрит, плазма нисбий зичлиги ва гемограмма натижасига асосланган ҳолда қушимча йуқотилган калий ионлари коррекцияланади. Парентерал регидратацион терапия беморнинг клиник ҳолати яхшиланиши, қусиш тезлиги камайиши, ич кетишнинг камайиши, ахлат массалари ҳосил булиши ва сийдик миқдори ич келишдан купайгунча давом эттирилади. Беморда тулиқ ахлат массалари ҳосил булгандагина регидратацион терапия тухтатилади. Парентерал регидратацион терапия билан бирга беморга этиотроп даво утказилади: Антибактериал терапиянинг бошланиши (бошқа даволаш чоралари каби) қўзғатувчига боғлиқ эмас, таҳлиллар натижалари олингунча бошланади
бунда 5 кун давомида 200-300 мг/сут доксициклин ёки фторхинолон (ципрофлоксацин 250-500 мг х 2 махал/сут) буюрилади. Ҳомиладор ва 12 ёшгача булган болаларда фуразолидон 100 мг х 4 маҳал /кунига 7-10 кун давомида этиотроп даво олиб борилади. Вибрион ташувчиларга 5 кун давомида 100 мг/сут доксациклин буюрилади. Дегидратацион шок даврида прессор амин ва юрак қон томир препаратлари, ГКС препаратлари тавсия этилмайди. Вабодан тузалган беморларни антибиотик даводан 26-36 соатдан сунг, сурги дорилар берилиб ахлатни бактериологик текшируви 3 марта манфий натижа берса, бемор узини яхши ҳис қилсагина касалхонадан чиқарилади.

Ичак антибиотиклари қўллагандан кейин пайдо бўлган дисбактериоз:


 Диареянинг иккинчи тўлқинига олиб келиши мумкин
 Ичак инфекцияларидан кейин тикланиш даврини сезиларли чўзади
 ОИТ фаолиятидаги бузилишларни махсус коррекциясиз йиллаб давом этиши мумкин
 Антибиотиклардан кейин дисбактериозни бир неча курсларини ўтказиш талаб этилади, чунки ичак биоценозини ўз-ўзини бошқариш механизмлари бузилади

Download 37.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling