Ичак инфекциялари (вабо, cholera, холера)


Download 37.8 Kb.
bet4/6
Sana13.12.2022
Hajmi37.8 Kb.
#999198
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
vabo

АСОРАТЛАРИ
Асоратларнинг бир қисми асосан маҳаллий қон айланиши бузилиши натижасида келиб чиқади: миокард инфаркти, мезентерал қон томирларни тромбози, уткир мия қон айланиши бузилиши. Қари ёшдаги одамларда кам ҳолатларда пневмония ривожланиши мумкин. Вабо асоратларига яна преренал қисмидаги уткир буйрак етишмовчилигига сабаб булиши мумкин. Узоқ давом этувчи эксикоз беморларда абсцесс, флегмона ва сарамас ривожланишига олиб келади. Асоратларнинг бир қисми вена ичи узоқ регидратация билан боғлиқ, буларга флебит, тромбофлебитлар киради.


ТАШҲИСОТИ
Асосий лаборатор диагностик усули бу бактериологик текширув усули ҳисобланади, чунки серологик текширувлар специфик аҳамиятга эга эмас ва ташҳис қуйишда асос булиб хизмат қилмайди.
Бактериологик текширув учун материал бемор ахлати, қусуқ масса, ингичка ичак ва ут пуфаги сақламаси булиши мумкин. Бундан ташқари вабо инфекциясига шубҳа қилинаётган озуқа махсулотлари, сув, буюм, кийимлар ҳам булиши мумкин. Текширувга олинаётган материал йиғишда қуйидагиларга амал қилиш зарур, олинаётган идиш ичида дезинфекцияловчи суюқлик булиши керак эмас ва антибиотиклар билан даволанишдан олдин олиниши шарт. Тиббий ходим материал олишда қулига резинали қулқоп, клеёнкали фартук тақиб, текширувга олинаётган материални пахта тампон, резинали катетер ёки шиши таёқча ёрдамида 1%ли пептон сувли муҳитга олинади. Олинаётган материал миқдори касаллик оғирлик даражасига боғлиқ булиб, касаллик енгил кечишда олинган материал миқдори купроқ булиши керак, 0,5-2 г атрофида чегараланади. Ташувчиликни аниқлаш учун материал олишдан олдин беморга 25-30 г магний сульфат бериб кейин бактериологик текширувга таҳлил олинади. Лабораторияда материал герметик биксда 3 соат ичида, қоидаларга риоя қилинган ҳолда транспортировка қилинади. Текширувга олинган материалдан микроскопия учун суртма олинади, микроскопиянинг натижаси қандай булишига қарамасдан бактериологик экма қилиниб, ҳосил булган культура хусусиятлари аниқланиши керак. Бу эса бошқа вабосимон вибрионларни истисно қилиш учун зарурдир.
Вибрион морфологияси суртмада, осилган томчи усулида ҳаракати, О-зардоби билан синамаси қанд ва спирт миқдорлари урганилади.
Текширувни бошлагандан 36-48 соатлардан кейин олинган маълумотларга кура охирги якуний бактериологик ташҳис қуйилади. Вабони лаборатор диагностика килишда бактериологик усул ҳал қилувчи уринни уйнайди.
Купгина серологик текширувлар натижаси (РА, РНГА, ИФА, РКА) эпидемиологик аҳамиятга эга булса ҳам, улар натижасида охирги якуний ташҳис қуйилмайди. Вабога шубҳа қилинганда тезкор бактериологик усуллардан ҳам фойдаланиш мумкин, масалан, люминесцент-серологик текширув, микроскопияда қоронғи майдонда О-зардоб билан вабо вибриони иммобилизацияси ва б. Таҳлил натижаси 15мин дан 2 соатгача булган оралиқда тайёр булади. Экспресс диагностикага вабо вибриони антигени РКА, РЛА, ИФА, ПЗР ёрдамида аниқлаш ҳам киради. Юқоридаги текширишлар натижаси тахминий ташҳис сифатида қуйилади.



Download 37.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling