Ички имкониятлардан самарали фойдаланишнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига таъсирини таҳлил қилиш ва баҳолаш


Якуний қисм. Корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир қилувчи


Download 498.45 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/10
Sana25.04.2023
Hajmi498.45 Kb.
#1397491
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
391-Текст статьи-1144-1-10-20191227

Якуний қисм. Корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир қилувчи 
омилларни таҳлили асосида аниқланган ички имкониятлардан самарали фойдаланиш 
бўйича хулоса ва таклифлар. Иқтисодиѐтни ривожлантириш шароитида ички 
имкониятлардан самарали фойдаланишнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига таъсирини
таҳлил қилиш ва баҳолаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулоса ва 
амалий таклифлар ишлаб чиқилди: 
1.Хўжалик субъектларида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир қилувчи омиллар 
таҳлили асосий кўрсаткич ҳисобланиб, самарадорликни баҳолашда катта рол ўйнайди ва 
корхоналарнинг иқтисодий ва молиявий салоҳияти, бошқаруви, муаммоли саволлари уларни 
ечими бўйича асосий тавсияларни беради. Бу ўз навбатида корхонада мавжуд бўлган ички 
имкониятларни излаб топиш ва улардан самарали фойдаланишга, уларни келгусида 
ривожланиши, молиявий барқарорлигини таъминлаш имконини беради.
2. Ишда марказий ўринни меҳнат омилларини таҳлили эгаллаган бўлиб, маҳсулот 
ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича ички хўжалик имкониятлари аниқланган. Таъсир 
кўрсатувчи омилларни ҳисоб-китоби қилиниб, маҳсулот ишлаб чиқаришни ошириш 
борасидаги ички хўжалик имкониятлари сўммаси аниқланган (5814260,5 минг сўм). Агар 
таҳлил қилинаѐтган корхонада бир ишчига тўғри келувчи киши кунлари ҳисобот йили ўтган 
йилга нисбатан камаймаганда эди, у ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш 
суръати 
113,37 
фоизни 
эмас, 
балки 
126,74 
(192747471,2+5814260,5 

215481714,7х100/7170013227,7= 126,74 %) фоизни ташкил этган бўлар эди. 
Иш вақтидан фойдаланишнинг комплекс иқтисодий таҳлилида иш вақтининг унумсиз 
сарфланишига катта аҳамият берилади. Таҳлил қилинаѐтган корхонада иш вақтидан 
фойдаланишда кун бўйи йўқотишлар қарийб 9 кунни ташкил этди. Бунга қуйидагилар сабаб 
бўлган: ҳар йили ишловчиларга бериладиган навбатдаги жавоб бериш (таътил), касаллик 
туфайли ишга чиқмаслик, корхона маъмурияти рухсати билан ишга чиқмаслик, давлат 
вазифасини бажариш, қишлоқ хўжалик ишларига жалб қилиш натижасида ишга чиқмаслик, 
сабабсиз ишга чиқмаслик ва х.к. Смена ичида содир бўладиган бекор туришларни таҳлил 
қилиш маълум қийинчиликларни юзага келтиради. Смена ичида содир бўладиган бекор 
туришга қуйидагилар сабаб бўлади: иш жойларини керакли хом ашѐ билан ѐмон ва қониқарли 
таъминлаш, қайсики иш вақти йўқотишнинг 50 фоизини ташкил этади; ишчиларнинг ўзлари 


10 
томонидан йўл қўйиладиган бекор туришлар. Бу иш вақти йўқотишнинг тахминан 40 
фоизини ташкил қилади; бошқа сабаблар натижасида бекор туришлар, ѐҳуд электр 
қувватининг бўлмаслиги, дастгоҳларнинг носозлиги ва ҳ.к.лар. 
Таҳлил натижасида корхонада меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича 
қуйидаги ички имкониятларни кўрсатиш мумкин: меҳнат шароитларини яхшилаш; ходимлар 
билан таъминланиш ҳолати ва ҳаракатини тўғри бошқариш; иш ўринларини ташкил 
этишнинг такомилаштириш; меҳнатнинг тақсимланишини илмий асосда ташкил этиш; 
3.Корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ўзгаришига таъсир қилувчи меҳнат 
воситалари омиллари таҳлили дастурини муваффақиятли бажариш нафақат асосий 
воситаларнинг таркиби, тузилиши, техник ҳолати, балки улардан самарали фойдаланишга 
кўп жиҳатдан боғлиқдир. Таҳлил қилаѐттан корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 
22734243,5 минг сўмга ортиғи билан бажарилиши асо сан дастгоҳ ва ускуналарнинг 
унумдорлигини ошиши ҳисобига бўлган. Корхонада ишлaнгaн дaстгoҳ-сoaтлaр ҳажмини 
камайиши ҳисобига йўқотилган вақт 12776 дастгоҳ-соатни ташкил қилган. Бунинг 
натижасида эса корхонада дастгоҳлардан экстенсив фойдаланиш коэффициенти 0,9962 
бандни ташкил қилган. Таҳлил натижалари асосида корхонада асосий воситалардан 
самарали фойдаланиш бўйича қуйидаги ички имкониятларни кўрсатиш мумкин: ишлаб 
чиқариш технологияларининг самарали турларини жалб этиш; асосий воситаларни 
замонавийлаштириш, ишлаб чиқариш ускуналарининг меҳнат унуми, самарасини ошириш; 
технологик жараѐнлар ва ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг усулларини фаоллаштириш, 
ишлаб чиқариш маромийлигига амал этиш, техник стандартлар ва лойиҳалар тузилиши ва 
шу кабилар. 
4.Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир қилувчи омиллар таҳлилида корхонани 
материаллар билан таъминланганлиги ва улардан самарали фойдаланиш кўрсаткичларини 
ўрганиш ва баҳо бериш асосий масала ҳисобланади. Таҳлил натижаларидан кўриниб 
турибдики, корхонада материаллардан самарали фойдаланилмаган. Материал сиғими 
кўрсаткичи ҳисобот йили охирида 0,01 сўмга кўпайан. Бу корхонада бир сўмлик товар 
маҳсулотига тўғри келувчи материал сарфини ошганлигини кўрсатади. Бунинг натижасида 
эса кoрxoнa бўйичa мaҳсулoт ишлaб чиқaриш ҳaжми 2965345,7 сўмгa кaмaйган. Демак, 
корхона бошқаруви материаллардан самарали фойдаланиш, материал сарфини камайтириш 
борасида керакли чора тадбирларни ўтказмаган. Ҳозирги кунда корхонада материал сарфини 
камайтиришнинг аҳамияти жуда каттадир. Шуларни инобатга олган ҳолда корхонада 
материаллардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш борасида қуйидаги амалий 
тавсияларни бериш мумкин: хом-ашѐ ва материалларни сарф меъѐрларини тўғри белгилаш ва 
уларга амал қилиш; замонавий техника ва чиқиндисиз технологияларни жорий қилиш; ишлаб 
чиқаришдаги браклар ҳажмини камайтириш; ѐқилги ва электр энергия ресурсларидан 
фойдаланишни тўғри йўлга қўйиш. 
Таҳлил натижаларидан кўриниб турибдики корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш 
ҳажмини ошириш бўйича ички хўжалик имконияти бўлиб меҳнат воситалари омиллари 
ҳисобланади. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир қилувчи омилларни таҳлил қилиш 
натижасида берилган мавжуд бўлган ички имкониятлардан фойдаланиш корхона 
фаолиятининг самарадорлигини ва молиявий барқарорлигини ошириш имконини беради деб 
ҳисоблаймиз. 

Download 498.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling