Ички имкониятлардан самарали фойдаланишнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига таъсирини таҳлил қилиш ва баҳолаш


Download 498.45 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/10
Sana25.04.2023
Hajmi498.45 Kb.
#1397491
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
391-Текст статьи-1144-1-10-20191227

 
Кириш. Ўзбекистон Республикасида иқтисодиѐтни янада ривожлантириш ва 
либераллаштириш шароитида турган биринчи ва асосий вазифа – бу изчил иқтисодий ўсиш, 
чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни мукаммаллаштириш ва 
илғор технологиялар билан қайта қуроллантиришнинг бош шарти бўлган макроиқтисодий ва 
молиявий барқарорликка эришишдир. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Ш.М.Миризиѐев: ‖Бугун мамлакатимизнинг барқарор ривожланиш йўлида изчил илгарилаб 
боришини таҳлил қилар эканмиз, ўтган йили принципиал муҳим ислоҳотларни амалга 
ошириш бўйича қатъий қадамлар қўйилди, деб айтишга барча асосларимиз бор‖
[4. 3 б.] деб 
aйтиб ўтдилар. 
Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиѐeвнинг «Ўзбекистон 
Республикасинини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегияси тўғрисида» ги 
№ПФ 4947-сон Фармони қабул қилинди [1]. Мaзкур ҳаракатлар стратегиясининг учинчи 
йўнaлиши «Иқтисодиѐтни янада ривожлантириш ва либераллаштириш» масалаларига 
бағишланган. Бу эса, иқтисодиѐт тармоқларини иқтисодий ва молиявий барқарор фаолият 
юритишлари лозимлигини тақозо этади.
Республикамизда изчил иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилаѐтган босқичда 
иқтисодиѐт тармоқларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти: 
«Инсон 
манфаатларини 
таъминлашда 
иқтисодиѐтимизнинг юксак суръатлар билан барқарор ривожланиши қандай катта аҳамиятга 
эга эканини барчамиз яхши тушунамиз. Самарали меҳнат учун зарур шароитлар, муносиб иш 



ҳақи, замонавий уй-жойлар, сифатли таълим ва тиббий ѐрдам, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш 
учун кенг имкониятлар яратиш – буларнинг барчаси иқтисодий соҳадаги ислоҳотларимиз 
моҳияти ва мазмунини белгилаб берадиган муҳим омиллардир» [6. 8 б.] деб айтиб ўтдилар. 
Иқтисодиѐтнинг рақобатбардошлигини ошириш шароитида ҳар қандай хўжалик 
юритувчи субъект ўз тасарруфидаги барча ресурслар – молиявий, моддий ва меҳнат 
ресурслари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини тўғри бошқаришни 
таъминлаши зарур бўлади. Зеро, иқтисодиѐт олдига қўйилган вазифалардан бири – бу уни 
самарадорлигини кўтаришдан иборат. Мамлакатимизда корхоналарнинг иқтисодий 
самарадорлигини оширишда уларнинг ички имкониятлардан самарали фойдаланиш 
кўрсаткичларини таҳлил қилиш асосий ўринни эгаллайди. Таҳлил натижалари асосида 
бoшқaрув маъмурияти ўз корхоналарини иқтисодиѐтда тутган ўрни, танлаган стратегик йўли 
тўғрилиги, мавжуд ресурслардан қай даражада фойдаланганлиги тўғрисидаги маълумотларга 
эга бўладилар. Зеро Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлда 
қабул қилинган «Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи 
субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида»ги 207-
сон қарорининг қабул қилиниши ҳам хўжалик субъектларида иқтисодий таҳлил ўтказишни 
долзарблигини белгилаб беради [3].
Корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир қилувчи омилларни таҳлил 
қилиш уларнинг фаолиятини яхшилаш, самарадорлигини ошириш ҳамда молиявий 
барқарорлигини таъминлашнинг муҳим омили бўлиб ҳисобланади. Шу билан бирга таҳлил 
натижалари асосида уларни иқтисoдий сaлoҳиятигa баҳо бериш, ички хўжалик 
имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва асосли 
қарорларни қабул қилиш мумкин бўлади. Бунинг учун эса, амалиѐт маҳсулот ишлаб чиқариш 
ҳажмига таъсир қилувчи омилларни таҳлил қилиш асосида ички имкониятлардан самарали 
фойдаланиш борасида илмий асосланган услубиятга эга бўлиши керак. Зеро, хўжалик 
субъектларида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир қилувчи омилларни таҳлил қилиш 
асосида ички имкониятларни аниқлаш усулининг амалий томонлари умумметодологик 
жиҳатдан етарли даражада тадқиқ қилинмаган. Бу эса, ўз навбатида, мазкур мақола
мавзусининг долзарблиги ва амалий аҳамиятга эга эканлигини белгилайди.

Download 498.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling