Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом
Download 414.5 Kb.
|
Ички ишлар органларида хизматни ўташ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига ҳарбий хизмат ўтаган (эркаклар учун) ва олий маълумотга эга, ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари қабул қилинади. (6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон — Қарорнинг 5-иловаси билан 6-банднинг тўртинчи хатбошисига киритилаётган ўзгартириш 2021 йил 1 сентябрдан кучга киради) Зарур бўлган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланадиган рўйхати бўйича ички ишлар органларининг айрим бўлинмалари ва ташкилотларига хизматда бўлишнинг энг юқори ёшига тўлган пайтида кўп йиллик хизмати учун пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладиган ўттиз ёшдан катта бўлган фуқаролар қабул қилиниши мумкин. Эркаклар ички ишлар органларидаги хизматга киргунига қадар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўташи ёхуд олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликдан ўтиши керак. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқишга кирувчилар учун ушбу талаб ўрнатилмайди. Олдинги таҳрирга қаранг. Алоҳида ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига, қарорига, фармойишига, шунингдек розилигига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига ёхуд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғига асосан бошқа давлат органлари ва ташкилотларидан ходимлар, шунингдек, ички ишлар органларининг катта амалий иш тажрибасига эга пенсионерлари, ушбу банднинг биринчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларида белгиланган талабларини инобатга олмаган ҳолда хизматга қабул қилиниши мумкин. (6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 августдаги ПҚ-3919-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2018 й., 07/18/3919/1787-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 7. Хизматга (кейинги ўринларда — номзод) ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагини билдирган шахс доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидаги ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: (7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон) хизматга ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш тўғрисида ариза; Олдинги таҳрирга қаранг. паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотлари; (7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-112-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон) туғилганлик ҳақида гувоҳномаси нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда); ФҲДЁ органларидан маълумотнома (туғилганлик ҳақида гувоҳномага ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритилган ёки алмаштирилган ҳолларда); Олдинги таҳрирга қаранг. қариндошларининг (ота-она, эр-хотин, фарзандлар, ака-укалар, опа-сингиллар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари) паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотлари, никоҳ қайд этилганлиги ёки бекор қилинганлиги, ногиронлик (агар мавжуд бўлса), қариндошларининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалар маълумотлари; (7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-112-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон) 3 х 4 см ўлчамдаги олтита рангли фотосурат (бош кийимсиз), шунингдек 9 х 12 см ўлчамдаги иккита фотосурат (бош кийимсиз); номзоднинг таржимаи ҳоли; анкета-маълумотнома; ўқиш, иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) ва яшаш жойидан тавсифнома ҳамда маълумотнома (оила аъзолари кўрсатилган ҳолда); ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ёки олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (асли кўрсатилган ҳолда); асли кўрсатилган ҳолда ҳарбий гувоҳнома нусхаси (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий таълим муассасаларига ўқишга топшираётганда ҳарбий гувоҳнома мавжуд бўлмаса, чақирув участкасида қайд этилганлиги тўғрисида гувоҳнома тақдим этилади); Download 414.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling