Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом


-боб. Махсус унвонларни бериш ва улардан маҳрум қилиш


Download 414.5 Kb.
bet5/27
Sana18.12.2022
Hajmi414.5 Kb.
#1026971
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Ички ишлар органларида хизматни ўташ

3-боб. Махсус унвонларни бериш ва улардан маҳрум қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Махсус унвон ходимнинг хизмат мажбуриятларига муносабати, малака ошириш курсларини ўтаганлиги, ўтаган хизмат йиллари ва эгаллаган лавозимини инобатга олган ҳолда якка тартибда берилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон — 2021 йил 1 сентябрдан кучга киради)
28. Ходимларга қуйидаги махсус унвонлар берилади:
сафдорлар таркиби — сафдор;
сержантлар таркиби — кичик сержант, сержант, катта сержант;
офицерлар таркиби:
кичик офицерлар таркиби — лейтенант, катта лейтенант, капитан;
катта офицерлар таркиби — майор, подполковник, полковник;
генераллар таркиби — генерал-майор, генерал-лейтенант, генерал-полковник.
29. Биринчи ва навбатдаги махсус унвонлар, махсус унвонлар бериш ваколатига эга бошлиқнинг буйруғи билан берилади.
30. «Сафдор» махсус унвони ички ишлар органлари сафдорлар таркиби лавозимига тайинланган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таълим муассасалари ва чет давлатлар таълим муассасаларининг (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан келишув асосида юборилганлар) курсант (тингловчи)лар сафига қабул қилинган шахсларга уларни тайинлаш (қабул қилиш) билан бир вақтда берилади, сержантлар таркибининг махсус унвонига эга ходимлар бундан мустасно.
«Сафдор» махсус унвони хизматга ёки ўқишга қабул қилиш ваколатига эга бўлган бошлиқлар томонидан берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. «Кичик сержант» махсус унвони Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошлиғи томонидан касбий тайёргарлик факультетини сержантлар таркибини тайёрлаш дастури бўйича муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга берилади.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон)
Сержантлар таркибининг навбатдаги махсус унвонлари лавозимга тайинлаш ваколатига эга бошлиқларнинг буйруқлари билан берилади.
32. Ички ишлар органлари офицерлар таркиби лавозимларга қабул қилинган номзодларга уларни лавозимга тайинлаш билан бир вақтда «катта сержант» махсус унвони берилади, бу унвонда улар дастлабки синов муддати тугаб, офицерлик унвони берилгунига қадар хизмат олиб борадилар.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари захирасидаги офицерлар ҳисобланувчи ва ички ишлар органлари офицерлар таркиби лавозимларига қабул қилинган номзодларга мавжуд ҳарбий унвонига тенг даражадаги махсус унвон берилади.
33. Ички ишлар органлари офицерлар таркибининг биринчи махсус унвони «лейтенант» ҳисобланади.
Айрим ҳолларда, илмий даражаси ёхуд фаолиятнинг тор ихтисослик турлари бўйича кўп йиллик стажи ва иш (хизмат) тажрибасига эга бўлган фуқароларга ички ишлар органлари офицерлар таркиби лавозимларига тайинлаш вақтида биринчи унвон сифатида «майор» махсус унвонигача бўлган, шу жумладан майор унвони ҳам, махсус унвонларидан бири берилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, қарори, фармойиши асосида ёки розилиги билан генераллар таркиби лавозимларига хизматга юборилган, махсус, ҳарбий ва бошқа унвони бўлмаган шахсларга белгиланган тартибда «полковник» махсус унвонигача бўлган, шу жумладан полковник унвони ҳам, махсус унвон берилиши мумкин.
Ички ишлар органлари офицерлар таркибининг биринчи махсус унвони Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан берилади.
«Лейтенант» махсус унвони қуйидагиларга берилади:
ички ишлар органлари офицерлар таркиби лавозимларига қабул қилиниб, синов муддатини муваффақиятли ўтаган шахсларга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ички ишлар органларининг сафдор ёки сержантлар таркибидан офицерлик лавозимларига тайинланганларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг қайта тайёрлаш махсус курсларини ўтаганларидан сўнг;
(33-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон — 2021 йил 1 сентябрдан кучга киради)

Download 414.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling