Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом


Download 414.5 Kb.
bet4/27
Sana18.12.2022
Hajmi414.5 Kb.
#1026971
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Ички ишлар органларида хизматни ўташ

Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларига номзодлар танлови тартиби ва қабул қилиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига қабул қилиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон)
Ички ишлар органларининг махсус бўлинмаларига танлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Қуйидаги номзодлар, истисно тариқасида, танлаб олиш тадбирларининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичидан озод этилади:
илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлганлар;
олий таълим муассасаларини имтиёзли диплом билан тамомлаганлар;
профессор-ўқитувчи ва илмий таркиб лавозимларига номзодлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
эксперт-криминалистика, иш юритиш, киберхавфсизлик, ахборот технологиялари, таҳлилий ва юридик таъминлаш бўлинмаларига номзодлар.
(15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-122-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.02.2022 й., 07/22/122/0109-сон)
Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари хизматга қабул қилинишида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда устунликка эга бўлади.
Ушбу банд асосида хизматга қабул қилиш жараёнида якуний суҳбатдаги номзодларнинг сони иккитадан кам бўлмаслиги талаб этилмайди.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Хизматга танлаб олиш тадбирлари босқичларининг биридан ўта олмаган номзод уни такроран топширишига, шунингдек, хизматга танлаб олиш тадбирларининг кейинги босқичига қўйилмайди.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Якуний суҳбатдан муваффақиятли ўтган, шунингдек, шахсий ҳужжатлар йиғма жилди тўлиқ расмийлаштирилиб, ҳарбий-тиббий комиссия томонидан хизматга яроқли деб топилган номзодлар хизматга қабул қилиш ваколатига эга бўлган бошлиқнинг буйруғи билан лавозимга тайинланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Номзодларни хизматга танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдларини расмийлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Ички ишлар органларидаги лавозимлар қуйидагича жамланади:
офицерлар таркиби — олий маълумотга эга, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан;
сержантлар таркиби — олий маълумотга эга, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетини ёки Мудофаа вазирлигининг Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказини тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан;
сафдорлар таркиби — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари, ҳарбий-академик лицейлар битирувчилари, профилактика инспекторларининг ёрдамчилари, шунингдек, олий маълумотга эга ёки сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан.
Сафдорлар таркибининг тор мутахассислик сирасига кирувчи лавозимларни ўрта, ўрта махсус ёки касб-ҳунар маълумотга эга, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан жамлашга йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг захирасидаги офицерларни ички ишлар органларининг сафдор ва сержантлар таркиби лавозимларига тайинлашга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири рағбатлантириш тариқасида, ички ишлар органларида камида икки йил хизмат стажига эга, олий маълумотли ва юклатилган вазифаларни бажаришда самарали натижаларга эришган, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетини ёки Мудофаа вазирлигининг Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказини тамомламаган сафдорлар таркибидаги ходимларни ҳам, истисно тариқасида, сержантлар таркибидаги лавозимларга тайинлашга ва «кичик сержант» махсус унвонини беришга рухсат бериши мумкин.
Ички ишлар органларининг махсус бўлинмаларининг, шунингдек, тиббий муассасаларининг сержантлар таркиби лавозимлари ўрта ва ўрта махсус маълумотли шахслар билан жамланиши мумкин.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон — Қарорнинг 5-иловаси билан 19-бандга киритилаётган ўзгартириш 2021 йил 1 сентябрдан кучга киради)
20. Ички ишлар органларидаги лавозимларга тайинлаш учун зарур таълим ва мутахассисликларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
21. Хизматга биринчи марта қабул қилинган фуқаролар қуйидаги мазмунда қасамёд қабул қилади:
«Мен, (фамилияси, исми, отасининг исми), ички ишлар органларидаги хизматга кирар эканман, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мамлакат тинчлиги, осойишталиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасидаги бурчимни ва зиммамга юклатилган мажбуриятларни виждонан, сидқидилдан бажаришга ваъда бераман.
Ватанимга ва Ўзбекистон халқига содиқ бўлишга қасамёд қиламан».
22. Хизматга қабул қилишда ходимга хизмат гувоҳномаси ва шахсий рақамли жетон берилади.
Ходимнинг хизмат гувоҳномаси ва жетонининг намуналари, шунингдек уларни бериш ва ҳисобини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан тасдиқланади.
Ходимнинг хизмат гувоҳномаси ўқотар қуролни олиб юриш ва сақлаш ҳуқуқини, шунингдек қонунга мувофиқ унга берилган бошқа ҳуқуқ ва ваколатларини тасдиқлайди.
23. Хизматга қабул қилинган ходимга дастлабки синов муддати тайинланади ва унга мураббий бириктирилади.
Дастлабки синов муддати уч ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
24. Қасамёд қабул қилиш, дастлабки синов муддатини ўташ ва мураббийларни бириктириш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
25. Хизматга қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий хизматга мажбур фуқаролари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларининг хизматга чақирилувчи ҳисобланган курсантлари, ҳарбий ҳисобдан чиқарилади ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг махсус ҳисобида туради.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларининг курсантлари биринчи босқич таълим муддати якунланганидан сўнг, муддатли ҳарбий хизматни ўтган ҳисобланадилар ва уларга таълим муассасаси жойлашган ердаги мудофаа ишлари бўйича ҳудудий бўлим томонидан ҳарбий гувоҳнома берилади.
26. Хизматга қабул қилиш ва бўшатиш, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларида ўқишга қабул қилиш, шунингдек махсус унвонлар бериш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан ваколат берилган бошлиқларнинг буйруқлари билан амалга оширилади.

Download 414.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling