Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом
Download 414.5 Kb.
|
Ички ишлар органларида хизматни ўташ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-боб. Ички ишлар органларида хизматга қабул қилиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарорига 1-ИЛОВА Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Ушбу Низом ички ишлар органлари ходимлари (кейинги ўринларда — ходимлар) ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги таълим муассасалари курсант (тингловчи)ларининг хизмат ўташ тартибини белгилайди. 2. Ички ишлар органларидаги хизмат (кейинги ўринларда — хизмат) давлат хизматининг тури бўлиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасини бўйича вазифаларни амалга оширишдан иборат. 3. Хизматни ўташ қуйидаги тартибларни ўз ичига олади: хизматга қабул қилиш; махсус унвонлар бериш ва улардан маҳрум этиш; лавозимга тайинлаш, лавозимдан озод этиш ва ротация; ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш; ходимнинг бошқа давлат органлари ва ташкилотларига сайланганида (тайинланганида, сафарбар этилганида) хизмат ўташи; аттестация ўтказиш; таътиллар бериш; ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш; хизмат ўташ режимини таъминлаш; хизмат муддатларини узайтириш, хизматдан бўшатиш ва хизматга тиклаш. Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари ва қоровул қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг хизмат ўташи, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. (3-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПФ-5454-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 06/18/5454/1290-сон) 2-боб. Ички ишлар органларида хизматга қабул қилиш 4. Хизматга муносиб номзодларни танлаб олиш мақсадида таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, мудофаа ишлари бўйича бошқарма (бўлим)ларида, аҳоли турар жойларида, ташкилот ва муассасаларда мунтазам равишда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилади, оммавий ахборот воситаларида қабул ва бўш лавозимлар тўғрисида эълонлар жойлаштирилади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларида очиқ эшиклар куни ўтказилади. 5. Хизматга 165 сантиметрдан паст бўлмаган эркаклар ва 160 сантиметрдан паст бўлмаган аёллар қабул қилинади. Номзодларга махсус биометрик параметрлар ўрнатиладиган бўлинмалар ва лавозимлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади. 6. Хизматга танлов асосида, ихтиёрий тартибда ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, тегишли маълумотга эга, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади. Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларидаги кундузги таълимга ўқишга, ёши ўн еттидан кичик ва йигирма бешдан катта бўлмаган, шу жумладан йигирма беш ёшдаги ҳам, ўрта, ўрта-махсус ёки касб-ҳунар маълумотга эга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари қабул қилинади. (6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2021 й., 07/21/5076/0347-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг сиртқи таълимга ўқишга, ёши қирқ ёшдан катта бўлмаган, шу жумладан қирқ ёшдаги ҳам, ички ишлар органларида камида уч йиллик амалий хизмат стажига, ўрта, ўрта-махсус, касб-ҳунар ёки олий маълумотга эга бўлган ходимлар қабул қилинади. (6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон) Download 414.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling