Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом
Download 414.5 Kb.
|
Ички ишлар органларида хизматни ўташ
Олдинги таҳрирга қаранг.
доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойдан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўй параметри кўрсатилган ҳолда); (7-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон) асли кўрсатилган ҳолда меҳнат дафтарчасининг нусхаси (агарда мавжуд бўлса). Хизмат ўташ хусусиятидан келиб чиқиб, шунингдек айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш мақсадида номзоддан ёки тегишли муассасадан қўшимча ҳужжат ёхуд маълумотлар талаб қилиб олиниши мумкин. 8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқишга кириш истагини билдирган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ички ишлар органи ваколатли бошлиғи номига ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этмаган ҳолда белгиланган тартибда билдирги билан мурожаат этадилар. Олдинги таҳрирга қаранг. 9. Хизматга қабул қилиш номзоднинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидаги ички ишлар органлари томонидан танлов асосида амалга оширилади. Танловларни ташкил этиш ва ўтказиш учун ички ишлар органларида қабул комиссиялари тузилади. (9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон) Танловлар номзоднинг хоҳишига кўра давлат, қорақалпоқ ёки рус тилларида ўтказилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати ва олий таълим муассасаларига, шунингдек Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига хизматга, истисно тариқасида, Тошкент шаҳрида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинмаган фуқаролар орасидан ҳам номзодларни танлаш ва қабул қилишга рухсат берилади. (9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 10. Номзодларни хизматга танлаб олиш тадбирлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: дастлабки ўрганиш (ушбу Низомда белгиланган умумий талабларга мос келишини текшириш); жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш; интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлигини баҳолаш; якуний суҳбат. Якуний суҳбат давомида номзоднинг ақлий салоҳияти, хизмат ўташга руҳан тайёрлиги, киришимлилиги, шунингдек, ходим учун зарур бўлган бошқа маънавий-ахлоқий ва касбий жиҳатдан муҳим хислатлар баҳоланади. Танловда иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди. Якуний суҳбатда, қоида тариқасида, бир лавозимга камида иккита номзод иштирок этиши лозим. Якуний суҳбат натижаларига кўра номзоднинг хизматга маънавий-касбий жиҳатдан мослиги тўғрисида хулоса чиқарилади. Тор ихтисослик бўйича мутахассислар қаторидан бўлган номзодлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланадиган рўйхат ва тартибда танловсиз хизматга қабул қилиниши мумкин. Танлов тадбирлари уларнинг турларидан келиб чиқиб, тегишли мутахассислар ва ваколатли раҳбарлар томонидан ўтказилади. Мавжуд бўш лавозимларни ҳисобга олган ҳолда танлаб олиш тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилди расмийлаштирилади. (10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 11. Танловлардан муваффақиятли ўтган номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини расмийлаштириш ички ишлар органларининг кадрлар бўлинмалари томонидан амалга оширилади. Номзоднинг тегишли ҳужжатларини йиғиш жараёнида унга бир пайтнинг ўзида хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш мақсадида ҳарбий-тиббий комиссиясига йўлланма берилади. (11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон) Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, ички ишлар органларида хизматни ўташга тўсқинлик қиладиган касаллиги ёки жисмоний нуқсонлари бўлган, бошқа давлат органларидан салбий сабабларга кўра бўшатилган, шунингдек, содир этган жинояти учун муқаддам судланган (қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугалланган ёки олиб ташланган ва амнистия акти қўлланилгандан қатъи назар) фуқаролар хизматга қабул қилиниши мумкин эмас. Хизмат ўташга тўсқинлик қилувчи касалликлар ва жисмоний нуқсонлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Хизматга кирувчи номзодларга хизмат сири ҳисобланувчи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланадиган ҳамда ошкор этилиши ман этиладиган махсус талаблар ҳам ўрнатилади. Номзоднинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини расмийлаштириш давомида хизматга қабул қилинишига тўсқинлик қилувчи маълумотлар (хизматга қабул қилиш учун умумий ва махсус талабларга мос келмаслик) аниқланган тақдирда, уни шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини расмийлаштириш тўхтатилиб, хизматга қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида ваколатли раҳбар томонидан қарор қабул қилинади, бу ҳақда номзодга хабар берилади. Download 414.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling