Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳУҚУҚлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўҒрисида


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари


Download 84.66 Kb.
bet10/17
Sana23.04.2023
Hajmi84.66 Kb.
#1390631
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
ПФ-5005

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари

23.

Ички ишлар органлари қуролланишида бўлган ўқотар қуролларнинг турлари ва уларнинг ўқ-дорилари рўйхатини ишлаб чиқиш ва тақдим этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил 20 октябрь

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),
Мудофаа вазирлиги (К.Бердиев),
Молия вазирлиги (Б.Ходжаев)

24.

Ички ишлар органлари ходимларининг махсус кийим-боши, атрибутикаси ва фарқловчи белгиларини халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда янгилаш ва унификациялаш, шунингдек фуқаролар онгида ички ишлар органлари тўғрисида ижобий тасаввурни шакллантириш мақсадида қайта кўриб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2018 йил 1 июль

Ички ишлар вазирлиги (А.Мирзаев),
Бош прокуратура (М.Азимов),
Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров)

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари

25.

Ички ишлар органлари тегишли бўлинмалари таъминотида турадиган махсус воситалар рўйхатини ишлаб чиқиш ва киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳаси

2017 йил 20 июнь

Ички ишлар вазирлиги (Р.Эргашев),
Молия вазирлиги (Ё.Турсунов)

26.

Террористик ҳаракатлар натижасида жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳаси

2017 йил 20 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Шадманов),
Адлия вазирлиги (М.Икрамов),
Молия вазирлиги (Б.Ходжаев)

27.

Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳаси

2017 йил 1 август

Ички ишлар вазирлиги (А.Бобохонов),
Бош прокуратура (М.Азимов),
Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров)

28.

Ички ишлар органлари томонидан ташкилотларнинг ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий фойдаланиш натижасида етказилган зарар ва харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳаси

2017 йил 10 сентябрь

Ички ишлар вазирлиги (Р.Эргашев),
Молия вазирлиги (Ё.Турсунов)

4. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг қарорлари ва бошқа тадбирлар

29.

Ички ишлар органларида мурожаатлар, жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини қабул қилишни ташкил этишнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жисмоний, юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш ва иш юритиш бошқармаси тизимида фуқароларни қабул қилиш бўйича туну-кун ишлайдиган ягона қисқа рақамли «ишонч телефони» ташкил этилишини назарда тутувчи сифат жиҳатдан янги тартибни жорий этиш.

Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил 10 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),
Бош прокуратура (У.Суннатов),
Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Шерматов)

30.

Аҳолини ахборот билан самарали таъминлаш, шу жумладан:
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш хоналарини стендлар, брошюралар, буклетлар ва улар ҳуқуқларининг амалга оширилишига кўмаклашишга қаратилган бошқа воситалар билан жиҳозлаш;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа маълумотларнинг, ички ишлар органларига бериладиган турли ҳужжатлар бланкаларининг очиқлигини, улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришни, шу жумладан уларни электрон шаклда расмий веб-сайтларга жойлаштириш йўли билан таъминлаш;
мурожаат этувчиларни, жабрланувчи ва бошқа тоифадаги шахсларни уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган масалалар юзасидан кўрилаётган чоралар бўйича, шу жумладан ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда ўз вақтида хабардор қилиб бориш механизмини яратиш.

Комплекс чора-тадбирлар

Тасдиқлаш 2017 йил
15 июнь
Амалга ошириш комплекс чора-тадбирларга мувофиқ

Ички ишлар вазирлиги (Р.Эргашев),
Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Шерматов),
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К. Алламжонов),
МТРК (Х.Мирзахидов)

31.

Жиноятчилик, жамоат хавфсизлиги ҳолати, коррупция, терроризм, экстремизм, наркобизнес ва бошқа жиноятларга қарши курашиш натижалари тўғрисидаги ҳисоботлар ва умумлаштирувчи маълумотларни доимий теле ва радиодастурлар ташкил этиш, босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида мақолалар чоп этиш, шу жумладан расмий веб-сайтларда жойлаштириш орқали эълон қилиш.

Комплекс чора-тадбирлар

Тасдиқлаш 2017 йил 15 июнь
Амалга ошириш комплекс чора-тадбирларга мувофиқ

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К. Алламжонов),
МТРК (Х.Мирзахидов)

32.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2017 — 2019 йилларга мўлжалланган идоравий ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ вазирликнинг идоравий ҳужжатларини танқидий ўрганиб чиқиш асосида такомиллаштириш.

Иш режа

Тасдиқлаш 2017 йил 20 июнь
Амалга ошириш иш режага мувофиқ

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов),
Адлия вазирлиги (М.Икрамов),
Бош прокуратура (У.Суннатов)

33.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг транспорт воситаларидан фойдаланганлик ҳолатини тасдиқловчи, шунингдек транспорт воситасидан фойдаланган ички ишлар органи ходимини идентификацияловчи ҳужжатлар намунасини тасдиқлаш.

Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил 20 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А.Мирзаев)

III. Кадрларни тайёрлаш, танлаш ва жой-жойига қўйишнинг илғор механизмларини жорий этиш, уларнинг малакаси, маънавий-ахлоқий фазилатларини ошириш орқали кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш


Download 84.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling