«ички, ташқи ва ҳарбий сиёсатнинг интеграцияси»


Download 210.16 Kb.
bet5/6
Sana30.03.2023
Hajmi210.16 Kb.
#1309397
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
MANA-4 mavzu. Axmedov B

Томас Гоббс ўз асарларида хавфсизлик масалаларида давлатнинг ҳал қилувчи ролига алоҳида тўхталиб ўтган ва кучли давлат ҳокимияти тарафдори бўлган.

Суверенлигидан келиб чиқиб, давлат ipso facto халқаро ҳуқуқнинг субъекти ҳисобланади.


Давлатнинг асосий белгилари сифатида:
1) махсус бошқарув ва мажбурлов аппарати (армия, полиция, суд, солиқ ва бошқ.)ларга,
2) ҳуқуқий тасарруфи (судлов ҳуқуқи, юрисдикцияси) жорий этилган ҳудудга,
3) ҳуқуқий нормаларни ўрнатиши ваколатига эгаликни киритиш мумкин

Давлатнинг ташқи функцияларига:
1) миллий хавфсизликни таъминлаш,
2) халқаро муносабатларда давлат манфаатларини ҳимоя қилиш,
3) ўзаро манфаатли ҳамкорлик ривожлантириш, 4) минтақавий ва халқаро муаммоларни ҳал этишда иштирок этиш ҳисобланади




Т.Гоббсга кўра, давлат бу - жамият аъзоларининг ўзаро шартномаси асосида уларнинг тинчлиги ва умумий ҳимояси учун жамиятга тегишли барча куч ва воситалардан ўз хоҳишига кўра фойдаланишга масъул бўлган “ягона шахс”дир тимсолида таърифлайди.





Умумий ҳолда давлат (1) сиёсий тизимнинг асосий элементи бўлиб, унинг расмий вакили, мажбурлов восита ва чораларига таянувчи институт; (2) мамлакат миқёсида фаолият олиб борувчи ҳукуматнинг расмий органлари мажмуаси; (3) халқаро муносабатлар иштирокчиси – халқаро ҳуқуқ субъектидир.

4.4. Миллий хавфсизликка таҳдидлар

“Миллий хавфсизлик” – сиёсий-ҳуқуқий қадриятдир.
“Миллий хавфсизлик” – субъектлараро муносабатларнинг маҳсулидир.
“Миллий хавфсизлик” – норматив тушунчадир.
“Миллий хавфсизлик”ка хавф ва таҳдид келтириб чиқарувчи манбааларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:




Хавфсизлик соҳалари бўйича (иқтисодий, сиёсий, ҳарбий, экологик ва ҳ.к)


Таъсир кўрсатиш объектларига нисбатан: ташқи ва ички;


ижтимоий хавфлилик даражасига қараб (риск, таҳлика, хавф ва таҳдид) ва бошқалар


макон ёки кўламига кўра (миллий, минтақавий ва халқаро)


манба ва ҳаракатлантирувчи кучларига кўра (табиий, инсон фаолияти билан боғлиқ ва ҳ.к.)


намоён бўлиш услуби ва шаклларига кўра (баёнот, аниқ ҳаракатлар ва ҳ.к.)


Қуйида хавф турлари ижтимоий хавфлилик даражасига қараб қуйидаги кетма-кетликда жойлаштирилган: риск-таҳлика-хавф-таҳдид

Риск - хавфсизлик субъектининг «онгли фаолияти» маҳсули бўлиб, субъектларининг бевосита фаолияти натижасида вужудга келадиган ноқулай ва кўнгилсиз вазиятларни англатувчи хавфнинг энг қуйи кўриниши/тури ҳисобланади.


Download 210.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling