Идрокнинг сифати бу тезлиги, аниқлиги, тўлалиги.
Тезлиги – идрок этишнинг бошланишидан уни англаш бўлиб, у мингдан 1 секунддан 1 секундгача чўзилиши мумкин.
Тўлалиги – тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган идрок бўлиши мумкин.
Аниқлиги – идрок этилаётган объектни мавжуд образга мослигидир.
Идрокнинг сифати ташқи омилларга боғлиқ бўлиб, бунга нарса ва ҳодисаларни сифат, турган жойи, органик факторларга – сезги органлари ва нерв системасининг ҳолатига; субъектив факторлар – билим, тасаввур, қизиқиш ва тафаккур ривожланиши билан боғлиқдир.
Идрок турлари ва сифатлари
Идрокнинг индивидуал хусусиятлари мавжуд бўлиб, унга:
а) аналитик турдаги идрок – элементларга, қисмларга диққат қилиш;
б) синтетик турдаги идрок (идрок қилинаётган объектини тўлиқ идрок этиш) тушунтирувчи тур;
в) аналитик-синтетик идрок қилиш турлари киради.
Идрокнинг объектив ва субъектив турлари ҳам мавжуд.
Объектив тур – аниқ, батафсил, қизиқишлар аралашмаган ҳолда идрок этиш.
Субъектив – идрок қилишда ўз фикрларини ва қарашларини ҳам киритиши.
Шу билан бирга эмоционал идрок этиш тури ҳам мавжуд.
Идрокдаги алоҳида ҳодисалар – иллюзия, галлюцинация ва субсенсор идрокдир.
Иллюзия – инсон онгида бирор-бир ҳодиса ёки объектга мос тушмайдиган, хотира, тасаввур ва идрок феноменини мавжуд бўлиши.
Бу нотўғри идрок бўлиб, унга контрастлар иллюзияси мисол бўла олади. Аристотель иллюзиясини ҳам бунга мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Ўрта ва кўрсаткич бармоқларни крестсимон тури билан (бир нўхат) айлантирилса, у иккита бўлиб, идрок этилади.
Галлюцинация – перцептив фаолиятини патологик бузилиши бўлиб, бунда идрок этилаётган объекти ўзи мавжуд бўлмайди. Алаҳлаш, мастликда ўзини билмай валдираш унга мисол бўлиши мумкин.
Субсенсор идрок – мияга ҳис этиш органлари орқали етиб келадиган сигналларни инсон томонидан онгсиз равишда идрок этилиши ва қайта ишланиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |