Иев а. ҲОжиев ҳозирги узбек тилида форма ясалиши педагогика институтларининг филология факультетлари студентлари учун „махсус курс“ материали Ўзсср маориф Министрлиги тасдиқлаган тошкент—„ЎҚитувчи —1979 Жамоатчилик асосида филология фанлари


Download 184.09 Kb.
bet3/22
Sana15.06.2023
Hajmi184.09 Kb.
#1483028
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Hozirgi o\'zbek tilida forma yasalishi. 1979. A.Hojiyev

укимники, мактабники . . . Демак, бунда қарашлилик маъноси ва щу маънони ифодаловчи форма бутунлиги бор. Лекин шу маъно ва'формага қарама-қарши қўйи- ' либ, у билан маълум бирлик (бутунликни) ҳосил қила- диган бошқа маъно ва форма йўқ. Щунга кўра, отнинг -ники аффикси ёрдамида ясалувчи қарашлилик ифода- лайдиган формаси бўлса ҳам, лекин отлар қарашлилик категориясига эга деб бўлмайди.
Демак, грамматик маъно ва шу маънони ифодаловчи форма б^ор жойда грамматик категория ҳам бор дейиш тўғри бўлмайди. Бир-бирига қарама-қарши қўйилиши (бир-бири билан оппозиция ҳосил қилиши) мумкин бўлган икки ёки ундан ортиқ грамматик маъно ва шу маъноларни ифодаловчи формалар бутунлигигина грам­матик категорияни ҳосил қила олади.
Шу жиҳатдан қараганда, ўзаро оппозицияда бўлиб, грамматик категория ҳосил қилувчи формаларнинг би- рига нисбатан „грамматик категория11 ёки „категория11 терминини қўллаш тўғри бўлмайди. Масалан, лингвис­тик адабиётларда „тущум келишиги категорияси11, „ўт- ган замон категорияси11 каби терминлар учрайди. Ва- ҳоланки, тушум келишиги формаси бошқа келишик формалари билан бирликда келишик категориясини, ўтган замон феъли формаси эса бошқа замон формалари билан бирликда замон категориясини ҳосил қилади. Шунга кўра „нисбат категорияси11 дейиш асосли, лекин „орттирма нисбат категорияси11 ёки „мажҳул нисбат категорияси11 дейиш тўғри - эмас, „сон категорияси11 дейиш тўғри, лекин „кўплик категорияси11 ёки „бир­лик категорияси11 дейиш тўғри бўлмайди.
ФОРМА ЯСАЛИШ УСУЛИ
Узбек тилида форма ясовчи воситалар икки асосий ' турга бўлинади: 1) форма ясовчи аффикслар; 2) форма ясовчи ёрдамчи сўзлар. Аффикслар ёрдамида форма ясаш усулини аффиксация усули, ёрдамчи сўзлар во- ситасида форма ясалишини эса композиция усули дейилади.
Аффиксация усули билан синтетик формалар, композиция _усули билан аналитик формалар ҳосил қилинади: уйда, уйлар, уйларимизни; ўқияпти, уци- са, ўқимоқяи — синтетик формалар, уй, томон, туни, билан, еб кур, ола қол—аналитик формалар.
Булардан ташқари, жамлик, умумлаштириш ифода- ловчи цозон-товоц, катта-кичик каби, кўплик, так- рорийликни ифодаловчи баланд-баланд (иморат), сўраб-сўраб (топмоқ) каби формалар ҳам мавжуд. Буларни жуфт ва такрорий форма деб аташ мумкин.
СИНТЕТИК ФОРМА
Синтетик форма тилдаги бошқа ҳодисалардан аииқ фарқланиб туради.
Аффиксал морфемалар ҳақида лингвистик адабиёт- лардан жуда кўп умумий маълумотлар топиш мумкин. Лекин аффиксал морфема ва у билан боғлиқ бўлган тил ҳодисалари кўпгина тилларда, жумладан, ўзбек тилида ўрганиб етилмаган.
Аффиксал морфемалар ўз хусусиятларига кўра икки асосий турга бўлиниб келар эди: 1) сўз ясовчи аф- фикслар; 2) форма ясовчи аффикслар. Кейинги вақт- ларда яратилган ишларда аффикслар асосий хусусият­ларига кўра уч турга —сўз ясовчи, форма ясовчи ва сўз ўзгартувчи аффиксларга ажратила бошлади. Бу ҳол, шубҳасиз, рус тилига оид адабиётларнинг таъси- рида бўлди. Бунда форма ясовчи аффикслар синтактик муносабат кўрсатиш ёки синтактик муносабат кўрсат- маслигига кўра-икки турга: 1) форма ясовчи, 2) сўз ' ўзгартувчи аффиксларга булинади.
Рус тилига оид айрим адабиётларда сўз формаси доирасида ўзаро фарқли ҳодиса сифатида икки иарса ажратилади: 1) форма ясалиши (формообразова­ние); 2) сўз ўзгариши (словоизменение), Худди шу қараш асосида сўз формасини ҳосил қилувчи аффикс- ларнинг маълум бир тури форма ясовчилар (формооб­разующие), бошқалари эса сўз ўзгартувчилар (словоиз­меняющие) деб икки турга ажратилади.' Лекин форма ясалиши (формообразование) ва сўз ўзгарйши (слово­изменение) ҳодисаларига бўлган қарашлар ва бу тер- минларнинг қўлланиши рус тилига оид адабиётларнинг ўзида бир хил эмас. Далил сифатида рус тили линг­вистик терминларининг изоҳига бағишланган икки муҳим луғатда формообразование ва словоизменение терминларига берилган изоҳни келтирамиз: „СЛОВОИЗ­МЕНЕНИЕ. Образование того или иного ряда граммати­ческих форм или всех грамматических форм „одного и того же слова.
ФОРМООБРАЗОВАНИЕ. Образование форм слова,
. выражающих несинтаксических категорий“Ч
„СЛОВОИЗМЕНЕНИЕ. Образование грамматичес­ких форм одного и того же слова, выражающих его отношение другим словам.
ФОРМООБРАЗОВАНИЕ. Образование форм одного •и того же слова1*2.
Кўриниб турибдики, бир луғатда сўз ўзгариши (сло­воизменение) деганда, бир сўзнинг барча турдаги грам­матик формаеининг ясалиши назарда тутилса, иккинчи луғатда форма ясалиши (формообразование) деганда, худди шундай ҳодиса назарда тутилади. Яна шу нарса ҳам сезилиб турибдики, иккала ишда ҳам сўз. форма- сини форма ясалиши ва сўз ўзгариши каби икки турга ажратишда бу формаларнинг бошқа сўз билан синтак- тик муносабат кўрсатиши ёки кўрсатмаслиги назарда тутилади. Бу қараш таъсирида ўзбек тилшунослигида ҳам форма ясовчи аффикслар, юқорида кўриб . ўтгани- миздек, форма ясовчи ва форма ўзгартувчи (ёки сўз -ўзгартувчи) каби икки турга ажратила бошланди.
форма ясовчи аффиксларни (шунингдек, сўз фор- -масини) бу типда классификация қилиш узбек тили -нуқтаи назаридан назарий асос ва амалий аҳамиятга зга эмас. Чунки аффиксал морфеманинг асосий вази- фаси икки хил: 1) сўз ясаш; 2) форма ясаш. Аффик­сал морфеманинг ана. шундан бошқа вазифаси йўқ3

Download 184.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling