Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
16
ҳужайралари линиялари ёҳуд уларнинг консорциумларига тааллуқли
бўлган ихтироларни амалга ошириш имкониятини тасдиқлаш учун
кўрсатиб ўтилган объектларни
олиш усуллари келтирилади, агар улар
депонентланган бўлса, бу ҳолда расмий коллекция-депозитарий ҳақидаги
ҳамда объектга коллекцияда тақдим этилган рўйхатдан ўтказилганлик
рақами
ҳақидаги
маълумотлар
кўрсатилади.
Штамм,
линия,
консорциумдан кўрсатиб ўтилган вазифаларга кўра
фойдаланишга оид
мисол тавсифи келтирилади, бунда олинаётган маҳсулот хусусиятлари ва
шу хусусиятларни аниқлаш усуллари ҳам кўрсатилади. Бундан ташқари
штаммнинг депонентлангани ҳақидаги маълумотлар келтирилади.
Агар ихтиро
муайян вазифага кўра қўлланиши сифатида
характерланган бўлса, ихтиро тавсифининг мазкур бўлимида кўрсатилган
вазифанинг қўлланаётган объект
томонидан амалга оширилиш
имкониятларини тасдиқловчи маълумотлар келтирилади. Бу маълумотлар,
жумладан, қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: қўлланаётган қурилма
ишининг ушбу вазифага мувофиқлиги тавсифланади; қўлланаётган модда,
штаммнинг ихтирочи томонидан белгиланган характеристикалари
(хусусиятлари,
тузилма фрагментлари, таркиб ингредиентлари ва
бошқалар) ҳамда бундай характеристикаларнинг вазифа билан боғлиқлиги
маълум
экани
кўрсатилади;
объектнинг
бирон-бир
маълум
характеристикалари билан унинг вазифаси ўртасидаги
биринчи бор
аниқланган боғлиқлик кўрсатилади. Келтирилаётган маълумотларнинг
холислиги
тегишли ахборот манбалари, экспериментлар натижаларини
бериш орқали тасдиқланади.
Агар қўлланаётган объект маълум бўлмаса,
уни олиш учун етарли
бўлган маълумотлар келтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: