Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
4
1. Умумий қоидалар
Ихтироларнинг ҳуқуқий муҳофазаси соҳасидаги муносабатлар
Ўзбекистон
Республикасининг
халқаро
битимлари,
Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик Кодекси, Ўзбекистон Республикасининг
«Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги
Қонуни ва ихтиролар муҳофазаси соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатлар
ёрдамида тартибга солинади.
Ихтирога патент (бундан кейин “патент” деб юритилади) ихтиронинг
янгилигини, ихтиролик даражасини, унинг ҳақиқийлигини ва
патент
эгасининг ихтирога эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф
этишга доир мутлақ ҳуқуқини тасдиқлайди.
Патент қуйидагиларга берилади:
ихтиро муаллифи (ҳаммуаллифлари) ёки унинг (уларнинг) вориси
(ворислари)га;
муаллиф ёки унинг меросхўри томонидан патент бериш ҳақидаги
талабномада ёки ихтиро Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилгунга қадар
Вазирликка топширилган талабнома берувчини ўзгартириш ҳақидаги
аризада кўрсатилган юридик ва (ёки)
жисмоний шахсларга;
ихтиро ходим томонидан ўз хизмат вазифаларини ёки иш берувчидан
олган аниқ топшириқни бажариш муносабати билан яратилган ҳолларда,
агар бу ҳол улар ўртасидаги тузилган шартномада назарда тутилган бўлса,
иш берувчига.
Ихтирога патент давлат экспертизаси ўтказилганидан кейин берилади
ҳамда Вазирликка патент бериш тўғрисидаги талабнома топширилган
санадан эътиборан ҳисобланганда, йигирма йил мобайнида амал қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: