«Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси» қўлланмасига


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/61
Sana13.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1351076
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61
Bog'liq
ixtiroga patent olish

 
2. Талабнома мазмуни 
Талабнома таркибида патент бериш тўғрисидаги ариза, ихтиро 
тавсифи, ихтиро формуласи, чизмалар, ихтиро моҳиятини тушуниш учун 
зарур бўлган бошқа материаллар ва реферат бўлиши керак. 
Талабномага белгиланган миқдорда талабнома топшириш учун патент 
божи тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатни, шунингдек, талабнома агар 
талабнома берувчининг вакили томонидан тақдим этилган бўлса, унинг 
номига берилган ишончномани илова қилинади. 
 
3.Аризага қўйиладиган талаблар 
 
Ариза босма ҳолда, 1-иловада келтирилган шаклда тақдим этилади. 
Қоидаларда ариза мазмуни ҳақида батафсил маълумотлар мавжуд
шунинг учун уни тўлдириш қийинчилик туғдирмайди. 
Шундай бўлса-да, аризадаги талабнома берувчи ҳақида маълумотлар 
келтириладиган қисмнинг тўлдирилишига эътибор қаратиш лозим. 
Патент бериш тўғрисидаги аризада талабнома берувчи кўрсатган 
талабнома берувчи Вазирлик билан патент олиш бўйича барча ишларни - 
талабнома бўйича ёзишмалар ва талабномани кўриб чиқиш жараёнидаги 
Қонуннинг
6-моддаси 
Қоидаларнинг 
225-банди 
Қонуннинг 
6-моддаси 
Қоидаларнинг 
206-банди 
Қоидаларнинг 
13-банди 
Қонуннинг 
15-моддаси 
Қоидаларнинг 
5-, 6-, 7-банд-
лари 
Қоидаларнинг 
14-23-бандла- 
ри 


Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси

бошқа ҳаракатларни олиб боради. У шунингдек талабномани қайтариб 
олиши, яъни у бўйича ҳаракатларни тўхтатиши мумкин. Бироқ, шуни ҳам 
эътиборга олиш керакки, кейинчалик ҳуқуқий оқибатларни кўзда тутган 
бирон-бир ҳаракатлар қайтариб олинган талабномага асосланган бўлиши 
мумкин эмас. 
Талабномани топшириш ва талабнома топширилгандан кейинги 
ишларни олиб бориш учун талабнома берувчи вакил тайинлаши мумкин. 
Агар талабнома берувчилар бир нечта бўлиб, талабномани уларнинг 
ўзлари топшираётган бўлса, бу ҳолда талабнома бўйича ишларни 
осонлаштириш учун уларнинг умумий вакилини кўрсатиш мақсадга 
мувофиқдир. 
Талабнома берувчининг вакили сифатида патент вакилини кўрсатиш 
мумкин, бунда унинг ваколатлари талабнома берувчи томонидан берилган 
ишончнома билан тасдиқланган бўлиши керак. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling