«Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси» қўлланмасига


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/61
Sana13.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1351076
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   61
Bog'liq
ixtiroga patent olish

 
 
1. Расмий экспертиза 
Расмий экспертиза патент бериш ҳақидаги талабнома топширилган 
санадан эътиборан икки ой ўтгандан кейин Вазирлик томонидан 
ўтказилади. 
Талабнома берувчининг илтимосномасига биноан расмий экспертиза 
икки ойлик муддат ўтмасдан бошланиши мумкин. Бу ҳолда талабнома 
берувчи илтимоснома топширилган пайтдан бошлаб қўшимча патент 
божи тўламасдан талабнома материалларига ўз ташаббуси билан 
қўшимчалар, тузатишлар ва аниқликлар киритиш ҳуқуқидан маҳрум 
бўлади. 
Расмий экспертиза ўтказиш жараёнида қуйидагилар текширилади: 
• 
талабнома материаллари таркибида бўлиши ёки унга илова 
қилиниши лозим бўлган ҳужжатларнинг мавжудлиги ва тўғри 
расмийлаштирилганлиги; 
• 
республика ҳудудида доимий яшаш жойи ёки доимий турар жойига 
эга бўлмаган талабнома берувчилар томонидан талабнома бериш 
тартибига риоя қилинганлиги; 
• 
ихтиронинг ХПК бўйича тўғри таснифланганлиги; 
• 
устуворликни сўрашнинг қонунийлиги ва сўраш тартибига риоя 
қилинганлиги; 
Қонуннинг 
20-моддаси 
Қонуннинг 
21-моддаси 
Қонуннинг 
21-моддаси 
Қоидаларнинг 
161-банди
Қоидаларнинг 
162-171-банд-
лари 


Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
27 
• 
талабнома берилган ихтиронинг муҳофаза талаб қилмайдиган 
объектларга мансуб эмаслиги. 
Заруратга кўр, талабнома берувчига талабнома берилган санадан 
бошлаб уч ой вақт мобайнида талабномага тузатишлар ва қўшимчалар 
киритиш таклиф этилиши мумкин. 
Хусусан, ихтиро формуласининг бирон-бир бандида таърифланган 
ихтиро Қонунга биноан патентга лаёқатли эмас деб топилса, талабнома 
берувчига ихтиро формуласидан тегишли бандни чиқариб ташлаш таклиф 
қилинади. 
Агар зарур бўлган тузатишлар ва қўшимчалар белгиланган муддатда 
киритилмай қолса, ёки талабнома берилган санада зарур ҳужжатлар 
тақдим этилмай қолган бўлса, талабнома чақириб олинган ҳисобланади ва 
талабнома берувчи бу ҳақда тегишли хабарнома олади. 
Агар талабнома берилган ихтиро патентга лаёқатли объектларга 
тегишли эмас деб топилса, патент бериш рад этилганлиги ҳақида қарор 
қабул қилинади. 
Расмий экспертиза ўтказилгандан кейин ижобий натижа олинган 
бўлса, бу ҳолда талабномани кўриб чиқишга қабул қилиш ҳақида қарор 
қабул қилинади. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling