Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
24
мумкинки, унда, фаол ибтидодан ташқари, яна «мақсадли қўшилма» каби
умумлашма тушунча шаклидаги бошқа компонентлар (нейтрал
ташувчилар) ҳам кўрсатилади. Бундай ҳолларда фаол ибтидо ва мақсадли
қўшилманинг миқдорий нисбатлари кўрсатилади.
Агар ихтиро аломати сифатида мураккаб таркибли модда кўрсатилган
бўлса, ушбу модданинг функцияси ёки хусусияти ҳамда унинг асоси
кўрсатилган махсус номини қўллашга йўл қўйилади. Бу ҳолда ихтиро
тавсифида ушбу модданинг таърифи келтирилган ахборот манбаи
кўрсатилади.
Микроорганизмлар штаммлари, ўсимликлар ва ҳайвонлар
ҳужайраларининг линияларини таърифлайдиган формулада биологик
объект мансуб оила ва турнинг лотин тилидаги номи, муаллиф
(муаллифлар)нинг фамилияси (фамилиялари) кўрсатилган ҳолда ҳамда
коллекция – депозитарий номи ёки номининг бош ҳарфлари
(аббревиатура), депонентланган объектга коллекция томонидан берилган
рўйхатга олиш рақами ва штамм вазифаси келтирилади.
Янги мақсадда қўллаш кўринишида таърифланган ихтиро учун
қуйидаги тузилишга эга бўлган формула қўлланади: «... (объект таърифи
келтирилади) нинг ... (вазифаси келтирилади) сифатида қўлланиши».
Қўлланаётган объект шундай тавсифланиши керакки, уни
идентификация қилиш имкони бўлсин. Бунинг учун қандайдир ўринларда
унинг фақат номини (белгисини) келтириш кифоя қилса, бошқа ўринларда
объектнинг бажарилишини (қурилма конструкцияси, модда таркиби ва
бошқалар) очиб бериш талаб қилинади.
Ихтиро вазифаси тегишли атамадан (масалан, ингибитор, гербицид ва
бошқалар) ёки « ... учун восита», « ... антибактериал восита» каби
конструкциялардан фойдаланган ҳолда ифода этилиши мумкин.
Ихтиро формуласи, масалан, қуйидагича баён этилиши мумкин:
«0,3-0,5 фоизли А сув эритмасининг юқори нафас йўллари
касалликларини даволаш учун антибактериал восита сифатида
қўлланиши».
Do'stlaringiz bilan baham: |