Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
31
нисбатан худди шундай алмаштириш таъсири аниқланган бўлса;
воситанинг бирон-бир қисмини (элементи, ҳаракатини) бунда
биронбир янги натижага эришмаган ҳолда ушбу қисм мавжудлиги
ҳисобига бажариладиган функцияси билан бир вақтда чиқариб ташлашга
асосланган объектлар;
техникавий натижани кучайтириш учун бир хил типдаги элементлар,
ҳаракатлар сонини ўзгартиришга асосланган объектлар, агар эришилажак
техник натижа воситада худди шундай элементларнинг мавжудлигига
боғлиқ бўлса;
техник натижага эришиш учун маълум воситани ёки унинг қисмини
маълум материалдан бажаришга асосланган объект, эришилажак техник
натижа ушбу материалнинг маълум хусусиятларига боғлиқ бўлса;
тури ва улар орасидаги муносабатлар маълум қоидалар,
тавсияномалар асосида амалга оширилган маълум қисмлардан ташкил
топган ва эришилажак техник натижа фақат ушбу восита қисмларининг
маълум хусусиятларига боғлиқ бўлган воситани яратишга асосланган
объектлар;
маълум қурилма, усул, модда, штаммнинг янги вазифада
қўлланишига асосланган объектлар, агар янги вазифада қўлланиши унинг
маълум хусусиятларига боғлиқ бўлса;
миқдорий белгиларнинг ўзгаришига асосланган объектлар, агар ҳар
бир белгининг техник натижага таъсир кўрсатиш факти маълум бўлса.
4. Қўшимча материалларни тақдим этиш
Экспертиза давомида талабнома берувчи ўз ташаббуси билан ихтиро
моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда талабнома материалларига тўлдиришлар,
аниқликлар ёки тўғрилашлар киритиш ҳуқуқига эга, бироқ буни
талабнома берувчи патент бериш ҳақидаги қарор қабул қилингунга қадар
ва белгиланган миқдордаги патент божини тўлаган ҳолда амалга ошириши
лозим.
Экспертиза талабига кўра қўшимча материалларни талабнома берувчи
экспертиза сўровномаси юборилган санадан бошлаб уч ой ичида тақдим
этиши лозим.
Талабнома берувчининг кўрсатилган муддат ўтмай туриб келиб
тушган илтимосномасига биноан ҳамда белгиланган патент божи
тўлангандан кейин, бу муддат чўзилиши мумкин, бироқ у экспертиза
сўровномаси юборилган санадан бошлаб 12 ойдан ошмайди.
Агар талабнома берувчи экспертиза сўровномасига жавоб
қайтармаган бўлса ёки қўшимча материалларни тақдим этиш муддатини
бузса, талабнома чақириб олинган ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |