Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
33
мумкин.
VI. Апелляция
1. Апелляцияга бериш
Вазирлик қарорига рози бўлмаган тақдирда талабнома берувчи қарор
юборилган санадан эътиборан уч ойлик муддат ичида Апелляция
кенгашига апелляцияга бериши мумкин.
Апелляция ёзув машинкасида ёзилган бўлиши ҳамда унда норозилик
билдирилаётган қарорнинг асоссизлигига далиллар келтирилиши керак.
Апелляция келиб тушган тақдирда патент бериш тўхтатиб турилади.
2.Апелляцияни кўриб чиқиш
Вазирликнинг расмий экспертиза натижалари бўйича қабул қилинган
патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарорига қарши тақдим
этилган
апелляция ушбу апелляция келиб тушган санадан эътиборан икки ойлик
муддат ичида кўриб чиқилади.
Моҳият бўйича экспертиза натижалари бўйича
патент беришни рад
этиш тўғрисидаги қарорга қарши, патент берилишига ёки унинг
ҳақиқийлигига қарши тақдим этилган апелляция
ушбу апелляция келиб
тушган санадан эътиборан тўрт ойлик муддат ичида кўриб чиқилади.
Апелляцияни кўриб чиқишда Апелляция кенгашининг учтадан кам
бўлмаган аъзоси иштирок этиши лозим.
Апелляция топширган шахс ёки унинг вакили иш кўриб чиқилаётган
Апелляция кенгашида иштирок этиши мумкин.
Апелляция кенгашининг қарори устидан қарор қабул қилинган
санадан эътиборан олти ой ичида судга шикоят қилиниши
мумкин
Апелляция кенгашининг апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича
қабул қилган қарори устидан ушбу қарор қабул қилинган санадан
эътиборан олти ой ичида судга шикоят қилиниши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: