«Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси» қўлланмасига


Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/61
Sana13.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1351076
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   61
Bog'liq
ixtiroga patent olish

Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
59 
Қўйилган вазифани ҳал қилишда биомасса продуценти бўлган Acetobacter 
methylovarans ВСБ-914 метилотроф бактерияларининг метанолли муҳитларда баланд 
температурада (39°С гача) ва рН муҳитининг паст қийматларида (3,0-6,0) биомассанинг 
берилган метанолга нисбатан чиқиши пасаймаган ҳолда ривожлана оладиган янги 
штаммидан фойдаланилди.
Acetobacter methylovarans ВСБ-914 метилотроф бактерияларининг таклиф 
қилинаётган янги штамми ностерил шароитларда рН муҳит 3,0-3,3 да, 38°С температурада 
метанолнинг термотолерант ачитқилар штамми билан ферментация жараёнида ҳосил 
бўлган спонтан микроб комплексидан ажратиб олинган ва кейин метанолли суюқ 
муҳитларда баланд температура ва рН нинг паст қийматларида узоқ пасталаш жараёнида 
селекция қилинган. 
Таклиф қилинаётган штаммга ном бериш Бергининг бактериялар аниқлагичи (ergey’s 
Manual jf Determinative Dacteriology, 1974, 7
th
Edition Baltimore, USA) бўйича амалга оши-
рилди. 
Талабнома берилган ВСБ-914 бактериялар штамми рН нинг паст қийматларида ва 
бошқа белгилар йиғиндисида Берги аниқлагичидаги бактериялар тавсифига мувофиқ, 
мавжуд ацидофил бактериялар штаммлари каби, уксусли нордон бактериялар гуруҳига 
мансуб деб топилиши мумкин ҳамда бу тавсифларга кўра Acetobacter туридаги 
бактерияларга энг яқин туради. Бироқ таклиф қилинаётган ВСБ-914 штамми аввал тавсифи 
келтирилган штаммлардан шу билан фарқланадики, у углерод бирикмаларига кирувчи 
моддаларнинг энг тор доирасидан фойдаланади ва чекланган факультатив метилотроф 
ҳисобланади. Бу эса ВСБ-914 штаммини Acetobacter навининг янги тури сифатида номлаш 
имконини беради. 
Acetobacter mathilovorans ВСБ-914 штамми Саноат микроорганизмларининг марказий 
музейида ЦТПМ В-2479 рақами остида депозитланган. Штамм патоген эмас. 
ВСБ-914 штамми қуйидаги белгиларга эгалиги билан характерланади. 
Морфологик белгилар. Штамм хужайралари якка ёки жуфт-жуфт бирлаштирилган 
тўғри, калта чўплардан иборат бўлиб, жуда кам ҳолларда калта занжирларни ҳосил қилади. 
Хужайралар ўлчамлари - 0,35 0,55 х 0,7 1,0 мкм. Бактериялар грамми манфий, 
ҳаракатчан бўлиб, споралар ва шилимшиқни ҳосил қилмайди. 
Метанолли минерал муҳитдаги колониялари юмалоқ, силлиқ, бўртиқ, юзаси 
йилтироқ ва чеккалари текис, тиниқ эмас, кўкимтир-оқиш рангда, елимшак 
консистенцияли, диаметри 1-2 мм. 
Физиологик ва ўсиш белгилари. Облигатли аэроб, рН нинг паст қийматлари (3,506,0) 
да яхши ўсади, рН да максимал ўсиши 3,5-6,0, рН 7,0 да ўсиш йўқ. Оптимал температура 
32-39°С. 39°С дан ошиқ температурада бактериялар ўсади, аммо уларнинг чиқиши 
пасаяди. 
Чекланган-факультатив метилотроф. Метанолдан ташқари органик моддаларнинг 
ғоят чекланган доирасидан фойдаланади: шакарлардан фақат глюкоза, спиртлардан 
глицерин ва кучсиз этанолдан фойдаланади, С-С алоқали бошқа бирикмалардан 
фойдаланилмайди. Хужайралар этанолни паст концентрацияли уксус кислотасига ачита 
олади ҳамда ацетатни карботан кислотасигача жуда кам миқдорда оксидлайди. Гўшт-
пептонли агарда ва қуруқ шўрвада ўсмайди. Borec Проскауэр тести манфийдир. 
Желатинали муҳитларда ўсмайди ва желатинани суюлтирмайди. Нитратларни нитритларга 
тиклайди, нитратлардан ўсиш учун фойдаланади, нитратредуктазага эга. Ачий олмайди. 
Оксидаза ва каталазага ўтказилган тестлар мусбат. Поли--оксимойли кислота 
кўринишидаги заҳира маҳсулотини ҳосил қилмайди. Ўсиш учун автолизат билан 
алмаштирилиши мумкин бўлган пантоген кислотасига муҳтож. ДНК даги гуанин ва 
цитозин таркиби 65,8±0,4 мол га тенг. 



Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling