«Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси» қўлланмасига
Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
ixtiroga patent olish
- Bu sahifa navigatsiya:
- ACETOBACTER METHYLOVORANS ВСБ-914 АЦИДОФИЛ МЕТИЛОТРОФ БАКТЕРИЯЛАРИ ШТАММИ - БИОМАССА ПРОДУЦЕНТИ
Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
58 5-мисол Ихтиро объекти - ШТАММ МПК 7 С12N1/20, С12N1/32 ACETOBACTER METHYLOVORANS ВСБ-914 АЦИДОФИЛ МЕТИЛОТРОФ БАКТЕРИЯЛАРИ ШТАММИ - БИОМАССА ПРОДУЦЕНТИ Ихтиро микробиология саноатига тегишли бўлиб, метанол асосли биомасса продуцентининг ацидофил метилотроф бактериялари янги штаммига тегишли. Метанол асосли микробли биомассани олиш халқ ҳўжалиги ва, биринчи навбатда, чорвачиликни оқсил-витаминли концентрантлар билан таъминлашнинг самарали йўлларидан биридир. Мавжуд штаммлар турлича ўсиш тезлиги, биомассанинг чиқиши ва турли оптимал ўсиш температураси билан тавсифланади. Улар асосан рН муҳитининг нейтрал ёки кучсиз нордон қийматларида ривожланадики, бу ностерил шароитларда жараённинг амалга оширилишини қийинлаштиради, чунки унга бегона микрофлора томонидан инфекция тушиш эҳтимоли мавжуд бўлади. рН муҳит 6,0 гача етган нордон муҳитда ўсадиган ацидофил ва метилотроф бактерияларидан фойдаланиш ҳоллари маълум бўлиб, бу жараённи бегона бактериал микрофлора томонидан инфекцияланиш ҳавфини камайтиради ва асептикага риоя қилмаган ҳолда барқарор жараённи амалга ошириш имконини беради (SU 553281). Бироқ бу сунъий урчитилган микроорганизмларнинг ўсиш температураси паст оптимумга эга (30-32°С) бўлиб, улар бундан юқорироқ температурада ривожланмайди. Талабнома берилаётган штаммнинг техник моҳияти, физиологик, биокимёвий ва маданий ҳоссаларига кўра энг яқин аналоги рН муҳитининг паст қийматларида ўсадиган метилотроф бактерияларининг штамми бўлиб, у Nethylobacter acidophilus деб ном олган, кейинчалик эса Acedobacter деб қайта номланган. Бу факультатив метилотроф бўлиб, у метанолли муҳитда автолизатга алмаштирилиши мумкин бўлган пантоген кислотаси иштирокида рН муҳит 3,0-6,0 га тенг бўлганда ўсади ва рН муҳит 6,9 га тенг бўлганда ўса олмайди. Оптимал ўстириш температураси 30-32°С га тенг. Морфологик жиҳатдан 0,9-1,2х3,6 ммк ўлчамларга эга бўлган грамми манфий, ҳаракатчан хужайраларнинг ўзгинасидир. Колониялари юмалоқ, бир оз қавариқ, силлиқ, оч сариқ рангли, нам, шилимшиқ консистенцияли, диаметри 0,5-1,0 мм. Шакарлардан глюкоза, сахароза, фруктоза, озгина арабиноза, ксилоза, манноза, мальтоза, лактозадан, спиртлардан глицерин ва озгина дульцит, маннит, инозитдан фойдаланади. Пептон, гўшт-пептонли қуруқ шўрвада ўсмайди. Желатинни суюлтирмайди. Нитратларни тикламайди. Водород сульфидини ҳосил қилмайди. Глюкоза ва арабинозани кислота ҳосил қилиб ачитади. Метанолли синтетик муҳитларда 30°С да ўсади, максимал иккиланиш вақти 7,5 соатни ташкил қиладики, бу 0,13 соат -1 га мос келади, ҳамда бунда 57-55 % оқсил тўплайди (US 925112). Ушбу штаммнинг камчиликлари шулардан иборатки, штамм баланд температураларда ўса олмайди, бактерияларнинг ўсиши учун оптимал температура 30-32°С ни ташкил этади. Паст температурали оптимум микроорганизм ўстириш жараёнининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ёмонлаштиради, чунки бунда катта совутиш агенти сарфлари талаб қилинади. Ихтиро вазифаси ацидофил метилотроф бактерияларининг юқорироқ температурада ривожлана оладиган янги штамми селекциясини яратишдан иборат. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling