«Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси» қўлланмасига
Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
ixtiroga patent olish
Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
60 Бактериялар лаборатория шароитларида метанолли агарлантирилган муҳитларда яхши сақланади. Таклиф қилинаётган Acetobacter methylovorans ВСБ-914 (ЦМПМ В-2479) штамми ўзининг энг яқин аналогидан 1-жадвалда келтирилган бир қатор муҳим белгиларига кўра фарқланади. 1-жадвалдан кўриниб турганидек, талабнома берилаётган ВСБ-914 штамми ўзининг энг яқин аналоги бўлган Methylobacter acidophilus (Acetobacter) дан 39°С гача баланд температурада ўсишнинг мавжудлиги, шунингдек қ ўлланаётган органик моддаларнинг спектри бўйича фарқланади. 1-м и с о л. Acetobacter methylovorans ВСБ-914 (ЦМПМ В-2479) бактериялар штамми тебраниб турадиган колбаларда 38±1°С температурада ва рН мухити 4,0 да қуйидаги таркибли минерал муҳитда ўстирилди, г/л: NH 4 H 2 PO 4 - 2,0; (NH 4 ) 2 HPO 4 - 0,5; MgSO 4 - 0,2; K 2 SO 4 - 0,2. Микроэлементлар эритмаси (0,5 мл) нинг таркиби 1 л да, г: KJ - 0,02; H 3 BO 3 - 0,02; MnSO 4 5H 2 O - 0,02; (NH 4 ) 2 MoO 4 - 0,02; FeSO 4 7H 2 O - 0,1. Муҳитга углерод манбаи сифатида 5 мл/л метанол қўшилди, ўсиш омили сифатида эса эритманинг 2 мл/л миқдорида ачитқили автозилат қўшилди. Икки кеча-кундуз ўсишдан кейинги биомассанинг чиқиши 1 г/л ни ташкил қилди. 2-м и с о л. Acetobacter methylovorans ВСБ-914 (ЦМПМ В-2479) бактериялар штамми тебраниб турадиган колбаларда худди 1-мисолда келтирилган шароитларда, фақат 30-32°С температурада ўстирилди. Икки кеча-кундуз ўсишдан кейинги биомассанинг чиқиши 0,9 г/л ни ташкил қилди. 3-м и с о л. Acetobacter methylovorans ВСБ-914 (ЦМПМ В-2479) бактериялар штамми узлуксиз усул билан ностерил шароитларда фойдали ҳажми 13 л бўлган ферментда 38±0,5°С температурада ва рН муҳити 3,0-3,2 да қуйидаги таркибли минерал муҳитда ўстирилди (1 л метанолга): H 3 PO 4 , мл 32 (NH 4 ) 2 HPO 4 , г 18 КСI, г 14 MgSO 4 7H 2 O, г 2,8 MnSO 4 5H 2 O, г 0,96 FeSO 4 7H 2 O, г 0,96 ZnSO 4 7H 2 O, мг 144 CuSO 4 5H 2 O? Vu 24 CoSO 4 , u 120 Na 2 MoO, г 800. Муҳитга ягона углерод манбаи сифатида метанол қўшилди, Оқадиган муҳитдаги метанол концентрацияси 2 об ни ташкил этди. Узлуксиз ўстириш D 0,11 0,12 с -1 оқим тезлигида амалга оширилди. Мана шу тезликда мутлақо қуруқ биомассанинг берилган метанолга нисбатан чиқиши 36 фоизни ташкил этди. 4-м и с о л. Acetobacter methylovorans ВСБ-914 (ЦМПМ В-2479) бактериялар штамми 3-мисолдагидек ўстирилди, бироқ узлуксиз ўстириш 0,15 0,19 с -1 оқим тезлигида амалга оширилди. Бунда мутлақо қуруқ биомассанинг берилган метанолга нисбатан чиқиши таҳминан 30 фоизни ташкил этди. Шундай қилиб, Acetobacter methylovorans ВСБ-914 (ЦМПМ В-2479) метилотрофли бактерияларнинг селекцияланган штамми, маълум штаммдан фарқли ўлароқ, юқори температурада (39 0 С) ва рН муҳит қийматлари 3,0-6,0 да ривожлана олади. Таклиф қилинаётган Acetobacter methylovorans ВСБ-914 (ЦМПМ В-2479) штамми метанолда ўсиш даражасига ҳамда рН муҳитининг паст қийматларида ўса олишига кўра маълум бўлган Methylobacter acidophilus ва Acetobacter methyilcum ВСБ-867 метилотроф ацидофил штаммларидан қолишмайди ҳамда уларга нисбатан баландроқ температурада ўса олишига кўра анча сезиларли афзалликларга эга (2-жадвалга қаранг). Метанолдан микробли биомассани олиш учун юқори температурада ўсадиган штаммни қўллаш бактерияларни совуқлик агенти сарфини камайтириш йўли билан ўстириш жараёнини такомиллаштириш имконини беради ҳамда шу туфайли жараённинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилайди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling