«Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси» қўлланмасига


Download 0.77 Mb.
bet12/32
Sana07.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1337630
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   32
Bog'liq
ixtiroga patent olish (1)

Микроорганизмлар штаммлари, ўсимликлар ва ҳайвонлар ҳужайраларининг линияларини таърифлайдиган формулада биологик объект мансуб оила ва турнинг лотин тилидаги номи, муаллиф (муаллифлар)нинг фамилияси (фамилиялари) кўрсатилган ҳолда ҳамда коллекция – депозита­рий номи ёки номининг бош ҳарфлари (аббревиатура), депонентланган объектга коллекция томонидан берилган рўйхатга олиш рақами ва штамм вазифаси келтирилади.


Янги мақсадда қўллаш кўринишида таърифланган ихтиро учун қуйидаги тузилишга эга бўлган формула қўлланади: «... (объект таърифи келтирилади) нинг ... (вазифаси келтирилади) сифатида қўлланиши».
Қўлланаётган объект шундай тавсифланиши керакки, уни идентификация қилиш имкони бўлсин. Бунинг учун қандайдир ўринларда унинг фақат номини (белгисини) келтириш кифоя қилса, бошқа ўринларда объектнинг бажарилишини (қурилма конструкцияси, модда таркиби ва бошқалар) очиб бериш талаб қилинади.
Ихтиро вазифаси тегишли атамадан (масалан, ингибитор, гербицид ва бошқалар) ёки « ... учун восита», « ... антибактериал восита» каби конструкциялардан фойдаланган ҳолда ифода этилиши мумкин.
Ихтиро формуласи, масалан, қуйидагича баён этилиши мумкин:
«0,3-0,5 фоизли А сув эритмасининг юқори нафас йўллари касалликларини да­волаш учун антибактериал восита сифатида қўлланиши».


4.3. График материаллар

Ихтиро моҳиятини тўлиқроқ англаш учун ихтирога талабнома таркибида ушбу моҳиятни тушунтирадиган материаллар бўлиши мумкин. Бундай материаллар график тасвирлар (чизмалар, схемалар, графиклар, эпюралар, расмлар, осциллограммалар ва бошқалар) ва жадваллар кўринишида бажарилиши мумкин.


Ихтирони чизмалаp ёки схемалаp билан тасвиpлашнинг иложи бўлмаган ҳолда расмлаp топшиpилади.
Фотосуpатлаp график тасвирларга қўшимча сифатида топшиpилиши мумкин.
Чизмалаp, схемалаp ва pасмлаp алоҳида варақларда тақдим этилади ва ҳаp биp ваpақнинг юқоpиги ўнг буpчагида ихтиронинг номи кўpсатилади.
Кўрсатилган материаллар тавсифда таърифи келтирилган ихтирони изоҳлаши лозим бўлгани учун, уларнинг ихтиро тавсифига мувофиқлигини қатъий таъминлаш талаб қилинади.
Тушунтирадиган материалларнинг тури улар бажариши лозим бўлган вазифасига қараб танланади. Масалан, чизмадан объектнинг конструктив бажарилишини тушунтиришда фойдаланиш мумкин, схемадан объектнинг элементлари таркибини ҳамда элементлараро алоқаларни ифодалашда фойдаланиш тавсия қилинади. Керакли ахборотни чизма ёки схема воситасида тақдим этиш имкони бўлмаган ўринларда расмдан фойдаланиш мумкин. Фотосуратлар график тасвирларга қўшимча сифатида топширилади. Фавқулотда ҳолатларда, масалан, жарроҳлик операцияларининг бажарилиш босқичларини изоҳлашда, фотосуратлар асосий изоҳловчи материал сифатида тақдим этилиши мумкин.
Ихтирони изоҳловчи материалларни расмийлаштиришда улардан чекланмаган миқдорда нусха кўчириш ва узоқ муддат сақлаш имконияти бў­лишини эътиборга олмоқ лозим.


4.4. Реферат

Реферат ихтиро ҳақида маълумот олиш учун хизмат қилади ва ихтиро ҳақида маълумотларнинг қисқартирилган баёнидан иборат бўлади.


У ихтиро номи билан бошланиши ва ихтиро мансуб бўлган техника соҳасининг характеристикаси ва эришиладиган техник натижа ҳақидаги маълумотлардан иборат бўлиши керак. Ихтиро моҳияти ихтиро формуласининг эркин баёнидан иборат бўлиб, ихтиронинг барча муҳим аломатларини сақлаши лозим. Заруратга кўра рефератга чизма ёки бошқа бирон изоҳловчи материал киритилиши мумкин.



Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling