«Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси» қўлланмасига
Download 0.77 Mb.
|
ixtiroga patent olish (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.Ихтирони тақдим этиш
- 4.1.Тавсифнинг вазифаси ва тузилиши
3.Аризага қўйиладиган талаблар
Ариза босма ҳолда, 1-иловада келтирилган шаклда тақдим этилади. Қоидаларда ариза мазмуни ҳақида батафсил маълумотлар мавжуд, шунинг учун уни тўлдириш қийинчилик туғдирмайди. Шундай бўлса-да, аризадаги талабнома берувчи ҳақида маълумотлар келтириладиган қисмнинг тўлдирилишига эътибор қаратиш лозим. Патент бериш тўғрисидаги аризада талабнома берувчи кўрсатган талабнома берувчи Вазирлик билан патент олиш бўйича барча ишларни - талабнома бўйича ёзишмалар ва талабномани кўриб чиқиш жараёнидаги бошқа ҳаракатларни олиб боради. У шунингдек талабномани қайтариб олиши, яъни у бўйича ҳаракатларни тўхтатиши мумкин. Бироқ, шуни ҳам эътиборга олиш керакки, кейинчалик ҳуқуқий оқибатларни кўзда тутган бирон-бир ҳаракатлар қайтариб олинган талабномага асосланган бўлиши мумкин эмас. Талабномани топшириш ва талабнома топширилгандан кейинги ишларни олиб бориш учун талабнома берувчи вакил тайинлаши мумкин. Агар талабнома берувчилар бир нечта бўлиб, талабномани уларнинг ўзлари топшираётган бўлса, бу ҳолда талабнома бўйича ишларни осонлаштириш учун уларнинг умумий вакилини кўрсатиш мақсадга мувофиқдир. Талабнома берувчининг вакили сифатида патент вакилини кўрсатиш мумкин, бунда унинг ваколатлари талабнома берувчи томонидан берилган ишончнома билан тасдиқланган бўлиши керак. 4.Ихтирони тақдим этиш Тавсифда ихтиро уни мутахассис амалга ошира олиши учун етарли равишда тўлиқ очиб берилиши керак. Ихтиро тавсифи талабноманинг асосини ташкил этади, шу билан бирга патентдан келиб чиқадиган даъволарни ҳамда ҳуқуқлар ҳажмини ифода этиш учун ҳам асос вазифасини ўтайди. 4.1.Тавсифнинг вазифаси ва тузилиши Ихтиро тавсифи ихтиронинг мутахассис томонидан амалга оширилиши учун етарли равишда тўлиқ очиб бериши керак. Ихтиро тавсифи ихтирочи томонидан ҳал этилаётган техник муаммони, уни ҳал этиш йўли ва усулларини кўрсатиб бериши лозим. Ихтиро тавсифида стандаpтлаштиpилган атамалаp ва қисқаpтмалаp, улаp мавжуд бўлмаган ҳоллаpда эса илмий ва техникавий адабиётда ҳамма қабул қилган атамалаp ва қисқаpтмалаp қўлланади. Бир хил элементларни кўрсатишда ягона атама қўлланади. Ихтиро тавсифининг тузилиши унинг вазифасига тўлиқ жавоб беради, унда ихтиро номидан кейин (агар талабнома берилаётган ихтиро мансуб бўлган амалдаги Халқаро патент классификациясининг рубрикаси маълум бўлса, ушбу рубриканинг индекси ҳам ихтиро номи олдидан келтирилади) қуйидаги бўлимларнинг баён этилиши кўзда тутилади: ихтиро мансуб бўлган техника соҳаси; техника даражаси; ихтиро моҳияти; чизмалар шаклларининг рўйхати (агар чизмалар бўлса); ихтирони амалга ошириш мумкинлигини тасдиқловчи маълумотлар; нуклеотидлар ва/ёки аминокислоталар кетма-кетлиги рўйхати (агар бундай кетма-кетликдан ихтирони тавсифлаш учун фойдаланилган бўлса). Тавсиф бўлими ўрнига керакли маълумотларни ўз ичига олган бирон бир ахборот манбаини кўрсатиш мумкин эмас. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling