Ii боб. Рақамли иқтисодиёт: электрон бизнесни бошқариш асослари ўқув мақсади


Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш


Download 324.27 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/13
Sana18.06.2023
Hajmi324.27 Kb.
#1555662
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
2-mavzu

2.3. Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш 
хусусиятлари, ҳуқуқий асослари 
Бугунги кунда рақамли иқтисодиёт дунё мамлакатларининг ижтимоий-
иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Жаҳон 
иқтисодиётида рақамли иқтисодиёт соҳасидаги лидерлик учун жиддий 
рақабот кетмоқда ва шу билан бирга айтиш лозимки, алоҳида мамлакатлар 
учун бундай ривожланишдан орқада қолиш мамлакат иқтисодиётини салбий 
оқибатларга олиб келиши мумкин. Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда, 
биринчи навбатда, унинг ўзига хос хусусиятлари ва норматив ҳуқуқий 
асосларини яратиш лозим бўлади. Рақамли иқтисодиётнинг асосини унинг 
стратегиясига амал қилган ҳолда, рақамли иқтисодиёт асосий ишлаб чиқариш 
омили рақамли шаклдаги маълумотлар бўлган, фуқаролар ва жамиятнинг 
сифатли ва ишончли маълумотлар олишга эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда 
ахборот маконини шакллантириш, Ўзбекистон Республикаси ахборот 
инфратузилмасини ривожлантириш, миллий ахборот-телекоммуникация 
технологиялари яратиш ва қўллаш, шунингдек, ижтимоий ва иқтисодий 
соҳалар учун янги рақамли технологиялар асосида шакллантиришга хизмат 
қиладиган хўжалик юритиш фаолияти ифодалайди. 


Ўзбекистонда 
рақамли 
иқтисодиётни 
ривожлантириш 
бўйича 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2016-2018 йиллар 
даврида 
Ўзбекистон 
Республикасида 
электрон 
тижоратни 
ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2015 йил 4 
декабрдаги 353-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорда қуйидагилар 
асосий вазифалар этиб белгиланди: 
электрон 
тижорат 
тўғрисидаги 
қонун 
ҳужжатларини 
такомиллаштириш; 
➢ келгусида ушбу бизнес-сегментда ривожланган мамлакатларга 
яқинлашган даражага эришишни назарда тутган ҳолда электрон тижорат 
соҳасида тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар 
яратиш; 
➢ электрон 
тижорат 
инфратузилмасини, 
шу 
жумладан, 
телекоммуникациялар тармоғини янада ривожлантириш ва модернизациялаш; 
➢ товар айланмасини, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини 
кўпайтириш, истеъмол бозори талабига мувофиқ ишларни бажариш ва 
хизматлар кўрсатиш; 
➢ интеграциялаштирилган савдо ва маркетинг платформалари, 
интернет-магазинлар, янада такомиллаштирилган тўлов тизимлари, 
шунингдек, электрон тижоратда логистика тизимини яратиш
➢ тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни 
бартараф этиш, халқаро стандартларга йўналтирган ҳолда ишбилармонлик 
муҳитини яхшилаш; 
➢ электрон тижорат соҳасидаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш, 
таҳлил қилиш ва қўллаш. 
Рақамли иқтисодиётни норматив тартибга солишнинг ҳозирги ҳолати 
рақамли иқтисодиётни эмас, анъанавий иқтисодиётни тартибга солишга 
таянади. Уларнинг қоидалари рақамли иқтисодиётга нисбатан қўлланиши 
мумкин бўлган (ва қўлланаётган) кўплаб ҳужжатлар тўплами мавжуд. Бунда 
рақамли иқтисодиётни тартибга солиш учун махсус яратилган ва унинг ўзига 
хосликларини акс эттирадиган алоҳида ҳужжатлар ҳам мавжуд, лекин 
уларнинг сони кўп эмас ва асосан, электрон ҳужжат айланма ва электрон 
савдога тааллуқли ҳисобланади. 
Анъанавий иқтисодиёт ва рақамли иқтисодиёт учун норматив-ҳуқуқий 
тартибга солиш умумий манбалари сифатида Ўзбекистон Республикасининг 
Электрон ҳукумат тўғрисида”ги 2015 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-395-сонли 
қонунига асосан: 
✓ давлат органлари фаолиятининг самарадорлиги, тезкорлиги ва 
шаффофлигини таъминлаш, уларнинг масъулияти ва ижро интизомини 
кучайтириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ахборот алмашишни 
таъминлашнинг қўшимча механизмларини яратиш
✓ ариза берувчилар учун мамлакатнинг бутун ҳудудида давлат 
органлари билан ўзаро муносабатларни электрон ҳукумат доирасида амалга 
ошириш бўйича имкониятлар яратиш; 


✓ ўз 
зиммасига 
юклатилган 
вазифалар 
доирасида 
давлат 
органларининг маълумотлар базалари, Ягона интерактив давлат хизматлари 
портали ва Электрон давлат хизматларининг ягона реестрини шакллантириш; 
✓ аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатларни 
амалга оширишда электрон ҳужжат айланиши, давлат органларининг ўзаро 
ҳамкорлиги ва уларнинг маълумотлар базалари ўртасида ахборот алмашинуви 
механизмларини шакллантириш ҳисобига давлат бошқаруви тизимида “бир 
дарча” принципини жорий этиш; 
✓ тадбиркорлик субъектларини электрон ҳужжат айланишидан 
фойдаланишга, шу жумладан, статистика ҳисоботини тақдим этиш, божхона 
расмийлаштируви, лицензиялар, рухсатномалар, сертификатлар бериш 
жараёнларида, шунингдек, давлат органларидан ахборот олиш жараёнларида 
электрон ҳужжат айланишидан фойдаланишга ўтказиш; 
✓ тадбиркорлик субъектларининг электрон тижорат, Интернет жаҳон 
ахборот тармоғи орқали маҳсулотни сотиш ва харидларни амалга ошириш 
тизимларидан фойдаланишини, шунингдек, коммунал хизматларни ҳисобга 
олиш, назорат қилиш ва улар учун ҳақ тўлашнинг автоматлаштирилган 
тизимларини жорий этишни кенгайтириш; 
✓ нақд бўлмаган электрон тўловлар, давлат харидларини амалга 
ошириш, масофадан фойдаланиш тизимлари ва банк-молия соҳасидаги 
фаолиятнинг бошқа электрон шаклларини ривожлантириш кўзда тутилган 
эди. 
Ўзбекистон Республикаси савдо ҳақида қонунчилик ва уларнинг қонун-
қоидалари рақамли иқтисодиётга нисбатан қўлланиши мумкин бўлган (ёки 
қўлланаётган) бошқа ҳужжатларда намоён бўлади. Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг “Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-

Download 324.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling