Ii боб. Рақамли иқтисодиёт: электрон бизнесни бошқариш асослари ўқув мақсади


Download 324.27 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/13
Sana18.06.2023
Hajmi324.27 Kb.
#1555662
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
2-mavzu



II боб. РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ: ЭЛЕКТРОН БИЗНЕСНИ 
БОШҚАРИШ АСОСЛАРИ 
 
Ўқув мақсади: электрон бизнес жараёнларини самарали ташкил этиш 
юзасидан самарали қарорлар қабул қилишни ўргатишдан иборат. 
Таянч иборалар: электрон бизнес, электрон бизнес моделлари, электрон 
тижорат, электрон савдо, интернет, интернет савдо. 
 
2.1. Электрон бизнеснинг моҳияти ва ривожланиш хусусиятлари 
Электрон бизнес (ингл. Electronic Business), Е-бизнес, И-бизнес, e-
Business, Интернет-бизнес – ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда 
автоматлаштирилган бизнес-жараёнлар, тижорат маълумотлар алмашинуви ва 
тижорат операцияларининг бизнес-модели. Ечимларнинг муҳим қисми 
маълумотларни узатиш ва veb-хизматларни тақдим қилиш учун Интернет 
технологияларидан фойдаланади. 
Илк бор ушбу атамани 
IBMнинг собиқ бош раҳбари 
Луис Гернстер ўз маърузасида 
айтиб ўтган. 
Бундан ташқари бу – 
Интернет орқали маълумот 
алмашишни ўз ичига олган ҳар 
қандай тижорат ёки нотижорат 
битим. Савдо корхоналар, 
гуруҳлар 
ва 
жисмоний 
шахслар 
ўртасида 
маҳсулотлар ва хизматлар 
алмашинувидир ҳамда ҳар 
қандай бизнеснинг асосий 
фаолиятларидан бири сифатида қаралиши мумкин. Электрон тижорат ташқи 
фаолият ва шахслар, гуруҳлар ва бошқа корхоналар билан бизнес алоқаларини 
қўллаб-қувватлаш учун АКТдан фойдаланишга қаратилган, электрон бизнесда 
эса Интернетдан фойдаланган ҳолда иш юритилади. 
Электрон бизнес тарихи 1960-1970 йилларнинг ахборот технологиялари 
соҳасида инқилобнинг бошланишига бориб тақалади. Микроэлектроника, 
компьютер технологиялари ва телекоммуникация тармоқларининг йиғма 
номи бўлган АКТнинг жадал ривожланиши корхоналар ўртасида ва улар 
ичида маълумотлар алмашиш жараёнини соддалаштириш ва арзонлаштириш 
имконини берди. Йирик корпорациялар ҳужжатли ишлар босими ва 
харажатларини камайтириш, шунингдек, ахборот алмашиш тезлигини 
ошириш мақсадида электрон маълумот алмашиш учун қоғозсиз 
технологиялар (
EDI

бундан буён матнда ЭМА деб юритилади) жорий этилган. 
Интернет орқали савдонинг иқтисодий фойдалари ҳақида кўп ёзилган бўлса-
да, шу билан бирга, Интернетнинг айрим жиҳатлари, хусусан, хариталар ва 
жойлашувга асосланган хизматлар иқтисодий тенгсизлик ва рақамли 


тафовутни кучайтиришга хизмат қилиши мумкинлиги ҳақида далиллар 
мавжуд. 
Электрон бизнес атамаси 1996 йилда IBM компаниясининг маркетинг ва 
Интернет бўлими томонидан ўйлаб топилган. Электрон бизнес ахборот 
технологиясида турли классификациялар учун умумлашган тушунча бўлиб, 
корхоналарда тижорат ишларини автоматлаштиради.
Электрон бизнесдан фойдаланиш, одатда, иккита йўналишда амалга 
оширилади: янги бизнесни яратиш ёки фаолиятни кенгайтириш мақсадида ёки 
мавжуд электрон бизнес фаолиятини кенгайтириш учун ахборот 
технологияларини жорий этиш. 

Download 324.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling