Ii. Боб. ЎЗбекистон ташқи сиёсатда очиқлик ва тенг манфаатларга таянади
Download 311.5 Kb.
|
намуна
Х У Л О С А
Республика олий таълим тизимида бошланган босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтиш, халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, олий таълимнинг илғор стандартларини жорий этиш ҳамда олий таълим мазмунини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш долзарб аҳамиятга эга. Мавзуни ўрганиш жараёнида, ташқи сиёсат – давлатнинг халқаро муносабатларида миллий манфаатларини таъминлаш борасидаги давлат фаолиятининг йўналиши ва соҳаси, шунингдек тегишли мақсад ва вазифаларни амалга оширишдаги аниқ ва амалий қадамларидир. Ташқи сиёсатнинг моҳияти унинг давлат ва халқнинг суверенитетини таъминлашдан иборат бош ва доимий мақсадни ўрганишда намоён бўлади. Ишни ўрганиш жараёнида миллий манфаатларни ҳимоя қилиш бўйича давлат ташқи сиёсати механизмининг бутун саъйи-ҳаракати ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишга қаратилганлигини, Ўзбекистон минтақавий хавфсизликни глобал хавфсизликнинг ажралмас таркибий қисми сифатида қарашини, учинчи минг йиллик бошида Ўзбекистон учун халқаро ва минтақавий хавфсизлик диалектикаси мамлакатимизнинг амалий иштироки ва халқаро хавфсизлик тизимидаги туб ислоҳотда минтақавий хавфсизлик муаммоларининг таркибий, ажралмас қисм эканлиги аниқланди. Қолаверса, кейинги йилларда минтақавий хавфсизлик масаласи минтақада тинчликни сақлаш, хавфсизликни таъминлашга қодир бўлган сиёсатнинг реал мазмунини ташкил этмоқда. Шуларни инобатга олган ҳолда "Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган дастлабки кунлардан бошлаб пухта ўйланган ташқи сиёсатни изчил амалга ошириб келмоқда, унинг замирида халқимизнинг кўп асрлик тарихи, маданияти, анъана ва қадриятлари, эзгу орзу-интилиш ва манфаатлари мужассамдир,” – деганида президентимиз Ш.М.Мирзиёев Ўзбекистоннинг тинчликка асосланган ташқи сиёсатини асослаб берганини таъкидлаш жоиз. Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат соҳасидаги муҳим устувор йўналиши дунёнинг етакчи давлатлари ва халқаро ташкилотлари билан стратегик шериклик ҳамда ҳамкорликнинг мувозанатланган тизимини шакллантиришдан иборат. Мамлакатимиз анъанавий равишда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан мулоқотни ва ҳамкорликни ривожлантиришга муҳим аҳамият беради. Сўнгги йилларда БМТ ва унинг институтлари, шу жумладан, Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссар бошқармаси ва Инсон ҳуқуқлари кенгаши билан ўзаро ҳамкорлик даражасини оширишга эришилди. Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар билан дўстона муносабатларни ва ўзаро фойдали ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратади. Қолаверса, Ўзбекистоннинг минтақа бўйича йўналиши фаоллашуви регионал яқинлашиш, ишонч ва ўзаро тушунишни тиклаш, шунингдек, йиғилиб қолган масалаларни оқилона муросаларга келиш асосида оператив ҳал қилиш юзасидан аллақачон етилган талабга ўз вақтида ва амалий жавоб бўлди. Олий даражада ўрнатилган очиқ ва ишончли мулоқот барча ҳамкорлик йўналишларини кучайтириш учун мустаҳкам асос яратди. Биринчидан, олий ва юқори даражаларда сиёсий мулоқот сезиларли фаоллашди, парламентлараро, муассасалараро ва ҳудудлараро алоқалар кучайтирилди. Ўз навбатида, қайд этилган даврда регионнинг барча давлат раҳбарлари Ўзбекистонга ташриф буюрдилар. Таҳлил маълумотларига кўра, ушбу учрашувлар якунлари ўз самарадорлиги бўйича мисли кўрилмаган натижалар берган. Иккинчидан, экстремистик ва террористик тузилмалар фаолиятига қарши биргаликда курашиш бўйича ўзаро келишувга эришилди. 2019-2020 йиллар учун Ўзбекистоннинг Қирғизистон ва Тожикистон билан тегишли комплекс чора-тадбирлар режалари имзоланди. 2018 йил июлдан сентябргача Ўзбекистон Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан қўшма антитеррористик машғулотларини ўтказди. Учинчидан, Ўзбекистоннинг Қирғизистон ва Тожикистон билан давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалаларини ҳал қилиш анча илгари сурилди. Буларнинг барчаси нафақат икки томонлама даъволи масалаларни ҳал қилиш, балки бутун регионнинг кун тартибидан ўткир низоли потенциални олиб ташлаш ва сиёсий ишонч даражасини оширишдан ҳам иборат. Download 311.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling