Ii. Нефть ва газ конлари коллекторларининг тавсифи


Адабиётлар: 1, 2, 3, 4, 7, 8, 10, 12, 13


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/55
Sana14.12.2022
Hajmi1.9 Mb.
#1004312
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   55
Bog'liq
лекция

Адабиётлар: 1, 2, 3, 4, 7, 8, 10, 12, 13. 
Цемент қоришмасини қудуқнинг девори атрофида цементли тош 
шаклига айланиш шароити 
Қудуқларни мустаҳкамлашда цемент қоришмаси қудуққа хайдашда 
оқувчанликлиги Конус АзНИИда аниқлашда 180 мм дан кам бўлмаслиги 
керак. Оқиб ўтиш давомида қудуқнинг геометрик ва физик-кимёвий шароити 
хамда бурғилаш эритмаси ўрнига цемент қоришмасининг бўшлиқни эгаллаши 
ва фильтрланган сувоқнинг хоссалари ўрганилганлик даражасининг миқдори 
юқори бўлиши керак. 
Қудуқ(ствол) ўкининг конфигурацияси. Нефть ва газ қудуқларини 
цементлаш усуллари ва технологияси қудуқ ўқининг геометрик кўриниши ва 
унинг холати муҳим ўрин эгаллайди. 
Нефть ва газ қудуқларнинг чуқурлиги ошиб бориши қудуқнинг 
геологик-технологик параметрлари мураккаблашиб боради. 
Конларнинг геологик кесмаси уларни ташкил этган тоғ жинсларининг 
параметрлари қудуқ ўқини танасининг геометрик ўзгаришига ўз таъсирини 
кўрсатади. 
Жахон ва ўзбекистоннинг қазиш ишларида кенг кўламда кўлланилиб 
келинаётган роторли усулда қазиш ишлари олиб борилади. Қазиш ишларида 
калоннага бериладиган оғирлик кучи ва ўқ бўйлаб бурғилаш калоннасини 
айланиши оқибатида тоғ жинсларининг мустаҳкамлиги билан тўғри 
келмаслиги оқибатида калибраторсиз бурғилаб ўтиш натижасида қудуқ 
ўкининг 5 % диаметрга нисбатан қийшайишига олиб келади. 


Ўтиш тешигининг кичрайиши келтириб чиқарадиган омиллар хам учраб 
туради ва бошқа сабаблар орқали қудуқ ўқининг ўтиш тешигидаги геометрик 
тана нотекислиги цементлаш ишларини самарасини пасайтиради. 
Хаммага маълумки бурғилаш эритмаси қудуқдан 100 % олиб 
чиқилмайди ва деворда бурғилаш эритмаси орқали хосил бўлган 1-2 ммли 
сувоқ чиқариб ёки тозалаб олинмаслиги цемент қоришмаси билан аралашма 
хосил қилишига сабабчи бўлади ва оқибатда қудуқ деворининг ўтиш диаметри 
нотекислик даражасига олиб келади.Юқоридаги холатлардан келиб чиқиб 
мустаҳкамловчи қувурлар калоннасини қудуқ ўкининг марказидан 
жойлаштириб цементлаш хозирги куннинг долзарб муаммоларидан бири 
бўлиб қолмоқда. 

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling