Ii. Нефть ва газ конлари коллекторларининг тавсифи
Download 1.9 Mb. Pdf ko'rish
|
лекция
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адабиётлар: 1, 2, 3, 12. Нефть ва газ қудуқларини цементлаш технологияси ва усулларининг назарий асослари
II. Нефть ва газ конлари коллекторларининг тавсифи Таянч иборалар: маҳсулдор қатлам - нефть, газ ва конденсатга тўйинган қатлам, коллектор – тоғ жинсининг суюқликни ўзида yшлаб туриш хусусияти, цементланган тоғ жинсларининг ўзаро бирикиши, фильтрация - суюқликнинг сизиши. Адабиётлар: 1, 2, 3, 12. Нефть ва газ қудуқларини цементлаш технологияси ва усулларининг назарий асослари Нефть ва газ саноатида қудуқларни роли ва ахамияти асосий ҳисобланади. Нефть ва газ қудукларини цементлаш технологияси ва усуллари келажакда ундан олинадиган ер ости маҳсулотлари олиш даврини аниқловчи ва беолгиловчи омил бўлиб ҳисобланади. Нефть ва газ қудукларини цементлаш технологияси асосида мажмуа ишлар тўплами бўлган холатлар ўз аксини топган. Цементлаш технологияси бурғилаш эритмасининг ўрнига цемент қоришмасини жойлашуви, уларнинг аралашуви, цемент тоши хосил қилиши ва мустаҳкамловчи калонналарни мустаҳкамлаш амалга оширилади. Олиб борилаётган жараёнлар цемент тоши хосил бўлишини кутиш ва цемент қоришмасини мустаҳкам тоши хосил қилиниши билан якунланади. Хозирги давргача цементлашнинг бир қанча технологиялар ва усуллари мавжуд, лекин уларнинг хаммаси хам ишлаб чиқаришда қўллаш имконияти йўқ. Цементлашнинг самарадорлиги ва сифати энг муҳим омил бўлиши унинг иқтисодий, технологик ва геологик параметрларга тўғридан –тўғри таъсир этади ва ушбу қўдуқнинг истиқболини белгилаб беришига ўз таъсирини кўрсатади. Цементлаш жараёни тиклаш, таъмирлаш ва қайта бажарилиш холатлари амалга оширилмайдиган қайтмас жараёндир. Мустаҳкамлаш технологиясида цемент қоришмаси мустаҳкамловчи калонна ортида жойлашган ва жойлашиш давомида кам миқдорда бўлсада бурғилаш эритмаси билан аралашиб цемент тошига айланади. Цемент тошининг бажарадиган функцияси кўптармоқли жумладан: -маҳсулдор қатламнинг ўзлаштирилганлиги, қудуқ ўкида қолдиқсиз тиқин хосил қилиши, мустаҳкамловчи калоннанинг ички қисмида кам миқдорда қолиши ва х.к. Асосий жараёнлардан бири цемент тошининг ҳар томонлама тенг тақсимланиши. Калонна артофидаги цемент тошининг бир ўлчамга эга бўлиши ёки айрим тамонларига цемент тгошининг кам бўлиши хатто бўлмаслиги; -калоннанинг барча ташқи деформацияларга бардошлиги; -мустаҳкамловчи калоннанинг каррозияланишга чидамлилиги; -ишлаш жараёнларидаги чидамлилик қойидаларининг барча параметрлари юқори қобилятни намоён қилиши. Цемент ҳалқаси бир бутунликда ва барча физик-механик характеристикани эътироф этиши; -қувур метали билан цемент тошини мустаҳкам (контакт) алоқадорлиги яхши бўлиши ҳамда инертметалл холатини намоён этилиши инобатга олинади. Ишлатиш калонналари келажакда ер ости флюдларини чиқиши ва ер ости геолого-технологик жараёнини ўрганишнинг асосий омили хисобланади. Юқори сифатли цементлаш технологияси икки тушунча орқали аниқланади: А) мустаҳкаловчи калоннанинг мустахкамлаш; Б) цементнинг калонна ортида цемент мустаҳкам тошга айланишини таъминлаш. Юқори технологияда цементлаш жараёнларида олиб борилган ишлар сифатли бўлиши мумкин, лекин қудуқни сифатили мустаҳкамлаш ишлари самарасининг натижалари паст кўрсатгич бўлиши мумкин. Хозирги кунда юқори сифатли цементлаш технологиялари ишлаб чиқарилмоқда аммо уларнинг қўллашда баъзи қийнчиликлар келиб чиқмоқда. Ҳозирги замон технология ва техника асрига келиб, нефть ва газ махсулотлари учун қазилган қудуқларни цементлашнинг сифатини аниқлашда бир қанча факторлар мухим ахамиятга эга. Цеметлашни аниқ холатларини намоён этишида тампонаж қоришмалари қувур ортида тўлиқ қуйилиши, тоғ жинслари ва мустаҳкамловчи калонна орасида бўшлиқсиз мустаҳкам холда тўлдирилиши, бурғилаш эритмаси билан тампонаж қоришмаси билан бири биригааралашиб кетмаслиги ва бошқа параметрларини таъминлаш мақсадида кам хом Ашё ва сарф харажат берилиши керак, жумладан: 1) тампонаж қоришмасининг сув бераолувчанлиги, чўкишга чидамлилиги, реологик характеристикаси, қуюқлашув вақти , қотиш даври ва хакозалар; 2) бурғилаш эритмаси ва тампонаж қоришмаларинг бир бирига параметрлари тўғри келиши; 3) қувур орти бўшлиғида бурғилаш эритмаси ва тампонаж қоришмасини харакатланиш тартиби; 4) цемент қоришмасини ўзаро қудуқ девори орасида боғлиқлик ва унинг хайдалаётган ҳажми; 5) буфер суюқлиги ёки ажртувчи тиқиннинг самарали ишлатилиши (буфер суюқлигининг сифати ва миқдори); 6) цементлаш жарёнида мустаҳкамловчи калоннани бикирлаш тартиби; 7) скребокларни қўлланилиши; 8) калонналарни қудуқ ўкининг марказида марказлаштириш; 9) цементлаш сифатини ошириш учун автоматика элементлари, қрилмаларининг қайси даражада қўланилиши. Мустаҳкамлашда техналогик фактор сифатли цементлаш ишларини амалга ошириш ва уларнинг бир бирига алоқадорлиги хамда боғлиқлиги асоси бўлиб хизмат қилади. Мисол учун. Цемент қоришмаларини реологик кўрсатгичини аниқлаш керак бўлса унда Ушбу холатни биринчи бўлиб аниқлаган Р.И.Шищинконинг назарияси эътиборга олган холда аниқланади. Download 1.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling