Ii. Нефть ва газ конлари коллекторларининг тавсифи
Маҳсулдор қатлам тоғ-жинсининг гранулометрик таркиби
Download 1.9 Mb. Pdf ko'rish
|
лекция
2.1. Маҳсулдор қатлам тоғ-жинсининг гранулометрик таркиби Нефть газ уюмининг ҳар бир маҳсулдор қатлами бир неча катталиклар билан характерланади. Бу катталикларни билиш нефть ва газ захирасини аниқлаш, унинг олиниш миқдорини ҳисоблаш, суюқлик дебитини баҳолаш, қудуқни ишлатиш даврида коллекторларни емирилишдан сақлаш учун оптимал фильтрларни танлаш ва бошқа қатор муҳим вазифаларни бажаришда асосий роль ўйнайди. Бурғиловчилар бу катталикларни билиши зарур. Чунки улар маҳсулдор қатламни бурғилаб ўтишда ювувчи суюқликнинг таркиби ва хоссасини аниқ танлаб олиши, қудуқнинг остки қисми конструкциясини танлаши, шунингдек қатламнинг қудуқ ўқи атрофи бўйлаб ифлосланишини олдиндан кўра билиши ва ўз вақтида ифлосланишни тўлиқ бартараф этиши, имконияти бўлмаса ифлосланишни минимум даражага тушириш билимига эга бўлиши керак. Табиатда учрайдиган ҳамма тоғ жинслари пайдо бўлишига қараб учта катта гуруҳга бўлинади: -магматик; -чўкинди; -метаморфик. Магматик тоғ жинслари, асосан, вулқон ва лаваларнинг ер юзасига отилиб чиқадиган магма ёки ер остидан катта босим остида чиққан суюқ моддаларнинг қотишидан ҳосил бўлади. Нефть ва газ тоғ жинслари коллекторларининг ғовак ва ёриқларида жойлашган бўлади. Агар тоғ жинслари коллекторлари турли шаклдаги цементлашган (қумтош) ёки ўзаро цементлашмаган (қум) бўлиб, суюқлик (нефть, газ, сув) бундай жинс ғовакларини тўлдириб турса, бундай тоғ жинси коллектори грануляр деб аталади. («Грануло»-донадор). Агар суюқликлар, асосан, фақат ёриқ жинсларда жойлашган бўлса, бундай коллекторлар ёриқ коллекторлар дейилади. Тоғ жинсларининг гранулометрик таркибидан жинснинг ғоваклиги, ўтказувчанлиги, солиштирма юзаси, капиллярлик хоссаси ва бошқа тавсифлари аниқланади. Жинснинг гранулометрик таркибини ғалвирли ва седиментометрик таҳлил ёрдамида аниқланади. Ғалвирли ва седиментометрик таҳлилдан олинган натижалар, одатда, графикка жами гранулометрик таркиб ёки жинс зарраларининг катталиклари бўйича қўйилади. Абсцисса ўқи бўйича бу графикларга диаметр ёки зарранинг логарифм диаметри ёзилади; ордината ўқи бўйича биринчи графикка таҳлил учун олинган (1-расм) жами диаметрли заррачаларнинг оғирлигини умумий тортилган массанинг фоизи кўринишида ёзилади; иккинчи графикка эса умумий топилган массанинг фоиз ҳисобидаги берилган ўлчамли заррачалари киритилади. У м ум ий м ас са ,% 100 50 0 10 - 2 10 - 1 Зарралар диаметри, см 1-расм. Умумий гранулометрик таркиб графиги. Download 1.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling