Ii. Нефть ва газ конлари коллекторларининг тавсифи


 Ҳимоя қувурларини мустаҳкамлашга тайёрлаш


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/55
Sana14.12.2022
Hajmi1.9 Mb.
#1004312
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   55
Bog'liq
лекция

 
6.1. Ҳимоя қувурларини мустаҳкамлашга тайёрлаш 
 
Ҳимоя қувурларини бир - бири билан боғловчи қисмлари қувурда 
очилган резьба ёки алоҳида ясалган шу диаметрдаги резьбани пайвандлаш 
усули билан тайёрланган бўлади. Улар тўлиқ қуйма ҳолда пўлатдан ишланган 
бўлади. Асосан ҳимоя қувурлари давлат нормалари ва жаҳон стандартларига 
мувофиқ тайёрланади. Ҳозирги кунда бизнинг давлатимиз тендир асосида 
қувурлар ишлаб чиқарувчи ривожланган давлатлардан ҳимоя қувурларини 
сотиб олмоқда. 
Конструкцияси бўйича қувурларни икки гуруҳга бўлинади. Асосий 
гуруҳ қувурлари узунлиги бўйлаб бир хил, диаметри очиқ цилиндр шаклида 
(5- расм, а, б).
Иккинчи гуруҳ қувурлари цилиндр шаклидаги бирорта охирги қисмининг 
ташқи томони қалинлаштирилган кўринишда (5- расм, в).
Доимий узунлиги бўйлаб девор қалинлиги бир хил бўлган қувурлар ўзаро 
муфталар ёрдамида бирикади. Ҳар бир қувурнинг бир томони сўнгги ва 
бошланиш қисм ички қисмларида конус кесими бўйича 1
0
47
1
24
11
бурчак остида 
ишлов берилган: конуслиги 1/16 га тенг. Конуссимон юзада махсус профилли 
резьба очилади. 


5-расм. Россия стандарти бўйича ҳимоя қувурлари ва уларнинг
бирикмаларининг схемалари. 
а- муфтали бирикмали қувур ва учбурчак ёки трапецеидал профилли 
резьба; б- юқори герметикли бирикувчи муфтали қувур ва трапецеидал 
профилли резьба (ОТТГ); в- бир томони қалинлашган қувур, юқори герметикли 
муфтасиз бирикувчи ва трапецеидал профилли резьба (ТВО). 
Бундай қувурларга муфта айлана кесимли очиқ цилиндр кўринишида, 
ички қисми иккита кесик конус шаклида ясалган. Муфтанинг резьбалари қувур 
резьбасидек очилади. 
Ташқи қисми қалинлаштирилган қувурлар муфтасиз бириктирилади. 
Буни учун ташқи қисми қалинлаштирилмаган охирги қисмни ва 
қалинлаштирилган охирги қисмини ички қисмида конус шакли берилади ва 


махсус резьба очилади. Бу ерда ҳам конуслик 1/16 га тенг. Қувурнинг 
қалинлаштирилган қисмлари бир-бири билан муфтасиз туташтирилади. 

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling