Iii боб инглиз тилини ўрганиш жараёнида ўқувчиларнинг маънавий
Маънавий-ахлоқий компетентлик кўрсаткичлари
Download 130.77 Kb.
|
III БОБ ФФФФФФФ
- Bu sahifa navigatsiya:
- II.Маънавий-ахлоқий билимлар
- III.Маънавий-ахлоқий эҳтиёжлар ва қобилиятлар
- IV.Маънавий-ахлоқий сифатлар
Тажриба-синов иши доирасида маданиятлараро мулоқотнинг маънавият ва маърифат концептини ўзлаштириш жараёнида ўқувчилар ўзларининг баҳоси бўйича маънавий-ахлоқий қадриятлар (маънавий ривожланишда қадрият ҳаёт моҳияти ва ҳаётий мақсад сифатида, маънавий принциплар ва ахлоқ нормалари виждонлилик, масъулият, инсонпарварлик, ҳаёт қадриятлари сифатида) сезиларли “ўсишга” эришдилар, маънавий-ахлоқий эҳтиёж ва қобилиятларни (идеалларни қидириш эҳтиёжи, ҳаёт мазмуни, ва ҳамкорлик ва диалогик мулоқот эҳтиёжи қобилияти) баҳолашда ҳам ўзгаришлар рўй берди, ўқувчилар маънавий сифатларни баҳолашда инсон бутун ҳаётий фаолиятнинг бошқарувчи асоси сифатида виждонлилик ва инсонпарварликка устуворлик беришди. Эксперимент гуруҳи ўқувчиларининг “Маънавий-ахлоқий ривожланиш”, “Шахсий, касбий, маънавий ва фуқаролик жиҳатдан комилликка эришиш қобилияти”, “ҳаёт мазмуни, идеалларни қидириш эҳтиёжи”, “Бурч ва масъулиятнинг намоён бўлиши” каби кўрсаткичлар, яъни шахснинг маънавий-ахлоқий ривожланишини характерловчи кўрсаткичлар бўйича баҳолари 0,8 балдан 1,0 балгача ўсди. Назорат гуруҳи ўқувчиларида ушбу кўрсаткичлар деярли ўзгармади, энг яхши ўсиш 0,4 бални ташкил этди. Бундан келиб чиқадики, эксперимент гуруҳи ўқувчиларининг маънавий-ахлоқий компетентлиги ўсишининг ижобий динамикаси кўрсатилган кўрсаткичлар ўзгаришлар 0,8 балл ортиқ бўлишига олиб келади. Тадқиқот ишимизда кўрсатилганидек, тажриба-синов гуруҳи ўқувчиларининг маънавий-ахлоқий компетентлиги ривожлантиришнинг ижобий динамикаси қуйидаги педагогик вазиятларга боғлиқ: инглиз тили фанини ўқитишнинг маданиятлараро мулоқот жараёнлари ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш ғоялари билан концептуаллаштирилди, бу эса, уларнинг тарбиявий потенциалини аниқлаш ва юзага чиқариш имконини беради; инглиз тили таълими мазмуни ахборот макони, маънавият ва маърифат, ўқувчиларнинг коммуникатив ҳамкорлигини билингвал (икки тилда) шарҳлаш ва амалга ошириш маданиятлараро концептлар билан бойитиш; она тили ва инглиз тилидаги матнлар композициясини маданиятлараро мулоқот ва ахборот макони каби тушунчалар дискурси билан бойитиш; инглиз тили дарслари жараёнида ўқувчиларнинг маданиятлараро мулоқот майдонида шахснинг коммуникатив технологияларидан фойдаланиш маънавий-ахлоқий ривожланишини натижали-баҳолаш орқали англаш воситасида маданиятлар дискурсини билингвал англашни таъминлайди, ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий камолотга эришишида шахсий дастури ва қобилиятларини ривожлантириш имкони тақдим этади; мактаб ўқувчиларининг инглиз тилини ўрганишидаги педагогик инновациялар (мазмунини маънавият ва маърифат концептлари билан бойитиш; мақсадларини белгилаб олиш, маданиятлараро мулоқот; маънавий-ахлоқий ривожланиш миллий ва бошқа тил маданиятлари контекстида олий идеаллар ва инсон ҳаёт фаолияти моҳияти кўринишида тақдим этилган қадриятлар ва фикрларни ўзига сингдириши ва ўзлаштириши; ўқувчилар ҳаёт фаолиятининг қадриятли-маъновий позицияларини актуаллаштириш) ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш омиллари сифатида намоён бўлади. Ушбу асосларга биноан хорижий (инглиз) тилни ўқитишда ишлаб чиқилган маънавий-ахлоқий компетентликни ривожлантиришнинг педагогик модели самарадорлиги тасдиқланди. Экспериментнинг якунловчи босқичида ўқувчиларнинг инглиз тилини ўрганишга муносабати ва унинг натижаларини диагностика қилдик. Анкетадаги “Чет тилини ўрганиш даражангизни баҳоланг” сўровига тил тайёргарлиги сифатининг уч даражаси (қуйи даража – “яхши гаплаша олмайман ва яхши таржима қила олмайман”, ўрта даража – “ўртача ўзлаштирганман, луғат ёрдамида таржима қила оламан, юқори даража – “эркин ўзлаштирганман, гапира оламан, таржима қила оламан)га хос жавоблар олинди. Фикримизча, ўқувчиларнинг тил салоҳияти барқрор юқори даражага эга: 10-11-синфлар – 78% (юқори ва ўрта даража); яъни ҳар бешинчи ўқувчи юқори даражада тил тайёргарлигига эга. Умуман олганда, мактаб ўқувчиларининг мотивацион салоҳияти етарлича юқори. Инглиз тилини ўқитишнинг методик характеристикалари ичида ўқувчилар ўқув фаолияти усул ва шакллари натижадорлигини баҳолашди. Натижадорликнинг ўртача бали чиқарилганда “муайян мавзу бўйича диалог” методик усули энг юқори рейтингга эга бўлди: 4,6 балл. “Хорижий газета ва журналларни ўқиш” 2-ўринни эгаллади. 10-синфда бу усулдаги баҳолаш 3,9 бални ташкил этган бўлса, 11-синф ўқувчилари учун бу баҳо юқорироқ 4,5 баллни намоён этди. Бироқ ўқувчилар амалиётда интернет коммуникациялари орқали таълимдан етарлича фойдаланмасликларини қайд этишган (сўралганларнинг 84%). Шундай қилиб, мотивация ўқувчилар билим етакчи ўринда турадиган бўлғуси касбий фаолият йўналишини танлашда мотивация ва ўзини намоён қилиши учун инглиз тилини ўқитишда амалга ошириладиган коммуникатив амалиётнинг мақсадга йўналганлигини белгилаб беради. Бу ерда таъкидлаш жоизки, ўқувчилар мотив танлашида олдинги синфларда эгалланган тил тайёргарлиги даражаси ҳам муҳим омиллардан саналади. Бунда тўғридан-тўғри алоқа кўзатилади, юқори даражадаги тил тайёргарлиги қўшимча малака эгаллашга туртки беради. Бунда маданиятлараро мулоқот компетентлигининг ривожланиши коммуникатив амалиёт ва маънавий-ахлоқий компетентлик мақсади сифатида намоён бўлиб, устуворлик касб этади. Download 130.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling