Энгел эгри чизиғи деб ном олган. 1857 йилда немис статистиги Э. Энгел оила ҳаражатларини ўрганиш асосида: даромадни ортиши билан даромаднинг озиқ-овқатларга сарф қилинадиган улуши камайиб бориш қонуниятини аниқлаган. Мос равишда даромаднинг ортиб бориши билан даромаднинг ноозиқ-овқат маҳсулотларига сарф қилинадиган улуши ортиб боради. Лекин бу ўсиш чегарасиз бўлмайди, яъни бирдан катта ёки 100%дан кўп бўлмайди. Айрим товарлар учун бу чегара тенгламнинг параметри билан тавсифланади. Ушбу тенгламада;