37
2) янгиликлар юзага келтириш босқичи;
3) янгиликлар киритишни амалга ошириш;
4) янгиликларни мустаҳкамлаш босқичи.
Янги ғоялар излаш босқичи «инновацион педагогика»
асослари
курси бўйича ахборот инновацион шароитни юзага келтириш,
мактаб
муаммо ва талабларини долзарблаштириш, мақсад,
янгилик яратиш
ғояларини ифода этиш бўйича дастлабки ишлар, бўлажак мактаб
шароитини
тасаввур
этишдан
иборат.
Янгилик
киритишни
шакллантириш босқичи янгилик киритиш
ишларини фаол равишда
лойиҳалаштириш, танланган янгиликларни синаб кўриш, мактабда
янгиликларни киритиш бўйича қарор қабул қилишдан иборат.
Янгиликларни киритиш босқичини
амалга ошириш мактабда
тажриба ўтказиш учун шароитлар яратиш, тажриба жараѐнини таҳлил
қилиб бориш, янгилик киритиш ва мазмунини тузатиб боришдан
иборат бўлади.
Янгилик киритишни мустаҳкамлаш босқичи
мактабнинг янгидан
шакллантирилган образини ўқитувчилар онгида мустаҳкамлаш,
ўқитувчининг инновацион ҳаракатларини мукаммаллаштириш бўйича
психокоррекцион методик ишлардан ташкил топади.
Барча тўрт босқичнинг асосий мақсади янгиликни
ўзлаштиришни ривожлантириш ва ўзлаштирилаѐтган янгиликка
субъектив муносабатда бўлишдан иборат.
Ўқитувчиларни рефлексив инновацион технологияга тайѐрлаш
моделининг III ва IV босқичи жадвалда кўрсатилган. Ўқитувчини инно-
вацион фаолиятга тайѐргарлигини шакллантириш
III ва IV профес-
сионал тайѐрлаш босқичларининг технологик жадвали қуйидагича:
Do'stlaringiz bilan baham: