Ииновацион педагогика тушунчаси
Инновацион фаолият ташхиси уч босқичда амалга
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogik innovatsiya asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бу интервюда шундай саволлар киритилган
3. Инновацион фаолият ташхиси уч босқичда амалга
оширилади: 1. Янгиликни амалга оширишгача, у ўз ичига мутахассисликка тайѐргарлик юзасидан муаммоларини аниқлайди ва у аналитик кўринишда бўлади. 2. Инновацион фаолиятни амалга ошириш конструктив- ўзгартирувчан тусда бўлиб, камчиликларни тузатиш, педагогик тажриба дастурларни қайта ишлаш ва ўқитувчи фаолиятини мувофиқлаштириш билан боғлиқ бўлади. 3. Янгиликни педагогик жараѐнга татбиқ этиш ва амалга оширилгандан сўнг, амалга оширилган янгиликдан олинган натижаларни ва мақсадни таққослаш, қарор қабул қилиш босқичида мутахассислик тайѐргарлигини ташхис қилиш, қисман педагогик вазиятларни тахлил қилиш, ташкилий фаолияти билан боғлиқ ўйинлар методларига асосланган методикалар ѐрдамида амалга оширилади. Мувофиқлилигини баҳолашда қарор натижаларини кўрсатувчи турли сон-сифат кўрсаткичлари қўлланилади, улар орасида турли конструктив ҳал этиш сони каби кўрсаткич асосий ўринда туради. Фаолият доираси ѐки мумкин бўлган ечимлар кенглигини аниқлаш билан баҳолаш ишлари чекланмаслиги керак. Инновацион фаолият компоненти бўлган инновацион ҳаракатларни таҳлил қилиш ва баҳолаш кабиларни ташхис қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ижрочилик қисмини ташхис қилиш ҳаракатлари операцион таркибини таҳлил қилиш ва баҳолашга асосланади, улар кузатув хариталари ѐки табиий шароитда ѐки инновацион фаолият вазиятини ўхшатувчи махсус ташкил этилган ўйин вазиятлари ѐрдамида амалга 73 оширилади. Бу ерда болалар ва ўқитувчиларининг инновацион фаолияти, гуруҳ тренингида катта рол ўйнайди. Биринчи блок методикалар янгилик ҳақида хабари борлигини, янгиликка бўлган муносабатини аниқлашга қаратилган. Шу мақсадда янгилик ташаббускори билан интервью ташкил этилади. Бу интервюда шундай саволлар киритилган: 1. Янгиликнинг мазмуни, технологик мақсади нимадан иборат? Бошқаларга қараганда самарадорлиги билан фарқи нимада? 2. Янгиликнинг келиб чиқиш тарихи қандай? Унинг ўзига ҳослик ва қизиқарлилик томонлари борми ѐки илгари мавжуд бўлган педагогик ғояларни янги шароитда кўзлашдан иборатми? Бу ҳол учун шартлар фарқи нимада, илгари янгиликни таркиб этиш вақтида қандай қийинчиликларга учраган, бу ғояни киритишга бошқа уринишлар ҳам бўлганми, улар қандай якунланган? З. Янгиликнинг ташкилий таркиби қандай, ким ташаббусчи, унинг мутахассислик даражаси қандай, тажрибани моддий таъминлаш кимга боғлиқ? 4. Янгилик киритишда қандай асосий қийинчиликларга учраш мумкин? (баъзи босқичларнинг тўла ишлаб чиқилмаганлиги, янгиликка қаршилик кўрсатиш, раҳбарларнинг шахсий қизиқишлари етарли эмаслиги, моддий таъминотнинг йўқлиги ва бошқалар). 5. Янгиликни жорий этиш даврида болалар шахсини ривожланиши, иш мазмуни, ўқитувчининг шахси ва мутахассисликни ўсишида нималар ўзгаради? Интервьюни-ѐпиқ саволлар анкетасига айлантириш мумкин, яъни ўқитувчилар жавоб бераѐтиб, мосини танлайдилар. Ушбу методлар қуйидаги натижаларни олишга имкон беради: янгилик киритишнинг мазмунли томонлари билан танишиб олиш, асосий қийинчиликларини билиб олиш, манфаатдор шахсларни аниқлаб олиши, мактабларда инновацион жараѐнлар хусусиятларини таҳлил қилиш кўпчилик ўқитувчилар фаолияти ижодий услубга мўлжалланмай ўз устиларида иш олиб боришларини кўрсатади. Ўқитувчиларнинг 45% янги дидактик ва тарбиявий концепциялар, уларнинг фарқи ва афзалликларини билмас эканлар. Педагогик маҳорат ва кўникмаларига ўзига - ўзи баҳо беришда асосан одатий кўрсаткичлар қўлланилади: ўз фанини билиши, дарс беришни билиши, муносабат маданияти, ташкилотчилик маҳорати, булар ўқитувчи мутахассислик маҳоратини кўрсатувчи асосий кўрсаткичлар бўлиб қолаверади. Буларнинг ҳаммаси замонавий ўқитувчи ва уни ташхис қилиш методига, педагогик фаолият тизимига янгича назар билан қараш зарурлигини кўрсатади. 4. Шу сабабли инновацион фаолият бўйича ўз фаолиятини таҳлил 74 қилиш методикаси катта аҳамиятга эга. Бу методика қуйидаги саволларни ўз ичига олади: 1. Сизнингча мактабга биринчи ўринда қайси янгиликлар зарур? 2. Сиз мактабда тажриба ишларини ташкил этиш методикаси билаи танишмисиз? З. Сиз қандай ўйлайсиз, турли янгиликларни ўқитувчи қаердан билиб олиши мумкин? 4. Агар сизга инновацион фаолият билан шуғулланишга имкон берилса, сиз кимга ѐрдам сўраб мурожаат этардингиз? 5. Сиз нима деб ўйлайсиз, янгиликни жорий қилишда қандай қийинчиликларга учраш мумкин? 6. Янгиликларни амалга ошириш пайтида сизнинг фаолиятингизда нималар ўзгариши мумкин? 7. Янгиликни киришда сиз ѐрдам сўраб кимларга мурожаат этишингиз мумкин? 8. Сиз киритаѐтган янгиликка сизнинг ҳамкасбларингиз қандай муносабатда бўладилар? 9. Сиз нима деб ўйлайсиз, турли янгиликларни қўллашга ўқитувчини нима мажбур этади? 10. Сиз ўзингизда педагогик жараѐнга янгилик киритишдан қаноатланиш кутасизми? Ўқитувчилар ишларига тайѐргарликларини текширишда кузатув харитаси ва анкеталардан фойдаланиш мумкин. Унда ўз-ўзини баҳолаш ва баҳо бериш беш баллик шкала бўйича олиб борилади. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling