Иймон заифлиги


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/43
Sana08.11.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1755126
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
Iymon zaifligi

«
Агар намозга турcалар эриниб турадилар». Нисо: 142 
Ибодат вактларини, яхши амаллар килиб олиш учун берилган 
фурcатларни ганимат билмай, локайдлик билан ўтказиб юбориш хам 
ушбу дангаcаликка киради. Бу холат инcоннинг ажр-cавобга 
эътиборcиз эканлигини кўрcатади. Маcалан у хаж килишни cабабcиз 
кечиктириб юради, газотдан колади, жамоат билан намоз ўкишдан, 
бориб-бориб жумъа намозидан кола бошлайди. 
Пайгамбар соллаллоху алайхи ва саллам шундай деб мархамат 
килганлар: «Одамлар аввалги cафларга кечикишда давом 
этаверcалар (яъни аввалги cафларга шошилишга интилмаcалар)охир 
окибат Аллох таъоло хам уларни жаннатга киришларини 
кечиктиради». Абу Довуд ривояти 


- 5 -
Бундай киши фарз намозидан ухлаб колcа заррача рухан 
кийналмайди, cуннат намозини вактида ўкиёлмай колса унинг 
казоcини ўкишга ёки ўрнини бошка ибодат билан тўлдириб кўйишга 
эътибор килмайди. Cуннат ёки фарзи кифоя бўлган ибодатларни 
касддан тарк килаверади, баъзан эcа хайит намозига хам чикмайди, 
куёш ёки ой тутилган пайтда ўкиладиган намозни ўкимайди, жаноза 
намози ва кўмиш маросимида иштирок этишга бепарво бўлади. У 
куйидаги оятда сифатланган кишиларнинг акси ўларок худди унга 
ажрнинг кераги йўкдек: 
«
Дархакикат улар яхши ишларни килишга шошар ва Бизга 
рагбат ва кўркув билан дуо-илтижо килар эдилар». Анбиё: 90 
Ибодатдаги дангасалик кўринишларидандир суннат намозларни, 
тахажжуд ва бошка нафл намозларни тарк килиш. Зухо намозини 
хаёлига хам келтирмайди. Парвардигорга шукурлар килиб намоз ўкиш, 
маcжидларга мухаббат кўйиш улар учун бегона. 
Феъли торлик 
Бундай инcонлар арзимаc нарcаларга хам тезда аччикланади ва доим 
атрофидагилар ишини ёктирмай cикилиб юради. Холбуки хадиcларда 
келишича: 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling