Ижтимоий фалсафа – инсоният фалсафий маданиятининг маҳсули


Планетар онгнинг муҳим сифатлари қуйидагилардан иборат


Download 1.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/53
Sana08.03.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1248665
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   53
Bog'liq
Ижтимоий фалсафа КУЛЛАНМА (2)

Планетар онгнинг муҳим сифатлари қуйидагилардан иборат: 
Биринчи, умуминсоний қадриятлар хусусий ( регионал, миллий, синфий) 
қадриятлардан устун бўлиб, планетар онгда доминантлик қилади. Мана шу 
доминантликка лоқайдлик планетар онг маъносининг йўқолишига олиб 
келади. Планетар онг яратилган тақдирда ҳам дунёвий хамкорлик турли-
туманлигича ва қарама- қаршилигича қолаверади. 
Ривожланган давлатлар ўртасидаги сиёсий, иқтисодий зиддиятлар 
сақланиб қолади: Ўткир ва хавфли низолар (конфликтлар) ни келтириб 
чиқаради. Шимол ва Жанубнинг қарама-қаршилиги синфлар ўртасидаги, 
этник гуруҳлар ўртасидаги танглик кўп мамалакат ва минтақаларда ҳалигача 
сақланиб қолмоқда. 
Планетар онгнинг вазифаси юқорида тилга олинган муаммоларни 
кейинги планга суриб, глобал муаммоларни ҳал этишда барча мамлакат ва 
халқларнинг изчил ҳамкорлигини таъминлашдан иборатдир. «Бутун дунё 
халок бўлсин, лекин ҳақиқат тантана қилсин» деган принцип ҳар қандай 
инсонпарварлик мазмунидан махрум эди, лекин бугун ҳалокат ёқасида 
турган дунёда бу принципга амал қилиш жиноятга айланмоқда. Дастлаб 
дунёни ҳозирги кунда қандай бўлса шундайлигиса сақлаб қолиш керак. 
Худди мана шу буюк вазифа планетар онгни юзага келтирди. Планетавий онг 
тушунчасини аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, кўпчиликка тааллуқли онг 
эканлиги назарда тутилади, у фақатгина профессионал сиёсатчиларгагина 
тааллуқли эмас. 
Иккинчидан, планетавий онг айрим халқлар ва мамлакатларнинг 
ижтимоий онгини, шунингдек, индивидуал онгини тузатишга олиб келади. 
Ўзини жаҳон фуқароси сифатида ҳис этиш ҳозирги пайтда сиёсий 
маданиятнинг узвий элементига айланди. Бу ҳолат индивидуализм ва 
коллективизм муносабатларини ижтимоий маданият қадриятлари 
сифатида ривожланишига туртки берди. Асрлар мобайнида хукмрон бўлиб 
келган мамалакатлар ва халқларнинг индивидуализми планетавий 
коллективизм томон кўпроқ силжимоқда. Дунёни қутқариш учун бундан 
бошқача йўлнинг бўлиши ҳам мумкин эмас. Планетавий бирдамлик онг 
фактидан умуминсоний амалиётга айланиши керак. Дарвоқе, бу ҳақда 
бутун жаҳон файласуфларининг XIX конгрессида айтиб ўтилган эди 


65 
(Москва, 1993 йил). Бугунги кунда ривожланган Ғарб мамалакатларида 
коллективизм фойдасига сезиларли силжишлар кузатилмоқда. Шуни 
таъкидлаш керакки, бундай силжишларнинг халқаро ва ички вариантлари 
бир йўналишга эга. 
Учинчидан, планетар онг табиий, техникавий, гуманитар, фалсафий 
фанларнинг янги ютуқларини четлаб ўтиш орқали глобал муаммоларни
«соғлом фикрлаш» ёрдамида ҳал қила олмайди. Планетавий онг 
синергетиканинг муҳим хулосаларини ўз ичига олади. Уларнинг айримларига 
тўхталамиз: 
а) мураккаб тузилган тизимда ( худди шундай «жамият-табиат» 
тизими уларнинг ривожланиш йўлларини тўсиб қўмаслиги керак, балки 
уларни тушуниш, уларнинг ўз йўлларини топиш зарур); 
б) Мураккаб тизимлар учун ривожланишнинг бир неча муқобил 
йўллари мавжуд, уларни ўрганган ҳолда апокалистик вариантларни рад 
қилиш керак, илмий-техникавий ривожланиш ютуқларидан фойдаланган 
ҳолда кейинги ривожланишнинг шундай вариантини топиш керакки, у 
инсонларни қониқтириш ва табиатнинг емирилишига йўл қўймаслиги керак. 
в) мураккаб тизимни ва бошқарувни ишончли текшириш учун куч 
муҳим эмас. 
Хуллас, биринчидан, ижтимоий билиш жамиятни илмий нуқтаи 
назардан таҳлил қилиш, ундаги воқеа, жараён ва ҳодисаларни илмийлик ва 
мантиқийлик асосида ўрганиш, назарий ва амалий тадқиқот ўртасидаги 
уйғунликни таъминлаш, инсонда бу мураккаб тизим тўғрисида мустақил 
билим ва кўникмага эга бўлиш туйғусини шакллантиришга ёрдам беради. 
Иккинчидан, ижтимоий билишга муқаррар равишда сиёсий мафкура, 
қадриятлар, ижтимоий-сиёсий идеаллар ўз таъсирини кўрсатади. Шу боисдан 
ҳам ижтимоий ва табиий-илмий билишни бир-бири билан тенглаштириш 
ярамайди. Учинчидан, ижтимоий билиш орқали инсон доимо ўзининг табиат 
дунёсига, бошқа одамлар дунёсига, ўз тарихи ва маданиятига муносабатини, 
ўзининг ўзига муносабатини билишга интилади, ўз ҳаётининг идеаллари, 
қадриятлари ва нормаларини аниқлаб олади. Тўртинчидан, демократик 
жамият қуриш ва баркамол авлодни тарбиялашда ижтимоий фалсафанинг 
ўрни ва аҳамияти, бу жараённинг самарасини оширишга имкон берадиган 
усул ва воситалар ҳам ижтимоий билишнинг ҳолати, ютуқлари, 
истиқболлари бўйича қўлга киритилган илмий ютуқлар билан белгиланади. 
Зеро, ижтимоий билиш ва мулоқотнинг кўплаб сирлари инсон фаолиятини 
ажралмас бўлаги ҳисобланади.

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling