Ижтимоий фалсафа – инсоният фалсафий маданиятининг маҳсули
Download 1.3 Mb. Pdf ko'rish
|
Ижтимоий фалсафа КУЛЛАНМА (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ижтимоий–гуманитар билиш.
Ижтимоий–табиий билимлар. Булар янги типдаги билимлар бўлиб,
жамият–табиат тизими доирасида амал қиладиган жараёнлар, хоссалар ва қонуниятлар ҳақидаги тушунчалар, ғоя ва қарашлардан иборатдир. Ижтимоий–табиий билимлар табиий жараёнлар ва хоссалар ижтимоий ҳаётни асоси ва омили эканлиги аниқланади, жонсиз ва жонли табиатда мавжуд бўлган қонуниятлар, хоссалар, структура ва функциялар инсон ҳаёти, жамият тараққиётига қандай таъсир қилишлари инъикос этилади. Ҳозирги пайтда космик ва экологик омилларни инсоният тараққиётига катта таъсир кўрсатиши боис ижтимоий-табиий билимларни роли ва аҳамияти ортиб бормоқда. Ижтимоий–фалсафий билишда жамиятни моҳияти, тараққиёт қонунлари олам, борлиқ, инсон, ҳаёт маъноси, қадриятлар муаммолари билан боғланган ҳолда тавсифланади. Ижтимоий–гуманитар билиш. Бу йўналиш инсон ва жамият ўртасидаги алоқадорлик ва муносабатларни ўрганиш доирасида шаклланган. Бунга масалан, ижтимоий психология, педагогика, тилшунослик кабилар киради. Шундай қилиб, ижтимоий билиш доимо юксалаётган, мураккаблашаётган, фанлар дифференциацияси ва интеграцияси жараёнларидан таъсирланаётган жабҳа бўлиб, у табииёт, фалсафа ва инсоншунослик билимлар билн узвий алоқа боғлаган ҳолда ривожланиб бормоқда. Ижтимоий билишда структура авваломбор, эмпирик ва назарий билимлар даражасида намоён бўлади. Назарий даражада ижтимоий ҳодисаларни моҳияти, қонуниятлари ўрганилади. Эмпирик даражада ижтимоий тизим ва ҳодисаларни ташқи томонлари тасвирланади, 59 хусусиятлари қайд қилинади. Бу даражада зарур фактологик билимлар (маълумотлар) олинади. Олинган маълумотлар ва билимларни умумлаштириш назарий даражада содир бўлади. Инсон ўрганаётган объектни доимий ва у бўйсунадиган қонуниятларни очиб олгач, уларнинг хусусиятларини тушунтиришга, билимларни мантиқ нуқтаи назарда асослашга киришади, билимларни бир бутун, яхлит тизимга айлантиради. Бунда предмет ҳақида ҳосил қилинган чуқур билим, уни тизими назарияга айланади. Эмпирик билиш даражасида инсон, тадқиқотчи билиш объекти билан бевосита алоқада бўлади, шу боис, бирламчи фактларни, фактлар тафсилоти бўлган маълумотлар йиғади. Масалан, тарихий билишда ҳужжатлар ва архивларни таҳлил қилиш, уларни қайд қилиш жараёнида эмпирик (конкрет - ҳиссий) тафсилот, бирламчи ахборот пайдо бўлади. Назарий билимларнинг юқори кўрсаткичлари, мавҳумлаштиришнинг юқори босқичларга кўтариши эмпирик билимларнинг муҳим ва зарурлигини алоҳида таъкидлайди. Шу ҳолат жамиятни ўрганишга ҳам тааллуқлидир. Кузатиш ижтимоий билишнинг эмпирик босқичидаги биринчи ва зарурий жараён ҳисобланади. Бу аслида ҳар қандай илмий билишнинг муҳим шартидир. Ҳар бир илмий кузатиш ноилмий кузатишдан қуйилган, муаммо ва вазифаларни ҳал этиш билан фарқланади. Ижтимоий фалсафа кузатишнинг ўзига хос томонларидан бири четдан кузатиш усулидир. Бу усул табиий фанларда ҳам қўлланилади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жамиятшуносликда – жонли объектларни билиш, ўрганиш ҳақида сўз боради. Масалан, юлдузларни кузатишни олиб қарасак, улар кузатувчиларнинг мақсадларига эришмоғи учун ҳалал бермайди, чунки юлдузлар асрлар мобайнида ўзгармас бўлиб келган. Бироқ жамиятда бундай эмас: у муттасал ўзгариб туради. Одатда, ўрганилаётган объект тадқиқотчига қаршилик кўрсатади, бу эса кузатишнинг бошиданоқ бирор натижа олишга халақит беради ёки кузатишнинг ўрталарига келганда тадқиқот бузилиши ёки кутилмаганлиги туфайли олинган натижаларнинг таҳлили ўзгариб кетиши мумкин. Шунинг учун ҳам социологияда, тарихда, ижтимоий психологияда «биргаликда кузатиш» (ички кузатиш) усулининг афзалликлари алоҳида қайд этилади. Актив ва пассив кузатиш усуллари мавжуд. Биринчи усулда кузатувчи меҳнат жамоаси диний жамоага, ишчилар бригадасига ва ҳоказоларга асло сездирмаган ҳолда қўшилиб олади. Бундай қўшилиш яхши натижалар беради, чунки ўрганилаётган объект ўзини тадқиқотчидан олиб қочмайди, кузатувчига қаршилик кўрсатмайди. Пассив биргаликдаги кузатишда субъект ва объект ўртасида бир-бирини яхши тушуниш талаб этилади. Бунинг учун тадқиқотчи томонидан ҳеч қандай зарар етмаслигини тушунтириш талаб этилади. Тадқиқотчи ўзини қизиқтираётган ижтимоий ҳаётнинг параметрлари ва индикаторларини ўлчашга қурби етмаганлиги учун статистик маьлумотларга мурожаат қилишга мажбур бўлади. Бу тадқиқотчидан жуда 60 катта эҳтиёткорликни талаб этади. Статистика тўғрисида шундай афоризм мавжуд: «Ёлғоннинг уч тури бор: оддий ёлғон, жирканч ёлғон ва статистика». Бу ерда гап статистика фани тўғрисида эмас, балки айрим мамлакатлар сиёсий доираларининг манфаатлари билан боғлиқ статистика тўғрисида айтилган. Билиш кузатишдан, фактларни қайд қилишдан бошланади. Фактлар билишни тагкўрсисидир, «илмни нафас олиш ҳавосидир». Шу билан бирга, инсон «тоза», «мутлақ», «соф», факт билан иш кўрмайди. Фактни излаш, қайд қилиш, баҳо бериш, хулоса чиқариш ғоя, назарий тасаввурлар, умумий хулосалар асосида йўналтирилган бўлади. Демак, билиш факти назарий ғоя билан суғорилган бўлади. Ижтимоий билишни салоҳияти фактларни ҳақиқий маъносига кириб бориш, якка ва айрим ҳодисани орқасидаги умумийликни англаши билан белгиланади. Инсон фактларни маълум тасаввур, ғоя ёки таълимот нуқтаи назарда туриб тафсилотини беради. Шундай бўлсада фактлар ижтимоий билиш, умуман илмий билишни фундаментини ташкил қилади. Фактларни изоҳлаш ва тушунтириш жараёнида гипотеза ёки дастлабки ғоя тасдиқланади, назария туғилади. Бошқача бўлиши ҳам мумкин. Янги фактларни мавжуд назария асосида тушунтириб бериш имконияти бўлмаслиги мумкин. Бунда мавжуд назария ўз ўрнини янги назарияга бўшатиб беради. Ижтимоий билишни илмий шакли назарий билиш эса илмий услубларга таянади. Демак, билишни яна бир структуравий даражаси ёки унсурини усул ташкил қилади. Усул билиш, баҳолаш, хулоса чиқариш учун зарур асос ва восита ролини ўйнайди. Ижтимоий билишда факт, усул ва назарияни боғлайдиган механизм ижодиёт, ижодий тафаккурдир. Ижтимоий билишни фалсафий масалаларидан бири шундай бир саволда ифодаланади: ижтимоий ҳодисаларни билишда ҳаммани ишончини қозонадиган ёки, бошқача қилиб айтганда, объектив ҳақиқатни бўлиши мумкин-ми? Ижтимоий билишда объектни инъикос қилиш ва унга баҳо бериш бирлашади? Ижтимоий билиш соҳиби фактларни, кузатиш жараёнида олган маълумотларни шундайгина қайд қилмайди, балки уларни маълум ғоя ёки тасаввур нуқтаи назарда туриб таҳлил қилади, умумлаштиради, фактга ёки ҳодисага баҳо беради. Масалани бошқа томони ҳам бор. Бирор нарса ҳақидаги билимни ҳақиқат (яъни билимда ҳақиқат бор) деб белгилаш учун билимга эга бўлиш керак. Билимни ҳақиқатлилигини текшириш унинг объектга мувофиқлигини аниқлаш демакдир. Шу аниқлаш учун билим керак-ми, йўқ-ми? Демак, ҳақиқатни аниқлаш учун ҳақиқат мезони бўлиш зарур. Ҳақиқат мезони бирон – бир ғоя, таълимот, қарашнинг чинлиги ёки ёлғонлигини аниқлаш, текшириш воситасидир. Ҳақиқат мезонлари қаторига файласуфлар мантиқий исботланганлик, объективлик ва амалиётни (практикани) киритдилар. Ижтимоий билиш жараёнида ҳақиқат ва унинг мезонларини аниқлашда Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling