202
Цивилизациянинг тарихий шакллари. Цивилизациялар ўз
шаклига
кўра Шарқ ва Ғарб цивилизациялари, худудий ва жаҳон
цивилизацияси
кабилардан иборат.
Шарқ цивилизациясига хос бўлган қуйидаги муҳим хусусиятларни
кўрсатиш мумкин :
1)
Шарқдаги барча дунёвий, диний ва
фалсафий таълимотлар
табиатга эҳтиёткорик билан муносабатда бўлишни, сабр- тоқатлиликни
тарғиб этган ;
2)
одамлар орасида бағрикенглик, бирдамлик, ҳамжиҳатлик руҳи
кучли бўлган;
3)
миллий қадрият ва анъаналар эъзозланган;
4)
авлод-аждодларга, катталар, ота-онага ҳурмат билан қарашга
алоҳида эътибор берилган.
Ўзбекистон Шарқ цивилизацияси бағрида ривожланди.
Унинг
цивилизациясига хос белгилар: камбағал ва ожизларга ғамхўрлик, ўзаро
ёрдам, табиатга оқилона муносабат, меҳнатсеварлик, сабр-тоқатлилик,
ватанпарварлик, катталарга ҳурмат кабилардир.
Ўзбекистон жаҳон цивилизацияси тараққиётига
илм- фан, ахлоқ, дин,
санъат, маданият соҳасидаги улкан ютуқлари билан муносиб ҳисса қўшди.
Миллий мустақиллик йилларида ўзига хос тараққиёт йўлидан
бораётган Ўзбекистон ўз миллий қадриятлари, маънавий мероси ва бой
маданиятига таяниб, Ғарб ва Шарқнинг умумбашарий қадриятлари ва
тажрибаларини ижодий ўзлаштириб, жаҳон цивилизацияси йўлидан
бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: