Ижтимоий фалсафа – инсоният фалсафий маданиятининг маҳсули


Фалсафа ва маданиятшунослик


Download 1.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/53
Sana08.03.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1248665
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   53
Bog'liq
Ижтимоий фалсафа КУЛЛАНМА (2)

 
Фалсафа ва маданиятшунослик 
Маданият тўғрисида алоҳида бир фаннинг вужудга келганлиги 
маданиятнинг инсон ва жамият ҳаётида нақадар муҳим аҳамиятга эга 
эканлигидан далолат беради. Фалсафа маданиятдаги ранг-барангликни 
эътироф этади, маданиятнинг универсал характерга эга бўлган тарихий 
типларини бир- биридан фарқлайди. 
Маданият типлари ўртасидаги тафовутлар турли минтақа ва 
мамлакатларнинг бир-бири билан ўзаро таъсири туфайли келиб чиққандир. 
Маданиятлар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик ва ўзаро таъсир миллий 
маданиятнинг ўзига хослигини инкор этмайди. Бироқ жаҳон 
тараққиётининг умумий жараёнига қўшилиши миллий маданиятларнинг 
кўринишларида турли ўзгаришлар рўй беради. 
Миллий мустақиллик йилларида Ўзбекистондаги турли халқлар 
маданиятини ривожлантиришга, маданий мерос ва қадриятларни тиклашга 
алоҳида эътибор берила бошланди. Шу жиҳатдан республикамизда 
озчиликни ташкил этадиган халқлар миллий маданий марказларнинг 
ташкил этилиши катта аҳамиятга эгадир. 
Ўзбекистондаги турли халқлар ва миллатларнинг ягона ғоя ва 
мафкура атрофида бирлашиши билан миллий маданиятлар Ўзбекистоннинг 


204 
жаҳон цивилизацияси томон ривожланишида муҳим омил бўлиб хизмат 
қилади. 
Миллийлик, умуминсонийлик ғояларини уйғунлаштириш ва янада 
такомиллаштириш у ёки бу халқларга хос миллий маданиятнинг ўзига 
хослигини сақлайди ва янада ривожлантирилади. 
Ватанимиз маданиятида умуминсоний қадриятлар устивор мавқени 
эгаллайди. 
Умуминсоний ғоялар ва қадриятларнинг шаклланиши миллий 
маданиятнинг ривожланиш хусусиятлари билан боғлиқдир. 
Умуминсоний қадриятлар инсонни эъзозлаш, ҳаётни севиш, бурч, 
садоқат, аждодларга ҳурмат, ватанпарварллик, адолат, маърифатпарварлик, 
тинчлик, тотувлик, дўстлик, ҳамкорлик сингари фазилатларни ифода 
этади. 
Презйдент И. А. Каримовнинг «Ўзбекистон XX! аср бўсағасида...» 
асарида бирон-бир миллий маданиятни улуғлаб, уни бошқа маданиятдан 
устун қўйиш ва бошқа халқларга мажбуран тарғиб этиш салбий 
оқибатларга олиб келиши мумкинлигини алоҳида таъкидлади. 
Кўпмиллатли мамлакатда миллий маданиятларни менсимаслик ёки 
уни камситиш ижтимоий барқарорлик ва миллий тотувликка путур 
етказади, турли зиддият ва ихтилофларнинг пайдо бўлиши учун замин 
яратади. 
Миллий ғоя ва миллий мафкура асосларини ишлаб чиқишда миллий 
хусусиятларни ҳисобга олиш ва уларни республика тараққиёти 
истиқболлари билан уйғунлаштириш миллатларни жипслаштиришга 
қаратилган илғор ғоялар яратишни тақозо этяпти. 

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling