Ижтимоий фалсафа – инсоният фалсафий маданиятининг маҳсули
Download 1.3 Mb. Pdf ko'rish
|
Ижтимоий фалсафа КУЛЛАНМА (2)
ижтимоий эксперимент ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Шу маънода
ижтимоий экспериментнинг қуйидаги хусусиятлари алоҳида қайд этилади: 61 1. Ижтимоий эксперимент ўзининг аниқ натижаларига эга. Физика, химия, биология фанларидаги экспериментлар турли даврларда турли мамлакатларда такрорланиши мумкин, чунки табиатнинг ривожланиши қонуниятлари, ишлаб чиқариш муносабатлари шаклига ҳам, типига ҳам, миллий ва тарихий ўзига хосликка ҳам боғлиқ эмас. Ижтимоий экспериментлар иқтисодни қайта қуришга, миллий давлат тизими, таълим ва тарбия тизимига қаратилган бўлиб, улар турли тарихий даврларда турлича бўлиб қолмай, балки бутунлай қарама-қарши натижаларни бериши мумкин. 2. Ижтимоий эксперимент объекти барча социумлар таъсиридан ва экспериментдан ташқаридаги объектлардан озроқ миқдорда ҳимояланади. Бу ерда ишончли ҳимояловчи асбоблар бўлган вакуум насослари, ҳимоя экранларини қўллаш яхши натижалар бермаслиги мумкин. Булар жисмоний экспериментларда қўлланилади. Бундан келиб чиқадики, ижтимоий эксперимент, фан тили билан айтганда, соф шароитсизликка учраши шундай ҳолатларга боғлиқдир. Мисол учун Ш. Фурье ва унинг тарафдорлари томонидан олиб борган тадқиқотларни кўрсак, бу ўзига хос идеал ва гармоник жамиятни барпо этиш эди: Р. Оуэн тадқиқотидаги кооперативлар барпо этиш, Англия ва Америка коммуналарини ташкил этиш ва ҳоказо тадқиқот натижалари умуман ўйлаб кўрилмаган. Ижтимоий экспериментда техника хавфсизлигини таъминлашга жуда - катта талаблар қўйилади. Ҳозирги вақтда ижтимоий экспериментлар ва илмий экспериментлар ўртасидаги чегара камая бошлади, лекин у ҳали сақланмоқда. Ҳозир гап ҳар куни ҳар соатда одамларга таъсир қиладиган, уларнинг жисмоний ва психологик соғликларига таъсир қиладиган экспериментлар ҳақида кетмоқда. Эксперимент вақтида озгина нарсаларнинг ҳам тўғри ташкил қилинмаслиги одамларга ёмон таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай эксперимент ташкилотчиларининг фаолиятини оқлаб бўлмайди. Эксперимент бошланмасдан олдин инсонпарварлик ғояси унинг дастурига киритилиши шарт. З.Ижтимоий эксперимент лойиҳавий билимлар олиш учун ўтказилади. Бу эксперимент икки вазифани ўз ичига олади: ўрганувчи ва амалий. Айтайлик, академик И. П. Павлов ва унинг шогирдлари итлар ва маймунларда ўтказган тажрибаларида олий нерв фаолиятидаги физиологик ўзгаришларни билиш орқали илмий назарияни яратишган эди. Шунга қарамай экспериментлар амалий мақсадда ҳам ишлатилиши мумкин эди. Инсонлар устида тажриба ўтказиш қанчалик яхши истиқболга эга бўлишига қарамай ғайриинсонийдир. Ижтимоий экспериментнинг асосий вазифаси бу жамоа фаолиятини жонлаштиришдир. У ҳолда экспериментнинг назарий аҳамияти нимада? Биринчидан, ижтимоий эксперимент катта назарий далилга эга бўлиши керак. Агар далил бўлмаса, ижтимоий эксперимент илмий бўлмайди. Иккинчидан, унинг натижалари, албатта бошқа фанлар ва унга яқин бўлган фанлар ( медицина ва архитектура) билан ҳисобга олиниши керак, лекин бунда назарияни тасдиқлаш, ундан ўзиб кетиш экспериментнинг мақсадига айланмайди. 62 Билиш жараёнида ижтимоий башорат масаласи ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бизга маълумки, инсон ўзининг аниқ мақсадга йўналтирилган фаолияти орқали тарих зарварақларини яратади. У ҳар доим келажакни билишга интилади. Уни мамалакатнинг тақдири қизиқтириши ёки қизиқтирмаслиги мумкин. Бироқ информацион-компьютер даврига келиб унинг қандай бўлиши деярли барчани қизиқтирмоқда. Шу билан бирга инсоният хаётининг хавф остида қолганлиги ҳеч кимни ўйлантирмайди. Бундай қизиқиш футурологик портлашга олиб келади. Файласуфлар, социологлар, иқтисодчилар, тарихчилар, келажакни кенг миқёсда ўрганишга ҳаракат қилмоқдалар, улар 2000 йил муаммоларидан тортиб то кейинги. миллион йил ичида инсониятнинг ҳаёт ёки ҳаёт бўлмаслиги масалаларигача ўрганмоқдалар. Башоратнинг моҳиятини кўпроқ XX асрнинг буюк физиологларидан бири бўлган П. К. Анохин очган. У башоратни ҳаққониятнинг вақтдан илгари акс этиши сифатида таърифлаган. Анохиннинг назариясида «вақтдан илгари инъикос этиш» ҳақида гап боради. Бу қўзғалиш барча биологик оламга, ҳайвонларгагина эмас, балки ўсимликларга ҳам хосдир. Тирик организм олдиндан кўра билиш қобилиятига эга. Инсон башорат қилиш жараёнида йўқ объектга, кузатиш мумкин бўлмаган объектга, хаттоки, ҳаёти давомида учрамаган объектларга дуч келади. Шундай қилиб, ижтимоий башоратнинг моҳиятини тушунтириш анча қийиндир. Ҳозирги пайтда башоратга ижтимоий амалиёт мабойнида ривожланган инсон онгига хос хусусият сифатида қаралмоқда. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, олдиндан кўра билиш индивидуал башоратда эмперик малакага асосланганлигига қарамасдан инсон фактологик маълумотлардан озод бўла олмайди. Бу - жамиятнинг инсон онгига таъсиридир. Ижтимоий башоратнинг табиати илмий башоратнинг тузилишида яққол кўринади. Илмий башорат ҳеч қандай мистикага асосланмайди. Бизни қизиқтираётган ҳодиса, жараён ва тенденцияларнинг кейинги ривожланиши ҳали ўрганилмаган, лекин аниқ билимларга таянади. Шу ўринда илмий башоратнинг каромат қилишдан принципиал фарқларини айтиб ўтиш жоиздир. Олдиндан айтиб бериш реал борлиққа таянади. Илмий башорат келажакни мутлақ ва тўлиқ билишга даъво қилмайди: Келажакни айтиб бериш ва утопия ( хом хаёлликлар) нинг хатолигини илмий далиллар ва мулоҳазалар билан исботлаб бўлмайди, чунки у бир-бирига боғлиқдир. Башоратларни эса илмий- назарий мулоҳазалар ёрдамида текшириб кўриш мумкин. Бу эса уларнинг тўғрилигини исботлаши ёки исботламаслиги мумкин. Юқорида айтиб ўтганимиздек, илмий башорат билимларининг эҳтимоллигидир. Унинг тўғрилик даражаси келажакни олдиндан айтиб беришнинг қандайлигига боғлиқ, яқин келажакни олдиндан айтиб бериш (биздан 20 - 30 йил олдинги давр), образи, (кейинги 100 йилликдан кейинги даврлар). Бу билимларнинг қайси даражада йўналганлигига қараб ишончли асос топиш осон. 1-ҳолатда ишончли прогнозлар бўлиши мумкин. 2- ҳолатда билимлар ҳақиқатдан устун келади. 63 Улар бўлмаган индукцияга асосланган. 3-сида биз жуда катта фаразларга ( гипотезаларга) дуч келамиз. Иккинчидан, олдиндан кўра билиш даражаси билимларга қай даражада таянганлиги билан боғлиқ. Учинчидан, олдиндан кўра билиш ишончлилик даражасига прогноз қилинаётган жамият ҳолатини ва унинг алоҳида компонентлари мураккаблигини ҳисобга олиш билан боғлиқ. Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling